Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Эртага ўлдиргани бораман. 54-қисм
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Эртага ўлдиргани бораман. 54-қисм23,5 бурчак остидаFebruary 20, 2021 Эртага ўлдиргани бораман. 54-қисм23,5 бурчак остида Бир неча соат мобайнида йўлда бўлдик. Фургонда ўтирмасдан кетишга ҳам, соатлаб пиёда юришга ҳам ўрганиб қолдим. Бу менга умуман ёқмади. Фургонни ўғирлаб, Бауя томон қайтиш ҳақида ўйласй бошладим. Эндигина бизни қўриқлаб келаётганларнинг қуролини олиб қўйишга шайланаётганимда, фургон блок-постга яқинлашгани сабабли тўхтаб қолди ҳамда аскарлар сакраб тушди. Чўнтагимдаги граната ҳақида унутиб юборган эканман. Сафар мобайнида анча безовта бўлдим, шу боисдан, блок-постлар яқинлашишини ҳамда бу дахмаза фургондан тушишни интизорлик билан кута бошладим. (бахтимга бунақа блок-постлар жуда кўп эди.) Йўл бўйи бир-биримизга умуман гапирмасдан борардик. Алҳажи билан бир биримизга кўз қисиб, бизни қўриқлаб келаётганларни итариб юбориб, фургонни олиб қўйишни режалаштирганимиздан ташқари, деярли жим кетдик. Биз ўтган охирги блок-постни тўлиқ ҳарбий кийим кийган одамлар қўриқлашаётган эди. АК ларнинг маллага бўялган ёғоч панеллари ялтираб, янгидек турарди. У ерда ҳам бизнинг фургондаги шерикларимизга ўхшаган уруш кўрмаган аскарлар мавжуд экан. Уларда бутун мамлакат ўрмонларида қандай воқеалар содир бўлаётгани тўғрисида ҳеч қанақа тасаввур мавжуд эмасди. Блокпостни тезда ортда қолдириб, чанг-тўзонли йўллар бўйлаб олдинга юрдик. Йўлларда машина жуда кўп бўлиб, умрим давомида бунчалик машина қатновини кўрмагандим. Мерседес, Тоёта, Мазда, Чевролет русумидаги машиналар зув-зув қатнар, ичида эса турли тиллардаги ашулалар қўйилганди. Қаерга кетаётганимизни ҳалигача билмас эдик, лекин Сиерра Леоннинг пойтахти Фритаунда эканлигимизни таҳмин қилдик. Лекин нима учун бу ерда юрганимиз бизга аён эмасди. Қоронғу тушди. Фургон шовқинли кўчадан секин юриб кетар экан, йўлни ёритувчи чироқлар чақнаши дилга хузур берарди. Дўконлар ва киоскалар ҳам ёп-ёръуғ эди. Генераторнинг овозисиз бунчалик кўп чироқлар ёнаётганидан ҳайратга тушдим. Ёрқин шаҳар манзараси ҳаёлимни ўғирлади. Фургон катта кўчадан ўгирилиб шиддан билан юриб кетди. Бунинг натижасида йўл бўйи тебраниб кетдик. Бу жараён бир неча дақиқа давомида давом этди. Ниҳоят бир манзилга бориб тўхтадик. Бизни қўриқлаб келган кишилар фургондан тушушимизни ҳамда УНИCЭФ логотипи туширилган футболка кийиб олган тўрт нафар кишининг ортидан юришимизни айтди. Биз атрофи панжаралар билан ўралган, бир неча хонадан иборат уйга кирдик. Уй ичидаги чироқларнинг ҳаммаси ёниб турар, даҳлиз ва пойгакда ўн беш ва ундан катта ёшдаги тенгдошларимиз тизилиб турарди. Улар ҳам бизга ўхшаб қаерга келиб қолганлиги борасида бир қарорга кела олмай ўтиргани учун-ми, бизга эътибор бермади. Кўринишидан ливанликка ўхшаган ажнабий ортидан ичкарига киришимизни ишора қилди. Унинг юзи хурсандчиликдан порлаб турарди. Ичкарида очиқ зал бўлиб, икки қаватли ётоқлар икки қатор қилиб жойлаштирилганди. Ажнабий чойшаб, совун, тиш пастаси, тиш чўткаси, сочиқ, тоза кўйлак ва футболка жой олган тумбочкани ҳар биримизга ҳаяжон билан кўрсатди. Ётоқда ёстиқ, кўрпача ва одеял мавжуд эди. Ҳеч ким биздек у кўрсатган нарсаларга қизиқсиниб қарамади. - Сиз учун янги кийимлар тайёрлаганмиз. Эртага ўз ўлчамингизга қараб танлаб оласиз. У бизни хонада қолдириб, қўшиқ ҳиргойи қилганча ташқарига чиқди. Биз умримизда илк бора тўшак кўрган одамларга ўхшаб, кроватга тикилганча ўтирдик. - Овқат ейиш учун ошхонага мен билан борасизларми? – сиерра-леонлик киши қабилавий лаҳжада бизга сўз қотди. Биз эса биздан олдин бу ерга келган юзларида табассум зоҳир бўлган болаларнинг ортидан эргашдик. Уларнинг ҳам кўзлари бизникига ўхшаб қизариб кетган, улар оддий одамлардек кийинган бўлса ҳам, кўринишидан оғир вазиятларни бошларидан ўтказгани маълум эди. Улардан «ўрмонларнинг ҳиди келарди». Ошхонада узун столнинг бир чеккасидан жой олдик. Бояги киши ошхона тўридаги таниш тарона таралиб турган кичик хонага кирди, косаларни тўлдириб гуруч сузиб чиқди ҳамда подност билан биз томон элтди. Ҳар биримиз бир косадан олдик ҳамда таомланишни бошладик. У яна ўша кичик хонага йўл олди, у ўзига овқат олиб келганида биз аллақачон ўз овқатимизни еб бўлгандик. У бизнинг таомни нима қилганимизни била олмасдан ҳайрат билан қараб турди. Шундан сўнг у ўз овқатини ейишни бошлади, бироқ иккинчи қошиқни оғзига солар-солмас икки нафар ҳаётдан хурсанд ажнабий хонага кириб келди ва унга ўзлари билан кетиши кераклигини айтди. У ўзи билан косасини ҳамроҳ қилганча, аллақачон ошхонадан чиқиб кетган ажнабийлар ортидан эргашди. Алҳажи у-бу кимда марихуана ёки кокаин бор-йўқлигини суриштиргунгача ҳамма жим ўтирди. Баъзи йигитлар ўзлари билан марихуана олган экан, бироқ у етарли эмасди. - Бу ернинг қаерида дориларни қабул қиламиз? – болалардан бир ўртага савол ташлади. Бу саволга жавоб топишга ҳаракат қилаётганимизда бояги киши 12 нафардан кўпроқ болаларни ортидан эргаштирганча хонага кириб келди. - Бу болалар ҳам сизларга ҳамроҳ бўлишади, — у ҳаммамизга сўз қотди. У болаларга бир қараб олиб, сўзида давом этди: - Мен сизларга яна таом олиб келдим, бемалол тановул қилаверинг. Шошилишга хожат йўқ. Янги келганлар ҳам худди биздек шоша-пиша рўпарамизда ўтириб олишди. Ҳалиги киши ҳаводан чуқур-чуқур нафас олиб, сўради: - Бу ерда ким марихуана чекади? Ҳеч ким унга эътибор бермади. У ҳам тақдирига тан бериб, сукутга чўмди. Биз янги болаларга қарадик, улар ҳам бизга қарашди. Алҳаки сукунатни бузиб қўйди: - Қаердансизлар, йигитлар? Болалар кўзларини чақчайтириб, худди нотўғри савол бераётгандек Алҳажига ўқрайишди. Тепакал ва ёши бироз каттароқ кўринган йигит ўрнидан турди ва муштини қисди… Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling