Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet67/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси 

Эртага ўлдиргани бораман.64-қисм


23,5 бурчак остидаMarch 17, 2021

Эртага ўлдиргани бораман.64-қисм


23,5 бурчак остида
Aвтобус ичида шўх мусиқа янграмоқда. Йўловчилар автобусни бозор деб ўйлашди чоғи, ҳеч чакакларини тиндирай демасди. Биз орқа ўриндиқда ўтириб олганча йўл бўйида жойлашган уйлар ва дўконарни томоша қилиб кетдик. Ўриндиқлар орасидаги йўлакда ўтирган амаки мусиқага рақс туша кетди. Баъзи йўловчилар, жумладан Мамбу ҳам, унга қўшилишди. Биз хуш кайфиятда уларни қарсак чалиб, қўллаб турдик.
Шаҳар марказига яқин гавжум ҳудуд ҳисобланмиш Кисси кўчасида тушиб қолдик. Одамлар гўё мамлакатда ҳеч нима юз бермаётгандек шошганча ўзларининг кундалик юмушлари билан банд эдилар. Кўчанинг ҳар икки томонида катта-катта дўконлар бўлиб, майда йўлакларда ҳам савдогарларни учратиш мумкин эди. Кўзларимиз қувнаганча, атрофга тикилардик.
- Мен сизларга бу саёҳат яхши бўлади деб айтгандим, - деди Мамбу турган жойидан ҳавога сакраганча.
- Мана бу бинонинг узунлигини қаранглар, - улкан бинога ишора қилдим мен.
- Бу ундан ҳам узунроқ экан, - Aлҳажи диққатимизни тортди.
- Одамлар қаерга шошаётган экан-а, - Мамбу сўради.
Машиналарнинг сонидан лаззатланганча, барча турдаги егуликлар мавжуд бўлган ливанлик савдогарларнинг дўконларига маҳлиё бўлганча секин-секин қадам ташладик. Баланд биноларга қарайман деб бўйним оғриб қолди. Ҳар қадамда мини-маркет, ҳар бурчакда кийим-кечак дўкони, емакхона, кассета диск ва бошқа майда чуйдалар сотиладиган магазинлар. Ҳамма бирваракайига тортишаётгандек шаҳар жуда шовқинли эди. Сиерра Леоннинг миллий рамзи ҳисобланган ва пойтахтнинг ташриф қоғозига айланган пахта дарахти деб аталмиш ҳудуд атрофида анча айландик. Шу пайтгача фақатгина пулнинг орқа тарафида тасвири туширилган дарахтни ўз кўзимиз билан кўриб, оғзимиз очилиб қолди. Шаҳар марказига олиб борадиган Падемба ва Сиака Стивенс кўчалари кесишмасида анча вақтгача ўтирдик. Дарахт япроқлари яшил кўринса ҳам, пўстлоғи жуда қари кўринарди.
- Бу ҳақида гапирсак ҳеч ким бизга ишонмайди, - деди Aлҳажи йўлида давом этар экан.
Кун бўйи санғидик, йўлда музқаймоқ едик, жиндек томоқни хўллаб ҳам олдик. Қуёш нурида тезда эриб кетгани учун музқаймоқ еб маза қилдим дея олмайман. Музқаймоқ ейиш жараёнидаги асосий вақт музқаймоқнинг “гўштли” қисмини тишлаш билан эмас, қўлим ва тирсакларимга оқиб кетган жойларини ялаш билан ўтказдим. Шаҳар маркази бўйлаб айланиб юрар эканмиз, одамлар ва машиналарнинг кўпайганининг гувоҳи бўлдим. Ҳамма қаергадир шошарди. Мамбу ва Aлҳажи мендан ҳеч ажраламай, қаерга боришимиз, қаерда тўхташимиз борасида маслаҳатлашиб кетди. Худди фронтдагидек, мен уларнинг етакчиси эдим…
Кеч тушар-тушмас, кечки овқатга етиб боришимиз кераклиги ёдимизга тушиб қолди. Ортга қайтиш учун автобус кутар эканмиз, йўл ҳақи тўлаш учун пулимиз қолмаганини сезиб қолдик.
- Олди ўриндиқларда ўтирамиз, автобусдан тушишимиз вақти келганда сакраб тушамиз ва қочиб кетамиз, - Мамбу таклиф киритди.
Индамайгина автобусга чиқдик, ҳар бир бекатда тушадиганларни назорат қилиб бораётган кондуктордан кўз узмадик. Aвтобус бизнинг манзил томон яқинлашиши билан кондуктор тушадиганлардан қўлларини кўтаришини сўради. Шундан сўнг пул йиғиш мақсадида автобус йўлаги бўйлаб юра бошлади. Сўнг кондуктор ҳеч ким пул бермасдан тушиб кетмаслиги учун эшик ёнида туриб олди. Мен у томонга қараб юрдим, қўлим эса худди пул олаётгандек чўнтагимда эди. Унга ўнг томонни кўрсатдим, у менинг ҳийламга ишониб, ўнг томонга қарашиб билан қиқирлаб кулиб, қуённинг расмини чиздик, У бизни бир муддат мобайнида қувди, бироқ тезда ортига қайтди. Ўша кеча барча болаларга баланд-баланд бинолардан, машина, одамлар ва бозорлардаги шовқинлар ҳақида тўлқинланиб гапириб бердик. Бизнинг гапларимиздан сўнг ҳамманинг шаҳарга боргиси келиб қолди. Ходимларнинг олдида биз учун дам олиш кунларида махсус саёҳат ташкиллаштиришдан бошқа чора қолмади. Сабаби, акс ҳолда биз ёлғиз кетиб қолишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ баъзиларимиз учун ушбу саёҳат ҳам камлик қиларди. Бир ҳафтада икки-уч марта шаҳарга саёҳат қилишни режалаштириб қайтгандик, чунки.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling