Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet17/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 18-қисм


Заҳар таъсирини кеткизадиган гиёҳ топишга ҳаракат қилиб, атрофга назар ташладим. Чунки мевалар заҳарли бўлса, гиёҳлар менга сув ва ҳаводек керак бўлиши аниқ эди. Бироқ, ҳарчанд уринсам ҳам, доривор ўтларни топа олмадим.
Икки соатдан сўнг ҳам заҳарланиш аломатлари сезилмаганидан сўнг ювиниб олишга қарор қилдим. Анчадан бери чўмилмаганим сабаб барча кийимларим ифлос, кроссовкаларим ҳам ҳидланиб кетган, танам ҳам тасвирлаб бўлмайдиган даражада иркитлашиб кетганди. Ёнимда совун бўлмаса ҳам унинг ўрнини босишда ёрдам берадиган усулдан хабардор эдим. Мен бу усулни бувимдан ўрганганман — маълум бир турдаги ўтлар танага суртилади, бу терини тозалабгина қолмай, хушбўй ифор ҳам ато этади.
Мазза қилиб ювиниб олганимдан сўнг кийимларни ювиб, ёйиб қўйдим. Яланғоч ҳолатда юмшоқ ёғоч бўлаги билан тишимни тозаладим. Бу вақтда чакалакзор томондан бир кийик чиқиб келиб, менга шубҳали нигоҳини қадади. Чақирилмаган меҳмон бироз мени кузатиб тургач ортига қайтди. Мен унга деярли эътибор бермасдан ўрмондан келаётган овозларни тинглаганча ишимда давом этдим.
Кеч кириб келганида кийимларим ҳали ҳам нам эди, лекин танамни совуқдан ҳимоя қилиш ҳамда кийимларнинг тезроқ қуриши учун уларни эгнимга илиб олдим. Номаълум мева заҳарли эмаслиги исботланганидан сўнг кечки овқат учун яна бир нечтасини тановул қилдим. Эртаси куни эса бошқа егулик йўқлиги сабаб терилган меваларнинг барчасини еб қўйдим. Мевалар жуда мўл бўлса ҳам, қачондир тугаб битишини ич-ичимдан ҳис қилдим . Бундан ташқари, қушлар менга ёқимсиз нигоҳ ташлаётгандай туюлди – аҳир мен илгари уларга тегишли бўлган «мулк»ка эга чиққандимда.
Ўрмондаги энг ёмон нарса ёлғизлик эди. Кундан кунга ёлғизликка чидаш қийин бўлиб борди. Қоронғу тушганда дахшатли фикрлар мени чулғаб оларди. Бу менга умуман ёқмас, ўзимни дахшатдан ҳалос қилишга, чалғитишга ҳар томонлама ҳаракат қилардим, аммо бу умуман фойда бермади. Аввалига ҳар қандай пайдо бўлаётган фикрни эътиборсиз қолдиришга, ҳеч нарсани ўйламасликка ўзимга ўзим ваъда бердим — бу жуда кўп руҳий оғриқларни келтириб чиқарди. Икки кунда бир марта овқатланиб, сув ичиб ва ювиниб, қолган вақтларда шунчаки нима кўрганим ва бошдан кечирганим, келажакда мени нима кутаётгани ҳақида ўйламаслик учун ўзим билан ўзим курашардим.
Оилам ва дўстларим ҳақида қайғурмасликка ҳаракат қилиш жуда қийин эди. Аммо чалғишга уринганим сайин бошим оғирлашиб, кунлар узоқдек туюлиб, тунлар бедор ўта бошлади. Кундузи ҳис қилмасликка уринилган туйғуларим ва ўйламасликка ҳаракат қилинган тасаввурларим тушимга кириб чиқишидан қўрқиб, кўзимга уйқу келмасди.
Ҳар куни озиқ-овқат излаб юриб, ўрмондан чиқиб кетадиган йўлни топишга интилардим. Ёввойи ҳайвонлар — қоплонлар, шерлар, ўрмон чўчқалари — менга ҳужум қилиши хавфи юқори эди. Шу сабабли иложи борича бир жойда тўхтаб қолмай, олға юришга ҳаракат қилардим. Бироқ, ўрмондан чиқиш учун қанчалик кўп уринсам, шунчалик ўрмон ичкарисига кириб бораётгандек бўлардим. Атрофдаги сўқмоқларнинг охири йўқдек туюларди.
Бир куни тунда ухлаш учун шохлари ёйилган дарахт излаётганимда ғалати товушлар қулоғимга чалинди. Ўша пайтда қайси ҳайвондан бу овоз келаётганини таҳмин қила олмасдим. Шовқин тобора мен томонга яқинлашар, нимадандир ҳавфсираб, дарахт тепасига чиққанимда вақтинчалик бошпанамга яқинлашаётган ўрмон чўчқаларини кўриб қолдим. Илгари бу ҳайвонларни учратмаганим боис бунчалик улкан эканидан бироз ҳайрон қолдим.
Дарахтда эканимни кўрган чўчқалар орқа оёқларида туриб, менга қараб ўткир тишларини кўрсатар, менга бўйи етмасдан яна тўрт оёқда туриб олишарди. Бироз вақт ўтиб чўчқалар кўздан ғойиб бўлди, хотиржамроқ бўлиб пастга тушдим ва бу ердан тезроқ кетиш илинжида йўлга отландим. Лекин кутилмаганда йўлимда иккита улкан чўчқага дуч келдим. Улар мени изма-из таъқиб қилишди, мен эса бир сакрашда тезда кўтарилишим мумкин бўлган дарахтни излаб бир километрга яқин масофа босиб ўтдим.
Ниҳоят кўнглимдагидек дарахт топилди ва эпчиллик билан дарахтга чиқиб кетдим. Чўчқалар жазавага тушиб, дарахт тагини қазишни бошлаб юборишди. Уларнинг баланд овозда хириллаши ортидан сал олдинроқ мени емоқчи бўлган пода ҳам ортига қайтди. Барчаси бир бўлиб дарахт илдизини қазишга уринди, бу орада мен тобора баландроққа кўтарилгандим. Ниҳоят, ҳайвонлар мендан умидларини узиб, нари кетишди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling