Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Эртага ўлдиргани бораман. 57-қисм


Download 0.59 Mb.
bet60/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Эртага ўлдиргани бораман. 57-қисм


23,5 бурчак остидаFebruary 23,
Тез ёрдам машинанинг сиренаси чалинди, қўйнида ўликлар ва ярадорлар ястаниб ётган туннинг хомуш ноласи юракларни эза бошлади. Машинанинг ярқироқ чироқлари кўзимни олиб, бошимни айлантирди. Қўлимдан кичик жароҳат олгандим. Бу жароҳат кичик бўлгани ҳамда, касалхонага олиб кетишларини истамаганим учун уни яширишга ҳаракат қилдим. Яраланган жойимдаги қонни ювиб ташладим, устига туз сепиб, мато билан боғлаб қўйдим. Жанг мобайнида Мамбу бир боланинг кўзига ханжар тиқиб, ўйиб олган экан. Кейинчалик бу боланинг операция учун мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани ҳамда кўзи ўрнига мушук (ёки бошқа жонзот)нинг кўзи қўйилгани ҳақида эшитдик. Жанг бўлган кеча Мамбунинг совуққон хулқ-атворини алқаб чиқдик. У мен билан бир қисмда хизмат қилганида, эҳтимол энг яқин дўстим бўларди.
Қўриқчилар янги жанжал бошламаслигимиз учун биздан кўз-қулоқ бўлиб турганида, биз емак қидириб ошхона томон йўл олдик. Жанг тўғрисида суҳбатлашиб, таомландик. Мамбу қандай қилиб ўша боланинг кўзини ўйиб олганини, бола оғриқдан чинқираб у-ер бу ерга югурганини, кўзи кўрмагани учун деворга урилганини, бошини қаттиқ уриб олгани учун, қичқириб йиғлаганини айтиб берди. Ҳаммамиз кулиб юбордик, тўсатдан ўрнимиздан туриб, қўлимизда Мамбуни кўтариб, осмонга отдик. Бир кунлик зерикарли саёҳат ва нега бошлиқларимиз бизни қўйиб юборишаётгани тўғрисидаги ўй миямизни эговлаб юборганди, шу боис бизга жўшқинлик керак эди.
Ошхонага кириб келган ва ортларидан юришимизни айтган қўриқчилар қувҳончимизга чек қўйишди. Улар бизга қуролларини ўқталишди, бироқ биз уларнинг устидан кулганча бизни қаергадир олиб боришга шайланиб турган ҳарбий машиналар томон ўйнаб-кулиб йўл олдик. Биз қўзғолончи болаларни танобини тортиб қўйганимиздан мамнун эдик. Аскарларга хужум қилишни тасаввур ҳам қилмагандик. Улар жуда кўп эди. Шунга қарамай биз билан ўйнашиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини тушуниб етишгани аниқ эди. Бир нечта қўриқчилар қуролларини ушлаганча, машина олдида турар, ҳеч ҳам биздан кўзини узмасди.
- Эҳтимол, улар бизни фронтга қайтаришса керак, — Алҳажи таъкидлади. Биз ҳам атай қилгандек, давлат мадҳиясини куйлаганча, машина томон одимладик.
Бироқ бизни фронтга олиб боришмади, бунинг ўрнига Фритауннинг шарқий қисмидаги Кисситаун шаҳрида жойлашган «Бенин» реабилитация марказига олиб боришди. «Бенин» реабилитация маркази бир пайтлар интизоми оғир болалар мактаби бўлган ва ҳукумат миқёсидаги вояга етмаганлар маркази ҳисобланган экан. Биз ичкарига кирганимизда бизни яхшилаб тинтув қилишди. Ҳали ҳамон қўлларимизда ҳамда кийимларимизда душманларимиздан оққан қон қотмалари кетмаганди. Лейтенантнинг сўзлари ҳали ҳамон қулоқларим остидан жаранглайди:
- Бундан буён кўзимизга кўринган ҳар бир исёнчини ўлдирамиз. Асир олиш деган нарса йўқ энди!
Исёнчи болаларга раҳм қилмаганимиздан хурсанд эдик. Бироқ бир ўй ҳеч бизга тинчлик бермасди: нега бу ерга олиб келиндик?
Тунги манзарани томоша қилиб, даҳлизда ётар эканмиз, тепамиздаги қўриқчилар бизни мижжа қоқмасдан қўриқлашди. Г3 қуролимнинг ҳоли не кечгани, бу кеча хонадошларим қандай кино кўришгани ҳамда шерикларимнинг марихуана ва кокаин қабул қилаётгани ҳақидаги ўйлар ҳаёлимни тўла эгаллаб олди.
- Сизларда марихуана топилмайдими, — Мамбу қўриқчидан сўради. Қўриқчи бу гапга эътибор бермади. Қалтирашни бошладим. Шаҳарга келишимиздан олдинги тунларда қабул қилган дориларим танамнинг хукмдорлигини ўз қўлига олган, жасадим ўз-ўзимга бўйсунмасдан, айвоннинг уёқ-буёғига зир-зир югурардим. Бошим оғрий бошлади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling