Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet49/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси 

Эртага ўлдиргани бораман. 49-қисм


Ботқоқликдаги ёввойи ўтлар исёнчилар ўтаётганида шитир-шитир қилишни бошлади. Қўзғолончилар ҳали ҳам кўзга кўринмасада, лейтенант бизга қараб пичирлади:
- Буйруғимни эшитишингиз билан ҳужумга ўтинг!
Пастқам буталар орасидан оддий фуқаро кийимидаги бир нечта одам кўзга ташланди. Улар қўлларини силкитиб келар, ҳеч кети узилай демасди. Баъзилари худди биз тенги бола бўлса, баъзиларининг ёши бироз каттароқ эди. Улар бир сафда тизилишиб, қўлларини силкитишди, турли хил режалар тузишди. Лейтенант бизга граната отишни буюрди, бироқ душманлар етакчиси буни пайқаб қолиб, ўрмон томон чекинишга буйруқ берди. Граната жуда кам одамгача етиб борди, бироқ гранатага гирифтор бўлганларнинг иккига бўлинган танаси осмонда «парвоз қилди». Портлашлар икки томоннинг отишмасига уланиб кетди. Ётган жойимда автоматни душманга қарата ўқталсамда, отишга журъат қила олмадим. Кўрсаткич бармоғим увишиб қолди. Бошим айлана бошлади. Гўё ер бошдан оёқ айланаётгандек, мен эса унинг орасида тушиб қолгандек эдим. Шу сабаб бир қўлим билан дарахт танасини маҳкам ушлаб олдим. Ҳаёлимга бирор ўй келмас, бироқ отилаётган ўқлар ҳамда оғриқдан жон бераётган одамларнинг аччиқ йиғиси узуқ-юлуқ қулоғимга чалинарди. Қўрқинчли тушь кўраётгандек ҳис қилдим ўзимни. Юзимга сачраган қондан сесканиб кетдим. Оғзимни очганимда беҳосдан бир қисм қоннинг таъмини ҳис қилдим. Қонни тупуриб ташладим, юзимни ҳам тозалашга уриндим. Тинмай қон оқаётган аскарга кўзим тушиб қолди. Янги очилган ирмоқдан оқаётган сувдек унинг танасининг ўқ тешган қисмларидан қон вишиллаб отиларди. Кўзлари очиқ ҳолда бу дунё билан хайрлашган бу аскар ҳали ҳамон қуролларини маҳкам ушлаб ётарди. Жоциақичқириб юборганида кўзларим шўрлик марҳумга тикилган эди. Жоцианинг онасини эслаб дод-солиши умрим давомида эшитган энг юракни эзадиган фарёд эди. Бутунлай ўзимдан кетиб қолгунимгача бу фарёд қулоғимга ўрнашиб қолди.
Қуёш ўқларнинг биз томон йўналаётганини кўрсатиб турарди. Пальма дарахтлариининг атрофида жасадлар уюм-уюм бўлиб кетди, дарахт япроқларидан қон тома бошлади. Шу онда Жоциани изолай бошладим. Граната унинг ёнига тушган, дўстим эса дарахт тўнкаси устида бир аҳволда ётган эди. Йиғи овози аста-секин тиниши билан Жоцианинг оёғи қалтирай бошлади. Ҳамма ер қип-қизил қонга ботган эди. Гўё ўрмоннинг ҳар бурчагидан ўқ ёмғири ёғилаётган эди. Жоциа томон судралиб бориб, унинг кўзларига назар ташладим. Кўзларидан чиқаётган милт-миль ёшларни, лабларини қимирлатсада, гапира олмаётганини кўриб юрагим эзилиб кетди. Унга қарар эканман кўзларидан оқаётган ёшлар қонга айланганининг, унинг малла кўзлари бир зумда алвон рангга бўялганинг гувоҳига айландим. Жоциа мен уни суяб, қўлтиқлаб олишимни хоҳлагандек бир амаллаб елкамгача судралиб келишга уринди. Бироқ ярим йўлда тўсатдан тўхтаб қолди. Отишма овозларини қулоғим эшитмасдан қўйди, юрагим уришдан, бутун дунё эса ҳаракатланишдан тўхтаб қолгандек эди. Қўлларим билан дўстимнинг кўзларини ёпиб қўйдим, жасадини эса дарахт тўнкасига миндириб қўйдим. Умуртқаси синиб кетган экан. Тириклигида ҳаловат топмаган дўстимнинг жасадини ерга текислаб қўйганимдан сўнг қуролимни тағин қўлимга олдим. Жоцианинг жасадини кундага қандай қилиб қўйганимни сира тасаввур қила олмасдим. Оёғимдан кимдир тортгандек бўлди. Ортимга қарасам, бу Корпорал экан. У менга тушунарсиз бўлган бир нималар деди. Унинг юз-кўзидан қўрқиб кетгани кундек равшан эди. У мени жон ҳолатда силкитди, бунинг натижасида миям бош чаноғим ичида титраётганини, атрофдаги турли-туман товушларни, шунингдек, ғайрииҳтиёрий равишда ер муштлаётганимни ҳис қилдим.
- Энгаш, Ўқ уз!
Бу Корпоралнинг овозлари эди. У мени тетиклаштирганидан сўнг, ортига эмаклаганча қайтиб, ўз ўрнини эгаллади. У ётган ерга қараб турганимда тўсатдан кўзим боши қонга беланган Мусага тушиб қолди. Унинг қўллари толиққани яққол билиниб турарди. Қуролланган шахслар югуриб келиб, кесиб ўтишга уринаётган ботқоқлик томонга қуролимни бурдим. Юзларим, қўлларим, кўйлагим, қуролим, хуллас ҳаммаси, қонга беланган эди. Қуролимни кўтардим, тепкини босдим. Умримда илк бора одам ўлдирдим!!!! Тўсатдан, гўёки кимдир миямдан отиб ташлагандек, уруш бошланганидан бери юзага келган барча қирғинлар кўз олдимда гавдалана бошлади. Магазинни алмаштириш мақсадида ўқ отишни тўхтатиб турган онларимда кўз ўнгимда ётган икки жонсиз дўстимга қараб туриб, жаҳл билан қуролимни душман тарафга қаратар, янада кўпроқ одам ўлдиришга ҳаракат қилардим. Ҳаракатланаётган бирор жонзот борки, автоматим ўқидан бебаҳра қолмади. Бошқа режани амалга ошириш учун чекинишга буйруқ берилгунга қадар отишда давом этдим…

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling