Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet69/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси 


Эртага ўлдиргани бораман.66-қисм


23,5 бурчак остидаMarch 21
Ёмғир бир ёғиб, бир ёғмай ўйин қилиб турди. Бироздан сўнг эса анча вақтгача тинмаган ёмғир шаррос қуйди. Қалин ўрмон ичкарисига кириб кетдик ҳамда тинмай ёғаётган жаладан сақланиш учун катта дарахтларнинг панасига беркиндик. Бироқ ёмғир чунонам ёғганидан дарахт япроқлари ортиқ осмондан челаклаб тушаётган сувни тутишга бардош бера олмади. Ҳафталар давомида чакалакзорлар орасида санғиб юрдик.
Бир куни эрталаб ёмғир бетиним ёғаётгнаида кимдир бизга қараб ўқ узди. Биз ҳам уларга жавобан граната отдик, аммо граната намланиб қолгани боис портламади. Шу сабабли ҳам чекинишга мажбур бўлдик. Хужум қилганлар бизни унчалик узоқ таъқиб қилишмади, шу сабаб қайтадан қисмларга бўлиндик ҳамда лейтенант буйруғига кўра душманга қарши хужум қилишга қарор қилдик.
- Улар бизларни ўз базалари томон элтишади, - деди лейтенант. Биз уларнинг ортидан қўймай кетавердик. Ёмғир остида кун бўйи жанг қилдик. Ўрмон шалоббо бўлиб кетди, ёмғир ўрмоннинг юзасини тозалагандек дарахт япроқларидаги қонларни ювиб кетганди. Бироқ ўлик жасадлар буталар орасида қолиб кетди ва жасадлардан отилаётган қонлар тупроқ билан қоришиб, гўё ер ортиқ қонни шимишни истамагандек ҳодисани пайдо қилганди.
Намозшом маҳалда душман чекинишни бошлади. Улар ортга чекинишар экан, йўлда югириб кетаётганлар орасидан ярадор бўлганлар тўхтаб қолар, шериклари эса уларга парво ҳам қилмасди. Биз уларга етиб олганимизда лейтенант ярадорлардан база қаерда эканини сўради. Улардан ҳеч бири бизга жавоб бермади, шу сабаб ҳаммасини бўйнидан арқон боғлаб, судраб бошладик. Тунда душманлар чекинишдан тўхташди. Улар қароргоҳлари ташқарисида қолиб, жанг қилишга мажбур бўлишди. Буларнинг ҳаммаси базани қўлдан бериб қўймасликка интилишдан келиб чиққанди. Биз икки гуруҳга бўлиндик ҳамда жанг қилишни бошладик. Биринчи гуруҳ ўқ отиб, чекинишга ҳаракат қилаётгандек кўринди. Душман уларнинг изидан қувганида, иккинчи қисм қўйган пистирмага дучор бўлди.
Тўсатдан пистирмадан хужумга ўтик ва қўзғолончиларнинг орқасидан ўқ уздик. Тун бўйи шу тактикани бир неча маротаба такрорладик ва душманни анча кузсизлантирдик. Эрталаб қишлоққа киришга муваффақ бўлдик ҳамда қочишни истамаган қишлоқ аҳлини нариги дунёга равона қилиб чиқдик. Саккиз нафар кишини тутқунликка олдик, қўл-оёқларини боғладик ҳамда ёмғир остида қолдирдик.
Қишлоқда бир неча камин, шунингдек ўтин ҳамда озиқ-овқат бор экан. Қўзғолончилар шу ерда ёмғирлар мавсумини ўтказишган бўлишса, ҳозирда бу ернинг эгалари биз эдик. Қўлимизга илашган қуруқ кийимларни олиб, эгнимизга илиб олдик. Сўнг олов атрофида ўтириб, исиндик ҳамда оёқ кийимларимизни қуритдик. Қуролимни елкамдан қўйиб, бир лаҳза самимий жилмайдим. Aҳийри, бошпана топганимизга бўлса керак бу хурсандчилик. Оёғим бармоқларини иссиқ олов томон чўзар эканман, уларнинг рангсиз ҳолатга келиб қолганини ҳамда чирий бошлаганини кўриб, ҳавотирга тушдим.
Исёнчилар қайта хужум қилган чоғда биз қишлоқда эдик. Улар бизга қишлоқни осонликча бериб қўймоқчи эмасликлари кундек равшан эди. Туни билан уришиб чиқдик. Эртаси куни ҳам жанг билан ўтди. Ҳеч биримиз бошқамизга қишлоқни бериб қўйишни сира истамасдик.
Кўплаб қўзғолончилар тўқнашувда вафот этди, баъзилари эса асирга олинди. Қолганлари совуқ ва ёмғирли ўрмон тарафга қочиб кетишди. Биз омон қолган асирларга бор жаҳлимизни тўкиб солдик, аламимизни улардан олиб, шавқациз жазо беришга қарор қилдик.
- Уларга ўқ ҳам хайф, - деди лейтенант.
Биз уларнинг қўлига белкуракни бердик ҳамда ўзлари учун гўр қазишни талаб қилдик. Кулбамиз ичида марихуана чекиб, кайф қилиб ўтирганча уларнинг ёмғир остида қабр қазиётганини кузатиб мазза қилдик. 
Аҳрор Шариф таржимаси 
Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling