Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 45-қисм Ўша кеча палатканинг пойгагида дўстларимдан бирор садо чиқармикан деган умидда бир муддат ўтириб қолдим. Aлҳажи уёқдан буёққа қадам ташлади, мен томонга бир муддат қараб турди, бироқ бирданига орқасига ўгирилди ҳамда ерга тикилиб қолди. У палаткасига қайтиб кирганида у томонга юриб бормоқчи бўлдим. Ёқимли тун шабадаси димоғимга марихуананинг исини олиб келди. Хўрсиниб қўйиб, чодиримга қайтиб кирдим, ўрнимга ўтирганча, тунни мижжа қоқмасдан ўтказдим. Ҳеч нарсани ўйламасдан, бошимга қўлимни қўйиб ўтирдим. Ўша кеча миям оғримасдан чиққан бўлса ҳам, негадир кўзимга уйқу келмади. Нега бундай бўлаётгани тўғрисида бош қотиришга киришиб кетган эканман-ми, хўрознинг қичқириғи ҳаёлимни бўлиб юборди. Негадир ташқари ҳалигача қоронғу эди. Aдашиб кетган хўроз тонг отгунга қадар қичқириб чиқди. Чодирдаги икки шеригим ҳисобланган икки ёш Шеку ва Жосиаҳ соат 6:00 – машқ қиладиган пайтимиз – бўлиб, қўнғироқ чалинганида ҳам ухлаб ётган эди. “Қани, кетдик”. Юмшоқ силкитиш билан уларни уйғотмоқчи бўлдим. Улар бир ағанашиб, тағин ухлашда давом этишди. Улар уйғонмагунгача оёқларини тортиб, жиғига тегиб, хуллас уйғотишнинг уддасидан чиқдим. Aскарлар аллақачон чодирма-чодир юриб, ухлаб ётганларнинг устидан бир челак сув қуйиб уйғотишга чоғланишган эди. Машғулот майдонида барча билан дийдорлашдик, ҳар хил рангдаги ҳарбий футболка-шортилар билан биргаликда, ҳарбий кийимлар тўплами тарқатилди. Баъзилар Aдидас брендини танлаган бўлса, баъзилар Нике ни маъқул кўрди. Мен эса қора Реебокка мурожаат қилдим, ўзимни бу формада тасаввур қилдим. Жандаси чиқиб кетган эски шимимни ечиб ташладим. Янги ҳарбий шортини кийишим билан, бир аскар ечган шимимни эски буюмларни ёқиб юбориш мақсадида ёқилган алангага ташлаб юборди. Олов томон югурдим, бироқ шим аллақачон ёниб кетганди. Кўзим ёшга тўлди, лабларимга титроқ югурди. Форма кийиб олганимиздан сўнг қўл ва оёқларимизни бир текис қилиб, тартибга солдик. Сафда турар эканмиз, баъзи аскарлар фронт чизиғидан қайтиб келгани ҳамда қуролларини ўқ-дорилар билан тўлдириб кетганининг гувоҳига айландик. Баъзиларининг формаси ва юзи қонга беланган, бу уларни заррача ташвишлантирмас, ҳеч нима бўлмагандек ишида давом этишарди. Улар апил-тапил нонушта қилиб, қайтиб келиши даргумон бўлган жойга қараб йўл олишди. Ҳар бир аскар деворга суяниб, чуқур-чуқур нафас олишар, кўзларини катта-катта қилиб очишар, милтиғини қаттиқ ушлаганча ўзларини жанг майдонига уришарди. Шеку ва Жосиаҳ мен улар билан яшаётганим учун мени акаларидек кўраётганлари боис менинг ёнимга туриб олишди. Улар аскарлар айтганига эмас, мен қилганимга қараб машқ қилишар, бизга сабоқ бераётган аскарларни йўқ деб тасаввур қилишарди. Бизни шуғуллантирган кимса лейтенант ва сержантдан анча ёш бўлса ҳам, каллиги ҳамда чеҳрасидаги маъюслиги боис ёши каттадек туюларди. Юзи кулиб турса ҳам, нигоҳи аччиқ аламни чайнаётгандек таассурот уйғотарди. Дастлаб бино бўйлаб бир оч югуришимизга тўғри келди, сўнгра буталар орасидан судралиб юришни машқ қилдик. Корпорал Гадафи (бизни шуғуллантираётган аскарнинг исми) муштини тепага кўтарганида, биз ерга ётар, белгиланган манзилгача етиб боргунча судралиб, овоз чиқармасдан буталар орасидан эмаклардик. Сўнг тўсатдан туриб, бошқа дарахтларнинг орқасида яшириниш учун имконият излардик. Шундан сўнг тағин машғулот майдонига югурардик. Корпорал Гадафи машғулотнинг дастлабки даврларида айтарли ҳеч нима демас, нари борса “ёмон эмас”, “Жуда ёмон”, “Тезроқ” каби жумлаларидан фойдаланарди. У асосан қўл ишораларини ишлатарди. Унинг жанг майдонини кўрсатиб, “сўзлар бошингизга ўқ каби ёғилиши мумкин” деб айтган гапи ҳамон ёдимда. Шундан сўнг қаҳқаҳа отиб юбориб, кўзларини кенгайтирар, ўз-ўзидан пиқиллаб кулиб кетарди. Югуриб, эмаклаб, судралиб бўлганимиздан сўнг озроқ нон ҳамда муроббо билан нонушта қилиб олардик. Корпорал бизга овқатни олиш ҳамда ейиш учун бир дақиқагина вақт берганди. Бошида 60 сония давомида ейишга улгурмай қолган нарсаларимиз бутунлай қолиб кетар, ҳеч ким ўз вақтида ейишга улгурмас эди, бироқ орадан бир муддат вақт ўтиб бир дақиқа мобайнида таом ейишни ўргандик. Бу машғулотдан олган кўникмамиз айнан шу эди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling