Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Эртага ўлдигани бораман 52-қисм (бу аслида 53-қисм – П.Ф.)


Download 0.59 Mb.
bet53/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдигани бораман 52-қисм (бу аслида 53-қисм – П.Ф.)


23,5 бурчак остидаFebruary 17,
Унинг башараси ўқ еганидан сўнг шишиб кетган, кўзлари эса менинг ортимда турган нарсани кузатаётгандек таассурот уйғотарди. Фақатгина жағлари унинг юз ифодаларини ёрқин рангларда кўрсатиб бераётганди, қолган барча тана аъзолари ҳеч нима бўлмагандек ўзини тутарди. Унга сира ачинмадим, унга нисбатан ҳеч қанақа ҳиссиёт туймадим, ўз қилган ишимдан заррача афсусланмадим. Шунчаки Корпоралнинг буйруқ беришини кута бошладим. Асир тушган исёнчи оиламни ўлдирган шеригининг қилган иши учун жавоб бериши керак эди. Корпорал пистолет ўқи билан сигнал берди, мен эса ерда ётган одамнинг бошини тепага кўтариб, енгил ҳаракат билан томоғидан кеса бошладим. Унинг қўштомоғи ўткир пичоқ томон йўл очди, шундан сўнг пичоқни пастга қараб юрғиздим. Унинг кўзлари бежо бўлиб кетди, менга итоаткорона нигоҳ ташлаганидан сўнг тақдирга тан бергани учун-ми, тик қарашни бошлади. Асир сўнгги нафасини олишдан олдин ўз оғирлигини менга ташлади. Мен уни силтаб, ерга ташлаб юбордим ҳамда автоматим найзасини унинг кийимига артиб олдим. Мен таймер ушлаб турган корпоралга ҳисобот бердим. Баъзи асирларнинг таналари бошқа болаларнинг қўлларида қолиб кетди, баъзилари эса ерда бир муддат мобайнида қалтираганча ётиб олди. Мен ғолиб деб эълон қилиндим, Канеи иккинчи ўринни қўлга киритди. Бизни кузатиб руган бошқа болалар ва аскарлар биз худди ҳаётимизнинг энг катта ютуқларидан бирини амалга оширгандек бизни қарсакларга кўмиб ташлашди. Менга кичик лейтенант унвони берилди, Канеи эса кичик сержант бўлиш шарафига эришди. Биз ўша куни кўпроқ дорилар ва уруш фильмлар билан нишонладик.
Уйқум ҳеч келмагани боис тунни бедор ўтказадиган чодирим бор эди. Баъзи тунларда эсаётган шамол қулоғимга Лансананинг ғувиллашига ўхшаш товушни олиб келтирарди. Худди дарахтлар бир пайтлар у куйлаган қўшиқни пичирлаб куйлаётгандек таассурот уйғотарди. Бироз муддат давомида бу куйни тингладим, сўнгра ғувиллашни қувиб юбориш мақсадида осмонга бир неча маротаба ўқ уздим.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling