Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар


Download 317.07 Kb.
bet1/11
Sana10.11.2023
Hajmi317.07 Kb.
#1763475
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-синфга тавсиялар


(Мактаб ва ҳаёт журнали)


5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар

Мактаб таълимининг бош мақсадларидан бири ҳар бир боланинг психологик ва шахсий ривожланишини тўлиқ таъминлайдиган психологик шароитларни яратиш ва қўллаб қувватлашдир. Шахснинг ривожланишида психологик саломатлик муҳим аҳамиятга эга. Агар инсон ўзи учун ноқулай шароитда яшаса, биринчи галда унинг эмоционал туйғулари фрустрация (бузилиш) ҳолатига тушади ва бу ўз навбатида руҳий зарба (стресс) ҳолатига жавобан хавотирланишни юзага келтиради. Хавотирланиш вегетатив, невротик ва психик бузилишларга олиб келади. 5-синф ўқувчиларида бошқа синф ўқувчиларига нисбатан юқори даражадаги хавотирланиш кузатилади, бу бошланғич мактабдан ўрта синфларга ўтиш даври билан боғланади.


Бола 1-синфга мактабга борганида мослашиш жараёни қийин бўлганидек, қуйи синфни битириб мактабнинг ўрта босқичига, яъни 5-синфга ўтганида ҳам мослашиши қийин кечади. Бу ҳолатда ўқувчи ота-оналарнинг ва психологнинг ёрдамига эҳтиёж сезади. Чунки бошланғич синфда бола фақат битта ўқувчининг талабини бажаришга ўрганиб қолади. Ўрта синфга ўтганда эса ҳар бир дарсда янги ўқитувчи билан янги муносабатлар тизимини ўрнатиш талаб этилади. Улар мустақил бўлишни, шу билан биргаликда ўз ҳаракатлари учун ҳеч қандай масъулиятни ҳис қилмасликни ҳоҳлайди. Шунинг учун 5-синфда ўқиш бошланишига қадар бола мустақил қарор қилишни ҳамда катталар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилишни билиши кераклиги муҳим деб ҳисобланади.
Эътиборингизга ҳавола этиладиган методик қўлланмада 5-синфга ўтиш даври билан боғлиқ бўлган мослашув даврини бошидан кечираётган ўқувчилар билан олиб бориладиган ишлар бўйича аниқ тавсиялар, методикалар, ўқувчиларнинг осон мослашиши учун тренинг машғулотлари, ота-оналар йиғилишларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар, шунингдек, мактаб маъмурияти ва ҳамкасблар томонидан 5-синфда дарс берадиган фан ўқитувчиларининг дарсларини кузатиш харитаси ва ҳар бир фан ўқитувчисининг ўқув-тарбия тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун анкета сўровномаси ҳам берилган.
5-синфга ўтиш билан боғлиқ бўлган хавотирланишни бошидан кечираётган ўқувчиларни қандай аниқлаш мумкин? Бунинг учун бир неча методикалар (Филипснинг “Мактабдаги хавотирланиш тести”, Спилбергнинг “Ўз-ўзини баҳолаш шкаласи”, Тейлорнинг “Хавотирланиш пайдо бўлишининг шахсий шкаласи”) мавжуд. Ушбу тестлар болаларнинг мактабдаги турли вазиятларда стресс ҳолатига тушишини аниқлаш имконини беради.
Булар:

  1. мактабдаги умумий хавотирланиш;

  2. ижтимоий стрессдан ташвишланиш;

  3. ютуқларга эришишда эҳтиёжларнинг фрустрацияси;

  4. ўзини намоён қилишдан қўрқиш;

  5. билимни текшириш олдидаги қўрқув;

  6. атрофдагиларнинг ишончини оқлай олмаслик қўрқуви;

  7. руҳий зарбага паст физиологик қаршилик;

  8. ўқитувчи билан муносабатда қўрқув ва муаммолар.

Кўп ҳолларда “билимни текшириш олдидаги қўрқув”, “ўзини намоён қилишдан қўрқиш”, “атрофдагиларнинг ишончини оқлай олмаслик қўрқуви” хавотирликнинг етакчи параметрлари ҳисобланади.
Қуйидаги 5-синф ўқувчиларининг мослашув даврида кузатиладиган хавотирлик даражасини тез ва холисона аниқлайдиган экспресс методикани икки марта: октябр ва январ ойларида ўтказиш таклиф этилади. Бу мактаб амалиётчи психолигига ўқувчиларда хавотирлик даражасининг ўсиши ва пасайишини кузатиш имконини беради. Бу маълумотларни ўқувчилар билан коррекцион машғулотлар ўтказилаётганда ҳисобга олиш лозим, чунки хавотирликнинг меъёр даражаси руҳий фаолиятни сафарбарлаштиради, юқори даражаси эса шахслараро муносабатларга ва таълим олишга тўсқинлик қилади.
Болаларга охирги пайтда кайфиятларидаги ўзгаришларни баҳолаш таклиф этилади. Ижобий тасдиқ фақатгина ўзгариш рўй берган бўлса қабул қилинади. Масалан, бола илгари тез чараган ва ҳозир ҳам худди шундай тез ёки камроқ чарчаётган бўлса, у ҳолда бу “йўқ” жавобидир.
Таклиф этилганар бир тасдиқни “Охирги пайтда.......” жумласидан бошлаш керак.



Download 317.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling