Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар
Download 317.07 Kb.
|
5-синфга тавсиялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мен ўзимга, ўз кучимга ишонаман” машқи.
- Яхши кун учун раҳмат” машқи. (5 дақиқа).
2-топшириқ.
5-синф ўқувчиларида устунлик қилаётган эмоционал ҳолатларни аниқлаш мақсадида “Мактабдаги ҳис-туйғуларим” амалий топшириғини бажариш таклиф этилади (2-илова). “Мен ўзимга, ўз кучимга ишонаман” машқи. Болаларга қуйидаги тасдиқлар ўқиб берилади ва уларни баҳолаш сўралади. Агар тасдиқ тўғри бўлса болалар бош бармоқларини тепага кўтаришлари, нотўғри бўлса пастга туширишлари керак бўлади. Тасдиқлар: -Одатда мен эрталаб ва кечқурунлари яхши кайфиятдаман. -Кўзгудаги аксим менга ёқади. -Мен мактабни жуда яхши кўраман. -Ҳаётимда яхши нарсалар жуда кўп. -Мен оптимистман. -Ўз хатоларимни тан оламан. -Ҳаётимда деярли ҳеч нарсани яхши томонга ўзгартириш шарт эмас. -Мен қизиқарли шахсман. -Ўзимда содир бўлган ўзгаришлар менга ёқади. -Мен меҳрибонман. -Дўстларим менинг фикримни қадрлашади. -Ўзимдан қониқаман. -Ўз ҳис-туйғуларимни ошкор қилишдан қўрқмайман. -Ҳаётим жуда қизиқарли ва қувончли. 3-топшириқ. Тренинг иштирокчилари “Ўқувчиларнинг мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” сўровномаси саволларига жавоб берадилар. (3-илова). Психолог. Агар кўп тасдиқларга кўнсанг, демак сен ўз кучингга ишонасан ва кўп нарсаларни мустақил бажара оласан. Аксинча келтирилган тасдиқларнинг кўпчилиги сенга мос келмаса, унда қайғуриш керак эмас, ҳали ҳаммаси олдинда! Сўровнома ўтказилгандан сўнг берилган жавоблар муҳокама қилинади. “Яхши кун учун раҳмат” машқи. (5 дақиқа). Бу машғулотни якунлаш учун сўнгги машқ бўлиб, унинг ёрдамида болаларда ташаккур билдириш ва дўстона муносабат каби муҳим сифатлар шаклланади. Кўрсатма: Илтимос, доира бўлиб туринг. Ҳозир сиз билан бир-биримизга дўстона муносабатларимизни ва ташаккуримизни намоён этишга ёрдам берувчи кичик машқ ўтказамиз. Ўйин қуйидаги тарзда кечади: бир киши доира марказига келиб туради, бошқа иштирокчи унинг ёнига келиб, қўлини сиқиб “Шу бугунги кунимиз жуда мароқли ўтди, бунинг учун раҳмат!” дейди. Иккала иштирокчи ҳам қўлини ушлаб турган ҳолда марказда туради, сўнгра учинчи ўқувчи ҳам келиб биринчи ёки иккинчи ўқувчининг қўлини тутиб “Бугунги кун учун раҳмат” дейди. Шу тариқа марказдаги доира кенгаяди. Бошқа ўқувчилар ҳам навбатма-навбат келиб бир-бириларининг қўлларини маҳкамроқ ушлаган ҳолда юқоридаги сўзларни қайтариб машғулотга якун ясайдилар. Download 317.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling