Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар
-илова “Ўқувчиларнинг мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” сўровномаси
Download 317.07 Kb.
|
5-синфга тавсиялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фарзандим энди 5-синфда”
- Мажлиснинг бориши Психологнинг чиқиши.
3-илова
“Ўқувчиларнинг мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” сўровномаси Ўқувчиларга берилган тасдиқлар билан розиликлари жаражасини қуйидагича баҳолашлари таклиф этилади: 0-йўқ, 1-ҳар доим ҳам эмас, 2-ҳа Мактабга хурсанд бўлиб кетаман. Одатда мактабда кайфиятим яхши. Ўқитувчиларимиз яхши. Мактабда севимли дарсларим бор. Янги ўқитувчиларга кўникиб қолдим. Бошланғич синфларда яхшироқ эди. Ёзги таътилдла мактабни соғиндим. Жумлани давом эттир: Менга мактабда ёқмайди (ёки ёқади) (нима?).
“Фарзандим энди 5-синфда” (5-синф ўқувчиларимнинг ота-оналари йиғилиши) Мақсад: 5-синф ўқувчисининг ўрта мактабга мослашиши масаласи бўйича ота-оналарга психологик маслаҳатлар бериш. Йиғилишга тайёргарлик еўриш жараёнида ўқувчилар билан ўтказилган “5-синфга ўтганингда ҳаётингда қандай ўзгаришлар бўлди?” (1-илова), “Мактабдаги туйғуларим” (2-илова), “Ўқувчиларни мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” (3-илова) сўровномаларнинг натижалари акс эттирилган слайдлар тайёрланади. Ўқувчиларга “Мактабда менга нималар ёқади” мавзусидаги расмлар чизиш топшириғи берилади. Йиғилиш бошланишидан аввал болаларнинг чизган расмлари синф деворларига илинади. Мажлиснинг бориши Психологнинг чиқиши. Ҳар йили кўплаб ўқувчилар хурсанд бўлиб бошланғич синфни тугатиб, ўрта, яъни бешинчи синфга боришади. Лекин ўқув йилининг иккинчи ҳафтасиданоқ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қандай қийинчиликларга дуч келишларини билмайдилар. Сентябр ойининг охирига келиб ота-оналарни, ўқитувчиларни “болаларга нима бўлди? Улар ҳеч қачон бундай бўлмаганлар” деган саволлар қийнайди. Бир-бирлари билан аҳл, ақлли болалар бирданига таниб бўлмас даражада ўзгарадилар. Бошланғич синфдан ўрта синфга ўтиш даврида ҳар бир ўқувчи муаммоларга дуч келади. 5-синф ўқувчиларининг ёшини кичик мактаб ёшидан кичик ўсмирликка ўтиш деб аташ мумкин. Бу ёш психологик жиҳатдан улғайиш ҳиссини эгаллаш билан ҳам боғлиқ. “Улғайиш ҳисси” нима? Ўзликни англаш мураккаб бўлса ҳам, ўзини шахс сифатида топиш барчадан, шу кунгача унга таъсир унга таъсир ўтказиб келган энг аввало оиласи, ота-онасидан узоқлашиш истагини келтириб чиқаради. Шу ерда катталар билан низо келиб чиқади. Бола (кичик ўсмир) ўз ноёблигини топишга, “Мен”ини англашга ҳаракат қилади. Айнан шу сабабдан ўсмир тенгдошлари билан ўзаро ишончли алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилади. Дўстлашишда ижтимоий муносабатларнинг моделлашуви, ҳаммани ёки кимнингдир ҳаракатлари, одамлар муносабатларининг ижтимоий меъёрлари, маънавий қадриятларнинг ўзлаштирилиши содир бўлади. Бундан ташқари, 5-синфда ўсмир ёшидаги муаммоларга янги таълим шароитларига кўникиш муаммоси ҳам қўшилади. Мослашув деганда кенг маънода атроф муҳит шароитларига кўникиш тушунилади. Ҳар қандай ўқитувчи 5-синф нафақат бола, балки ўқитувчи ва ота-оналар учун ҳам қийин босқич эканлигини айтади. Муаммолар фақатгина таълим жараёнига эмас, балки мактаб ҳаётини ташкил этиш ва оиладаги психологик муҳитга ҳам боғлиқдир. Бугун биз уқувчиларнинг психологик мослашуви ҳақида суҳбатлашамиз, чунки улар ҳозир 5-синфга ўтиш билан боғлиқ бўлган янги шароитларга мослашиши жуда муҳим. Мослашиш жараёнининг қийинчиликларидан бири, катталарнинг мавжуд қийинчиликларни англамаслигидир. Аслида эса, 5-синфга ўтиш ўқувчилар учун худди 1-синфга келиш билан баробар жиддий синовдир. Фақатгина ота-оналар ва энг яқин одамлар болаларга бу синовдан ўта олишга ёрдам беришлари мумкин. Лекин мослашиш жараёни ва унинг хусусиятларини муҳокама қилишдан олдин, биргаликда фарзандларимизнинг бу босқичдаги қийинчиликлари нимадан иборат эканлигини қанчалик тасаввур қилишимизни тушунишимиз учун қуйидаги саволларга жавоб берамиз. Download 317.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling