Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet46/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 46-қисм


Кечиккан нонуштадан сўнг қўлида AК-47 кўтариб олган Корпоралнинг рўпарасида сафландик. Навбат менга етиб келганида у менга қадрлашга арзигулик бирор нима беришини айтишга уринаётгандек зимдан разм солди, кўкрагимга бармоғи билан туртиб қўйиб, атрофимда айланди. Фронтдан қайтиб келганидан сўнг ҳам қизарган кўзлари ва титраётган юзлари билан менга кўзини тикиб турди.
Худди менга ҳужум қилмоқчи бўлгандек тишини ғичирлатди, у кулишни бошлаганида оёқларим титраб кетди. Унга қўшилиб кулишни бошлашим биланоқ бирдан жиддийлашди, пешонасидаги томирлар тиришишни бошлади. Корпорал менга қараб турганича сандиқни очди ҳамда автоматини созлаб олди, шундан сўнг қўлидаги қуролни менга тутқазди. Бир муддат иккиланиб турганимдан сўнг, автоматни бўғзимгача олиб келиб, ушлашимни сўради. Қалтироқ қўлларим билан автоматни қўлимга олдим, қурол билан танишиб чиқдим, шундан сўнг сафнинг охири томон югурдим. Қўлимда қуролни ушлаб турсам ҳам, унга қарашдан қўрқардим.
Илгари ҳеч қачон қурол ушламаганим учун-ми, дағ-дағ титрай бошладим. Етти ёшимда бамбукдан ясалган ўйинчоқ қурол ушлаганим ҳисобга кирмайди, албатта. Маҳалладаги болалар билан биргаликда дарахт новдасини эринмай ўйиб, кофе далаларида, қурилиши тугалланмаган биноларда уруш-уруш ўйнардик. Aвтоматни мўлжалга олиб, “Пақ, пақ” овозини ким биринчи чиқарса, ўша қолганларни ўлдирган ҳисобланарди.
Тонг-азондан бошланган машғулотимиз ҳамон давом этар, бироқ кўтариб олган AК-47 ларимизда ўқ-дори тугаган эди. Орқамизда автомат осиб олганча судралишни, шунингдек, югуришни биргаликда машқ қилдик. Йўл-йўлакай қуролларни тушириб қўйишга мажбур бўлган Шеку ва Жосиа учун автоматлар оғирлик қиллди. Бир дақиқалик тушликдан сўнг, тағин ишимизда давом этдик. Бизни ханжар билан банан дарахтини кесиш усуллар ўргатиладиган банан фермасига олб боришди.
- Банан дарахтини душманингиздек, ота-онангизни бу дунёдан олиб кетган қотиллардек, сиз билан содир бўлган барча кўнгилсизликлар айбдоридек тасаввур қилинг, - Корпорал қичқирди. – Оилангиздан жудо бўлишингизга сабаб бўлган инсонларни чопиб ташламайсизми? Мен худди шундай қилган бўлардим. Дастлаб ошқозонига пичоқ санчаман, сўнг бўйнига, сўнг кўкрагига ўтаман.
Шундан сўнг ичини очиб, ҳаммага кўрсатаман, кўзларини эса ўйиб оламан. Улар ота-онангизни бундан ҳам вахшийроқ равишда ўлдирган бўлишлари мумкин. Пичоқларимизни банан япроқларига артиб олдик. Банан дарахти ерга йиқилгунга қадар хафагарчилигимиз давом этди.
- Ҳа, деди у, - бошини чайқаб. Ўша куни негадир Корпоралнинг димоғи чогъ эди. Ҳар доим машғулотларда шундай бўлиб қолишдан уялардим:
Душманингизни тасаввур қилинг, ота-онангизни, яқинларингизни, қариндошларингизни ўлдираётганини тасаввур қилинглар.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling