Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet50/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси 

Эртага ўлдиргани бораман. 50-қисм


Ерда чўзилиб ётган дўстларимизнинг жасадлари ёнидан автоматлари ва ўқ-дориларини ўзимиз билан олиб, уларни ётган жойида қолдиришга мажбур бўлдик. Ўрмонга жонлагандек бўлди, вафот этган аскарларнинг руҳи дарахтлар ичига кириб олгандек туюлди. Дарахт новдалари худди ибодат қилаётгандек, гоҳ эгилар, гоҳ қимирларди. 
Ўрмон томон бироз ичкарилаб, илгариги жойимиздан бир неча метр нарироқда бошқа пистирма қўйдик. Бу сафар ҳам душманлар келишини кутиб турдик. Кечқурун ва тун оралиғида бу иш содир бўлганди. Бир қуш чунонам сайрашга ҳаракат қилди, бироқ шериклари сукут сақлагани туфайли ёлғиз сайрашни ўзига эп кўрмади. Кўзлари одатдагидан кўра анча қизариб кетган Корпоралнинг ёнида ётадиган бўлдим.
Қуриб қолган майсаларнинг шитирлаши бегона оёқларнинг биз томон яқинлашаётганидан дарак берарди. Бир нечта қуролланган шахслар буталар орасидан элас-элас кўринишни бошлади. Улар яқинлашиши билан биз ўқ отишни бошладик. Олдинги қатордаги душманларнинг бир нечтасини ер тишлатдик. Ботқоқдаги қурбақалар аллақачон ўлик таналарни дастурхонга тортиб, зиёфат қилишни бошлаб юборишди. Титилиб кетган тана бўлаклари турли томонга сочилиб кетган, ботқоқдаги сув эса қон билан ўрин алмашганди. Жасадларни ағдариб ташлаб, душманларнинг ўқ-дориларини ва қуролларига эга чиқдик.
Ўлган таналардан заррача қўрқмасликни ўргандим. Уларни истаганимча камситар, ағдариш мақсадида истаганимча тепиб ташлардим. Ердан корпорал Г3 автомати, ўқ-дори ва тўппонча топиб олдим. Ўлган душманларнинг жонсиз таналарида заргарлик махсулотлари болигини пайқаб қолдим. Баъзилари биргина билагида бешталаб тилла соат тақиб олганди. Тартибсиз сочлари қонга беланиб ётган бир йигитча «Барча кўзлар менда» ёзуви туширилган футболка кийиб олганди.
Бир нечта ёши каттароқ аскарларни, шунингдек дўстларим Муса ва Жоциани йўқотган эдик. Ҳикоя айтиб берувчимиз эса қаергадир ғойиб бўлганди. Сиқилган пайтларимизда бизга ҳикоялар айтиб бериб, кулдириб ўтирадиган одам энди йўқ эди. Балки ўша куни Жоцианинг ухлашига қўйиб берганимда, эҳтимол у орамизда бўлармиди?
Тун ярмидан оғганида қишлоққа кириб келдик ҳамда ҳарбийлар уйидаги деворга суянганча ўтириб олдик. Атроф сув қуйгандек жим-жит бўлсада, ичимиздаги қўрқув ҳеч қаерга кетмас, чалғиш мақсадида уст-бошимиз ҳамда қуролларимиздаги қонни тозалай бошладик.
Қуролларнинг яроқлилигини текшириш мақсадида ҳавога отиб кўрдик. Ўша кеча тушлик дастурхонига базўр чиққан бўлсамда, ҳеч нарса томоғимдан ўтмади. Шунчаки сув ичдим ва ҳеч нарсани ҳис қилмадим.
Чодиримга қайтар эканман, бетон қирррасига қоқилиб кетдим. Тизамдан қон оқсада, ҳеч қанақа оғриқ ҳис қилмасдим. АК-47 қуролини кўкрагимга қўйганча ерга чўзилиб олдим. Г3 ни эса чодирнинг қозиғига суяб қўйдим. Миямда ҳеч қанақа ўй мавжуд эмасди.
Чодирнинг шипига тикилиб ётдим. Тушь кўрибман. Тушимда Жоцианинг жонсиз танасини кундага ётқизаётганимда қуролланган исёнчи тепамга келиб туриб олибди. У пешонамга қурол тираши ҳамоноқ тўсатдан уйғониб қолдим ҳамда магазиндаги 30 та ўқ ниҳоясига етгунича автоматдан отишни бошладим.
Лейтенант ва Корпорал тезда етиб келишди ҳамда мени тинчлантиришга уринишди. Пешонамдан дағдағ тер оқар, уларнинг юзимга сув сепиши ҳам, қанақадир оқ капсула бериши ҳам ҳеч қандай фойда келтирмас эди. Ўша кечани тик оёқда ўтказдим, бир ҳафта давомида кўзимга уйқу келмади. Шу вақт ичида икки маротаба ўрмон томонга қадам ранжида қилдик. Ҳар икки сафарда ҳам душманларни ўлдирганимдан сўнг туким қилт этмади. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling