Ўқитувчнинг ўзгариши. Бошланғич синфларда ўқитувчи бола учун “иккинчи она” кабидир. Бу даврда ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги муносабатлар кўпинча оилавий, қариндошлик принципи асосида тузилади. Ўқитувчи нафақат фанини ўтади, балки болани ўзига хизмат қилишга, озодаликка ўргатади, у ҳақида ғамхўрлик қилади. Болалар ҳам биринчи ўқитувчилари билан ўзларини ҳимояланган сезадилар. Ва бирданига уларга “оналарини алмаштиришни” таклиф қиладилар.
Турли фан ўқитувчилари. Ўз характери, талаблари ва одатлари бўлган фан ўқитувчилари. 5-синф ўқувчиларида қийинчиликларни ҳар бир дарсга, нутқ хусусиятларига,ҳар бир ўқитувчининг дарс ўтиш услубига мослашишни ҳам келтириб чиқаради. Масалан, тарих ўқитувчиси дарсда жавоб бераётганда китобдаги манбаларга асосланишни талаб қилади, адабиёт ўқитувчиси эса болани шахсий фикри учун мақтайди ва ҳ.к.. Бундай “арзимаган” нарсалар, талабларнинг қарама-қаршиликлари боланинг ҳаётини етарлича қийинлаштириши мумкин.
Янги ўқув фанларининг киритилиши. Агар аваллари ўқувчилар ҳар куни 2-3 та дарсга тайёрланган бўлсалар, энди эса 4-5 та дарсларга тайёрланишлари керак бўлади. Янги ўқитувчилар ва дарсларнинг пайдо бўлиши аввалига ўқувчиларда қизиқиш уйғотади. Шунинг учун “Ўқишларинг қалай?” деган саволга улар кўпинча “Яхши, қизиқарли, зўр!” деб жавоб берадилар. Лекин бу ҳолат вақтинча бўлиб, янги дарсларнинг қийинчилигини болалар 2 ойдан кейин баъзида ундан ҳам кечроқ сезадилар.
Янги талаблар. Бошланғич синф битирувчилари янги талаблар “яхши ўқитиш”, “мактаб формасида келиш” дан иборат деб ўйлайдилар. Лекин болалардан дарсда ўз ишини ташкил этиш, таҳлил қилиш, хулоса қилиш ва умумлаштириш, рефератлар ёзиш, қўшимча адабиётлар билан ишлаш, шунингдек яна кўплаб билим ва кўникмаларни эгаллаш талаб қилинади.
Доимий хонанинг йўқлиги. Катталарга бунда ҳеч қандай қийинчилик йўқдек туюлади. Қайси хонада дарс бўлишининг нима фарқи бор. Аслида эса ўз ўрнининг, ўз ҳудудининг йўқлиги, ҳар танаффусда нарсаларни йиғиштириб бошқа хонага кўчиш, кўп миқдордаги нарсаларни кўтариб юриш муаммосининг ўзи ноқулайлик келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |