Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар


Download 317.07 Kb.
bet7/11
Sana10.11.2023
Hajmi317.07 Kb.
#1763475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-синфга тавсиялар

Ота-оналар учун сўровнома

Ҳурматли ота-оналар! Бу сўровноманинг мақсади-мослашиш жараёнининг мураккаблиги айнан нимадан иборатлиги, фарзандингизда таълимнинг бу босқичида қандай қийинчиликлар пайдо бўлганини аниқлашдан иборат.



  1. Ўрта стнфда бошланғич синфга қараганда таълим шароитлари қай даражада ўзгарди (ўқитувчилар, хоналар, синфдошлар, дарс ва дарсдан ташқари фаолият ва ҳ.к.)?

  2. Болаларнинг шахс хусусиятларида қандай ўзгаришлар сездингиз (хотира, диққат, тафаккур)-улар анча босиқроқ ёки аксинча, безовта ва агрессив, тартибли ёки аксинчами?

  3. Фарзандингиз қандай қийинчиликларни ҳис қиляпти?

  4. Фарзандингизга 5-синфда нима ёқди?

  5. Фарзандингизга бу даврда қандай ёрдам бера олган бўлардингиз?

  6. Нима деб ўйлайсиз, фарзандингиз бошқа мактабга ўтишни истаган бўлармиди?

  7. Фарзандингиз сизга ёки қариндошларингизга мактаби ҳақида гапириб берадими? Ҳар куни мактабда бўлган ишлар ҳақида гаплашасизми, суҳбатингиз кўпроқ қандай мавзуларда бўлади?

  8. Фарзандингизни синфда дўстлари кўпми? Яқин дўстларининг исми, фамилияларини ёзинг.

  9. Унга мактабдаги ўқитувчилар ёқадими?

  10. Синфдан ташқари тадбир, кеча, экскурсия ва шу кабиларда ўзи истаб ва фаол қатнашадими?

  11. Дарслар бекор қилинганда фарзандингиз хафа бўладими (ўқитувчининг касаллиги ёки бошқа сабаб туфайли)?

  12. Уй вазифасини эслатишларсиз бажарадими?

  13. Фарзандингизнинг қизиқиш ва хоббилари борми (у қандай тўгарак ва сексияларга қатнашади), улар мактабдаги дарсларга ёрдам берадими ёки аксинча ҳалақит қиладими?

Ҳамкорлигингиз учун раҳмат!
Ота-оналар сўровнома саволларига жавоб берганларидан сўнг, болалар билан ўтказилган сўровнома натижалари муҳокама қилинади. 5-синфга ўтганларидан кейин уларнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлган экан?
Ўқувчилар билан ўтказилган сўровнома натижаларини муҳокама қилиш.
Ота-оналарга танлов тарзида болаларнинг “5-синф бўлганингдан сўнг қандай ўзгаришлар бўлди?” Анкетасига берган жавоблари ўқиб берилади. Ўқиб берилгандан сўнг, болаларнинг жавобларини умумлаштирувчи қисқа хулосалар қилинади.

Download 317.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling