Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Эртага ўлдиргани бораман. 53-қисм


Download 0.59 Mb.
bet56/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 53-қисм


23,5 бурчак остидаFebruary 19, 2021
Эртага ўлдиргани бораман. 53-қисм
23,5 бурчак остида

- Қайси бирингизга ишора қилсам, дарҳол бир қадам олдинга чиқинг. Тушунарлими?


Лейтенант буйруқ бериб бўлганида биз тизилган чизиқнинг охирига етиб қолганди. 
- Ҳа, жаноб, — жўр овозда бақирдик биз. Ташриф буюрувчиларнинг юзларидаги табассум қаергадир ғойиб бўлди. – Эркин.
- Сен, сен, — лейтенант чизиқ бўйлаб юриб баъзи аскарларни алоҳида кўрсатиб ўтди. Лейтенант мен танлаганида, унинг юзига илк бора тик қарадим, аммо у буни эътиборсиз қолдириб, танлов жараёнини амалга оширишни давом эттирди. Алҳажи ҳам танланганлар сафида эди, бироқ Канеи, эҳтимол, ёши каттароқ бўлгани учунми, орқада қолиб кетди. Ўн беш нафар азамат танлаб олинди. Лейтенант сўнг бизга буюрди:
- Магазинни олиб ташланг, қуролларингизни хавфсиз жойга, айтайлик, ерга қўйинг.
Қуролларимизни ерга қўйишимиз билан, томошабинлар, айниқса икки нафар хорижлик кулиб юборди.
- Диққат, олдга, қадам бос, — қўриқчи буйруқ берди.
Лейтенант ортидан меҳмонлар ташриф буюрган фургон томон эргашдик. Лейтенант биз томонга қараганида биз ҳам беиҳтиёр тўхтаб қолдик.
- Ҳаммангиз ажойиб аскарларсиз ва бир-бирингизга биродар эканлигингизни яхши биласиз. Сизлар билан биргаликда ватанимни ҳимоя қилиш шарафига эришганимдан фахрланаман. Аммо бу ердаги ишингиз якунланди, ана энди сизларни бошқа манзил томон кузатишимиз лозим. Бу одамлар сизларни мактабга олиб боради ва янги ҳаёт бошлашингизга ҳар тарафлама кўмак беради.
У бу гапларни зўрға гапирганидан сўнг, жилмайганча олдинга юриб кетди. Йўл-йўлакай бошқа аскарларга биздаги қуролларни олиб қолишни тайинлади. Мен ҳар эҳтимолга қарши ичкийимимда ўқ, чўнтагимда эса граната яшириб қўйгандим. Аскарлардан бири мени кўздан кечириш учун келганида уни деворга тираб, агар менга тегса, ўлдиришимни айтиб таҳдид қилдим. У ҳам индамасдан ўтиб кетиб, мендан кейин турган болани текширишни бошлади.
Нима содир бўлаётганини тушунмаётган эдим. Лейтенант хонасига киргунича нигоҳимиз билан уни кузатиб ўтирдик. Нега лейтенант бизни бу фуқароларга бериб юборишга қарор қилди? Биз уруш ниҳоясигача унинг бир қисми бўламиз деб ўйлагандим. Аскарлар оила аъзоларимиздек бўлиб қолганди. Бугун эса ҳеч бир тушунтиришсиз улардан ажралиб қолдик. Бир гуруҳ аскарлар қуролларимизни йиғиштириб олишди, бошқалари эса биз ўз қуроллариминзи ўзими билан олиб кетмаслигимизни назорат қилиб турди. Фургонга чиқар эканмиз, лейтанант ўтирган айвонга яна бир бор назар ташладим, У биз тарафга эмас, ўрмон тарафга қараб ўтирар, қўллари эса орқасига қилинганди. Нима содир бўлаётганини ҳалигача тушунмас эдим, бироқ жаҳл қилишни, хавотирланишни бошладим. Аскар бўлганимдан бери ҳеч қачон қуролимдан ажралмаган эдим.
Фургонда биздан ташқари яна учта одам бор эди. Уларнинг кийимлари ва қуроллари озода эканлигини кўрганимдан сўнг ҳайратим янада ошди. Уларнинг шимлари оёқ кийимларига тиқиқлиб қолган, футболкалари эса шимларига тиқилганди. Юзларида хорғинлик аломатлари йўқ, қуроллари эса бир ўқ отмагандек, яп-янги турганди. Қуроллар тинч жойда турган эди. Биз икки гуруҳга бўлиндик ва кўп кишилик ўриндиққа ўтирдик, Ёноғида белгиси бор киши ҳамда ливанликка ўхшаб кўринадиган киши билан биргалидка машинадан тушдик. Қолган учта одам орқа эшик олдида ўтириб олган, бирининг оёғи ичкарида, иккинчиси эса оёғини осилтириб кетарди.
Юк машинаси базадан узоқлаша бошлаши билан нима бўлаётганини ҳис қила олмасдан ғазабдан тентирай бошладим. Алҳажи менга жумбоқли юзини тикди. Мени эса шерикларимиз ушлаган қуролларга қараб ҳасадим келиб кетди. Бизни олиб кетгани келган фургон аҳволи чатоқ йўлдан юриб, кўтарилаётган чанг-тўзон ичида қолиб кетганди. Қаерга бораётганим тўғрисида бирорта ғоя мавжуд эмасди.
Аҳрор Шариф таржимаси


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling