Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар


Download 317.07 Kb.
bet9/11
Sana10.11.2023
Hajmi317.07 Kb.
#1763475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-синфга тавсиялар

Позиция(ўрин)ларнинг ўзгариши. Бошланғич синфда тўртинчи синф ўқувчилари-катта ҳисобланадилар, болалар буни ҳар бир танаффусда, биргаликда ўтказиладиган байрам ва тантаналарда ҳис қиладилар. Юқори мактабга ўтгач эса 5-синф ўқувчилари ўзларини кичик ва ҳимоясиз ҳис қиладилар.
Психолог: 5-синф ўқувчисининг муваффақиятли мослашиши нафақат унинг интеллектуал тайёргарлигига, балки, синфдошлари ва ўқитувчилари билан муносабатларни қанчалик яхши ўрната олишига, мактаб қоидаларига риоя қилишига, турли янги вазиятларда ўзини тутишига, боланинг ижобий эмоционал кайфиятига ҳам боғлиқ бўлади.
Ота-оналарга болалар мактабда ҳис қиладиган туйғулар “рейтинги” билан танишиш таклиф этилади. Рўйхатдаги кўп учрайдиган туйғуларни бошқа рангда ажратиш мақсадга мувофиқдир. Натижалар қисқача таҳлил қилинади.
-1-сентябрда мактабга келган 5-синф ўқувчиси учун ҳамма нарса янгидир. Шунинг учун мослашиш, таълимнинг янги шароитларига кўникиш ва зарурати туғилади:
-фаолиятни бажариш тезлигининг ошганлиги (тез ёза олмайдиган ўқувчилар улгуролмайдилар);
-фаолият ҳажмининг ошганлиги (мактабдаги каби, уйда ҳам);
-фаолиятни амалга оширишда янги талаблар;
-мустақил тарзда қўшимча маълумот (адабиёт) топиш ва у билан ишлаш зарурати;
Мослашиш даврида болаларнинг хулқида негатив ҳолатларни кузатиш мумкин:

  1. Ўқишга нисбатан қизиқишнинг пасайиши. Бола мактабга боришни истамайди, дарс тайёрлашни ҳоҳламайди. Кўпчилик 5-синф ўқувчилари ота-оналари уларни назорат қила олмасликлари учун кундалик дафтари тутмайдилар. Ўқув қуролларини пала-партиш аҳволда тутади, тиришқоқлик ва тартиблилик йўқолади. Китобни қўлидан қўймайдиган бола, энди уни қўлига олмайди. Уй вазифаларини бажаришни ҳоҳламайди.

  2. Ўзлаштиришнинг пасайиши. Болалар аввал яхши ўзлаштирган нарсаларида ҳам хатоликларга йўл қўядилар. Бошланғич синфда эгаллаган билим ва кўникмалар йўқолади: ўқиш техникаси ёмонлашади, сўзлаб беришлар қийинлашади, ҳисоблашга оид билимларёмонлашади ва бошқалар, кўпчилик 5-синф ўқувчилари дарс материалини эслаб қолиши ёмонлашади.


  3. Download 317.07 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling