5-синф ўқувчиларнинг кайфиятларидаги ўзгаришларни
баҳолаш сўровномаси
Ф.И.Ш________________________________________________ Синф _____________
№
|
Саволлар
|
Ҳа
|
Йўқ
|
1.
|
Мен мактабда тез чарчаяпман
|
|
|
2.
|
Менинг ишлари бошқа болаларникига нисбатан яхши деб ўйлайман
|
|
|
3.
|
Мен мактабда ўзимни эркин хис қиламан
|
|
|
4.
|
Менда баъзида бошим айланиша, кўнглим айниши ва холсизланиш пайдо бўлади
|
|
|
5.
|
Ўқитувчилар менга кўп танбеҳ беришяпти
|
|
|
6.
|
Ўзимга ишонч етишмаяпти
|
|
|
7.
|
Ўзимни хавфсиз сезяпман
|
|
|
8.
|
Мен қийинчиликдан чекиняпман
|
|
|
9.
|
Тез хафа бўлишим ва хатто йиғлаб юборишим мумкин
|
|
|
10.
|
Синфдошларим ва дўстларим билан тез-тез жанжаллашяпман
|
|
|
11.
|
Уй вазифалари синф ишига нисбатан қизиқроқ
|
|
|
12.
|
Ўқитувчилар дарс ўтишлари тушунарсиз
|
|
|
13.
|
Мен омадсизликлардан узоқ вақт ташвишланаман
|
|
|
14.
|
Мен уйқуга тўймаяпман
|
|
|
15.
|
5-синфда ҳам ўтган йилдаги ўқитувчиларим дарс беришини хоҳлардим
|
|
|
Балларни ҳисоблаш
Ҳар бир жавоб учун 1 балл берилади.
“Ҳа” - 1, 4, 5, 6, 8, 9, 10, 12, 13, 14, 15.
“Йўқ” - 2, 3, 7, 11.
Хавотирланиш даражасини баҳолаш
1-4 балл-паст даражада хавотирланиш
5-7 балл-ўрта даражада хавотирланиш
8-10 балл-юқори даражада хавотирланиш
11-15-балл-жуда юқори даражада хавотирланиш
Тренинг машғулоти
Мавзу: “Бешинчи синф ўқувчиси бўлиш осонми?”
Мақсад: болаларга бир-бирлари билан яқинроқ танишиш учун имконият яратиш, ғуруҳий ҳамжиҳатликни шакллантиришга ёрдам бериш, мослашиш жараёнида юзага келадиган муаммоларнинг олдини олиш чораларини кўриш, болалар ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижалардан ота-оналар йиғилишларида фойдаланиш.
Тренинг учун зарур бўладиган жиҳоз ва материаллар: “5-синфга ўтганингда ҳаётингда қандай ўзгаришлар юз берди?” сўровномаси. (1-илова), “Ўқувчиларни мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” сўровномаси (3-илова), “ҳа”, “йўқ”, “баъзида” жавоблари ёзилган табличкалар, “Мактабдаги туйғуларим” амалий топшириғи учун бланкалар (2-илова).
Машғулотнинг бориши
Саломлашиш ва танишиш. “Исми ва ҳаракат” (5 дақиқа)
Болалар доира шаклида туриб, бир қадам олдинга чиқадилар, ўз исмларини айтиб қийин бўлмаган ҳаракатни бажарадилар (қарсак чалиш, ўтириб туриш, қўл ҳаракатлари, жойида турибайланиш ва бошқалар). Сўнг яна доира ичига қайтадилар.
Разминка “Атом ва молекулалар” (5 дақиқа)
Психолог: Ҳозир сиз атом ва молекулалар бўласиз. Атомлар ҳар доим ҳаракат қиладилар, тўқнашадилар ва молекулаларга бирлашадилар. Менинг буйруғим билан сиз ҳаракатланишни бошлайсиз, мен бирор бир сонни айтганимда эса, шунча иштирокчи гуруҳ (молекулаларга) бўлиб бирлашасизлар. Сўнг ажраласизлар, яна ҳаракат қиласизлар ва бирлашасизлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |