Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар


Download 317.07 Kb.
bet5/11
Sana10.11.2023
Hajmi317.07 Kb.
#1763475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-синфга тавсиялар

Иловалар


1-илова

5-синф ўқувчиси бўлганингда ҳаётингда нима ўзгарди?” сўровномаси


Ҳурматли ўқувчилар! Қуйидаги саволларга очиқ жавоб беринг. Сизнинг жавобларингиз орқали 5-синфга ўтганингиздан кейин қандай янги ва қизиқарли, ёки аксинча, қийин ва ёқимсиз ҳолатлар содир бўлганини билиб оламиз.

  1. Бошланғич синф билан солиштирганда, 5-синфда нималар ўзгарди (ўқувчилар, синф хонаси, синфдошлар, дарслар, кечалар, саёҳатлар, байрамлар ва шу кабилар)?

  2. А) Сизнингча, хотиржам ва меҳрибонроқ бўлдингизми, ёки аксинча, ташвишли ва баджаҳлми?

Б) Бошланғич синфдагига қараганда сизга дарсларда кўпроқ танбеҳ беришяптими, ёки сиз бир жойда ўтирадиган ва хотиржам бўлиб қолдингизми?
В) Дарсларда эслаб қолиш ёки уй вазифаларини тайёрлаш сизга қийинроқ ёки осонроқми, диққатингизни жамлай оласизми, ҳар доим ҳамма нарсани тушунасизми?
3. Сиз учун 5-синфда энг қийини нима?
4. 5-синфда сизга нима ёқди?
5. Бу даврда ота-онангиз сизга қандай ёрдам бера олишган бўларди?
6. Бошқа мактабга ўтишни истармидингиз?
7. Ота-онангиз ёки қариндошларингизга мактабингиз ҳақида сўзлаб берасизми? “Менга мактабда ёқади:” (ёки ёқмайди)... жумласини қўллаган ҳолда нималарни гапирасиз?
8. Синфда дўстларингиз кўпми? Энг яқин дўстларингизнинг фамилиясини ёзинг.
9. Мактабдаги ўқитувчилар сизга ёқдими? Агар ёқмаса нима учун?
10. Мактабдаги кечалар, саёҳатлар ва шу кабиларда ўз хоҳишингиз билан, фаол қатнашасизми?
11. Дарслар қолдирилганда хафа бўласизми (ўқитувчининг касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра)?
12. Дарсларингизни ота-онангизни эсга солишларисиз бажарасизми?
13. Қизиқиш ва хоббиларингиз борми (қандай тўгарак ва секцияларга борасиз), улар сизга ёрдам берадими ёки халақит қиладими?


2-илова
Мактабдаги туйғуларим
Ушбу методика 5-синф ўқувчиларида устунлик қилаётган эмоционал ҳолатларни аниқлаш мақсадида қўлланилади, у мактабдаги етакчилик қилаётган туйғуларни ажратишни, ҳис-кечинмаларнинг индивидуал характерини ва синфнинг умумий “эмоционал портретини” аниқлаш имконини беради.
Йўриқнома: Берилган 16 та туйғудан фақатгина мактабда энг кўп ҳис қиладиган 8 тасини танлинг.



Хотиржамлик




Гумонсираш

Чарчоқлик




Хафа бўлиш

Зерикиш




Қўрқув

Хурсандчилик




Хўрланганлик ҳисси

Ўзига ишонч




Келажакдан хавотирланиш

Хавотирлилик




Миннатдорчилик

Ўзидан қониқмаслик




Ўқитувчиларга нисбатан симпатия

Ғазабланиш




Бу ерга келишни хоҳлаш


Download 317.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling