Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 44-қисм Биз майдонга шошилдик ҳамда оломон билан қўшилиб кетдик. Ўқ овозлари ҳаммаёқни босиб кетганди. Бирдан атрофга сукунат чўкди. Лейтенант ҳаммани кўра олиш мақсадида оёғи тагига бир нечта ғиштни териб қўйди. Сукунатнинг руҳи суякларимизгача етиб боришини кутган лейтенант қишлоқдошлари ҳисобланган икки жасадни кўтариб келаётган аскарларга қўл силкиди. Уларнинг кийимларидаги қон ҳали ҳам қотмаган, кўзлари эса очиқ эди. Одамлар афсусланиб бош чайқашди, ёш болалар эса йиғлашни бошлаб юборди. Лейтенант гоҳ-гоҳида гапини бўлиб қўядиган даражада ютиниб-ютиниб, йиғи аралаш гапиришни бошлади. - Бу жасадларни кўриб турганингиздан афсусдаман. Айниқса болаларнинг кўраётганидан. Аммо бу биринчи маротаба эмас, ҳаммамиз жонсиз таналарни кўрганмиз, хатто қўлимизда ушлаганмиз. У жасадларга зимдан назар солди ва гапиришда давом этди: - Бу эркак ва йигит кетиш ҳавфли эканлигини уқтирганимга қарамасдан қишлоқни тарк этганди. Эркак урушда бизнинг тарафда туришни истамаслигини айтиб ўтган эди, шу боисдан унинг қарорини хурмат қилиб, кетишига изн бергандим. Нима бўлганини кўрдингиз. Куппа-кундузи қўзғолончиларнинг ўлжасига айланди. Қўл остимдагилар жасадини қишлоққа олиб келишди, мен уларни сизларга кўрсатишга қарор қилдим. Сиз вазият қанақалигини ич-ичингиздан ҳис қилишингизни хоҳладим. Лейтенант қарийб бир соат мобайнида исёнчилар одамларнинг бошини қандай кесгани, тирикларга бу ҳодисани мажбурлаб кўрсатгани, бутун бошли қишлоқни ичидаги одамлар билан биргаликда ёқиб юборгани, фарзандларни оналари билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани, янги туғилган чақалоқлар кўп йиғлагани боис иккига бўлиб ташлагани, ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёриб кўргани ҳамда ичидаги ҳомилани олиб, бир неча бўлакларга бўлгани ҳақида гапириб ўтди. Лейтенант майдонда йиғилганлар юрагида қўзғолончиларга нисбатан нафрат уруғи қадалганига ишонч ҳосил қилмагунича сўзини давом эттирди. - Улар ўзларини инсон кепатасида ушлаб турган барча нарсани йўқотишди. Улар учун бу дунё ҳайф. Шунинг учун биз уларнинг ҳаммасини битта қолдирмасдан қиришимиз керак. Уларни ёвуз душман сифатида кўринг. Бу ватанингиз олдида амалга оширадиган энг улуғ бурчингиз ҳисобланади. Лейтенант пистолетини қўлига олиб, ҳавога иккита ўқ узди. Одамлар бир овоздан ҳайқира бошлади: - Душманларга ўлим! Ҳаммасини битта қолдирмасдан қирамиз! Уларнинг оёғи ерни босмаслиги учун боримизни берамиз! Ҳаммамиз қўзғолончиларни ёмон кўрар эдик, қишлоқни қамалдан озод қилишга чоғланган эдик. Ҳамманинг юзида ғам-қайғу ҳукмрон, кайфияти жуда таранг эди. Бироқ лейтенант нутқи қишлоқ одамлари кайфиятини тубдан ўзгартириб юборди. Тонгги қуёш қаергадир ғойиб бўлди, маъюс об-ҳаво атрофга ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Худди осмон қулаб тушиб, ер юзасидан ўрин оладигандек туюлди. Дўстларим ва мен қаттиқ саросимага тушдик. Қўлларини орқага қилиб олган Жума ўрмон томонга қаради. Канеи ерга назар ташлади, Муса ўзини ўзи қучоқлаб олди, Алҳажи чап қўли билан қўлларини яширди, қўлларим қалтироғини йўқотиш мақсадида қўлларимни белимга қўйиб турдим. Аёллар ва болалар ошхонадан хабар олиш учун жўнатилди, болалар эса аскарлар кино кўриб, марихуана чекадиган ўқ-дориларни текшириш учун. Бино томон борар эканмиз, Г3 қуролини кўтарган аскарга йўлиқдик. У бизга қараб жилмайди, қуролини кўтарди ва осмонга қараб бир нечта ўқ узди. Кутилмаганда барча дик учиб тушди, у тағин кулганча кўздан ғойиб бўлди. Эшикдан юриб кирар эканмиз, бино ичидаги палаткага кўз ташладик. Усти очиқ бинода деворга ўрнатилган ўқ-дорилар ва қурол-яроқ қутиларини ёпадиган брезентдан бўлак арзирли нарса мавжуд эмасди. Эскириб кетган барабаннинг тепасидаги телевизор экранини ҳам бу ҳисобга қўшсак бўлади. Телевизордан бир неча метр узоқликда газ баллон билан ишлайдиган генараторга ҳам кўзимиз тушди. Сержант биз илгари ҳеч қачон бормаган уй орқасига чорлаши билан аскарлар ўз чодиридан чиқиб келишди. Бу ерда жами ўттиздан ортиқ бола ҳозир бўлган, улар орасидаги Шеку ва Жоциаҳ мос равишда етти ва ўн бир ёшда эди. Ўн етти яшар Канеидан ташқари ҳамма ўн уч ва ўн олти ёш арафасида эди. Бўйнига хуштак осиб олган фуқаро кийимидаги аскар автоматлар турган стеляждан ҳар биримизга «АК-47» автоматидан тарқатди. Аскар қаршимда турар экан кўзларимни олиб қочишга уриндим, шу боис у кўзларимиз учрашмагунча қаршимда қозиқ қоқандек тураверди. У менга қурол тақдим этди. Қалтираётган қўлим билан уни ушлаб олдим. Сўнг магазин ҳам қўшиб берди, бу қалтироқни янада кучайтирди. - Барчангизда икки умумийлик бордек туюлмоқда, — деди ҳаммамизни нигоҳи билан синовдан ўтказган аскар. – Сизлар инсон кўзига тик боқишдан ҳамда қурол ушлаб туришдан ҳадиксирамоқдасизлар. Худди бошингизга қурол тиралгандек қалтирамоқдасизлар. Аскар у ёқ-бу ёққа юриб, сўзида давом этди: - Бу қурол, — АК-47 ни баланд кўтарганча, — тез орада сизники бўлади. Шу боис ундан қўрқмасликн ўрганинг. Бугунча шу етади. Тарқаламиз. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling