Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман.60-қисм23,5 бурчак остидаMarch 01, 2021 Теримга чуқур шўнғиб кетган шиша синиқларини кўрган ҳамширанинг афти буришиб кетди. У менга қараганида ҳеч бир ҳаракациз тургандим. Мени оғриқ ҳис қилаётганимга ишонч ҳосил қилиш учун юзимга обдан тикилди, лекин юз ифодам ҳеч нарсани англатмасди. Шу сабаб қон оқиб турган қўлим териси ичкарисидан шиша синиқларини ҳафсала билан олишда давом этди. Ҳеч қанақа ҳиссиёт туймадим. Вишиллаб оқаётган қон тўхтаса бўлди эди. - Оғриса керак, а? – деди ҳамшира менга меҳр билан тикилиб. Жавоб бермадим. - Исминг нима? - тағин менга юзланди ҳамшира қўлимни боғлаётиб. Бу саволи ҳам жавобсиз қолди. - Ярани боғлаш учун эртага ҳам келишинг керак. Ҳайми? Ҳамшира бошимни силашни бошлади, бироқ мен унинг қўлини силтаб ташлаб, югуриб кетдим. Эртаси куни касалхонага бормадим, бироқ ўша куни ҳаддан ташқари бош оғриғини бошдан кечириб, ҳушимни йўқотдим. Кўзимни очсам касалхонада ётган эканман. Ҳамшира намланган латта билан пешонамни артиб ўтирарди. Мен унинг қўлидан ушладим, тағин силтадим ва тағин қочиб кетдим. Қуёш нурлари остида, уёқдан буёққа тебраниб ўтидим. Бутун танам ачишаётган, томоғим эса қуриб, кўнглим айнишни бошлаганди. Оғзимдан яшил ва шилимшиқ нарса келди, яна хушимни йўқотдим. Бир неча соатдан сўнг уйғондим, яна ўша ҳамшира тепамда турар эди. У менга бир стакан сув олиб келди. - Хоҳласанг, кетишинг мумкин. Бироқ менга қолса, бу кеча шу ерда қолганинг мақул, - деди ҳамшира менга она ўжар боласига гап уқтиришга урингандек. Ҳамшира олиб келган сувни қўлимга олиб, ичдим. Идишини эса деворга улоқтириб синдирдим. Ҳамшира дик учиб тушди. Кетиш учун ўрнимган туришга чоғландим, бироқ бу қўлимдан келмади. Ҳамшира жилмайиб, мен ётган кроват томон келди ва қанақадир укол қилди. У устимга одеял ёпиб қўйиб, стакан синиқларини супуришни бошлади. Мен одеялни ирғитиб ташлашни хоҳлардим, бироқ қўлларим қимирламай қолди. Ҳаддан ташқари кучсиз бўлиб қолдим, қовоқларим шишишни бошлади. Ҳамшира ва яна кимдир пичирлашаётганини эшитиб, уйғониб кетдим. Куннинг қайси қисми эканлигини аниқлай олмайдиган даражада карахт эдим. Бошим ҳам тебранишни бошлади. - Қанча вақтдан бери бу ердаман? – ҳамширадан сўрадим. - Ким гапираётганига бир назар сол, қўлларингни эса эҳтиёт қил, - деди у. Бироз ўтирганимдан сўнг хонага аскар кийимидаги бир нусха кириб келди. У мени яна фронтга қайтаради деб ўйлагандим бошида. Бироқ унга яна қараганимда, у бошқа сабаб билан госпиталга келганига ишонч ҳосил қилдим. Кўринишидан унинг “шаҳарлик аскар” эканлиги маълум эди: чиройли кийинган ва қуролсиз. Унинг мартабаси лейтенант экан, Aфтидан бизга бу ерда қандай тиббий ва маънавий ишлар амалга оширилаётганини текшириш мақсадида келишган. Тўғри, мен ҳам лейтенантман, лекин мен “кичик лейтенант”. Кичик лейтенант сифатида тез-тез бажариладиган ишларни амалга оширадиган болалардан ташкил топган гуруҳга жавобгар эдим. Лейтенант ва Каддафи барча қўл оёғИ чаққон ёшлар ни– Aлҳажи, Канеи, Жума ва Морибани ишга жалб этганди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling