Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман. 47-қисм 23,5 бурчак остидаFebruary 07, 2021 13-боб. Шанба куни эрталаб кутилмаганда Корпорал дам олишимизга руҳсат берди. У ҳанҳарининг текис томонини қўли устида юргизганча, бизга сўз қотди: - Мабодо диндор бўлсангиз, катта эҳтимол билан христиансиз, шу сабабли бугун худойингизга эътиқоқд қилиб қолинг. Aкс ҳолда бошқа бундай имконият туғилмаслиги мумкин. Бўшсиз. Бизга тақдим этилган аскар формасида майдон томон йўл олдик, футбол ўйнашга киришиб кетдик. Ўйин мобайнида лейтенантнинг ўз даҳлизида бизни кузатиб ўтирганини пайқаб қолдик. Ўйинни тўхтатиб, унга салом бердик. Нариги тарафдан жавоб келди: - Бемалол, ўйинни давом эттираверинг. Шунчаки аскарларимнинг футбол ўйнаётганини томоша қилиб ўтирибман. У букчаййганча ўтириб олиб, Жулио Сезарни ўқишни бошлади. Футболни бир ёқлик қилганимиздан сўнг дарёга сузиш учун боришга қарор қилдик. Ўша куни қуёш атрофни қиздираётган эди. Дарё томон кетар эканмиз, танамдаги терни қуритар даражадаги шабадани танамда ҳис қилдим. Бир неча дақиқа мобайнида сув ичида алламбало ўйинлар ўйнадик, сўнгра икки гуруҳга бўлиниб, “пистирма” ўйинини ўйнашга киришдик. Рақиб жамоа аъзоларининг барчасини “асирга олган” гуруҳ ғалаба қозонадиган бўлди. - Ҳамма аскарликка қайцин, байрам тамом бўлди, - Корпорал дарё қирғоғига келиб ҳаммамизга буйруқ берди. Дарҳол ўйинимизни тўхтатиб, унинг ортидан қишлоқ томон юрдик. Унга етиб олиш учун югурар эканмиз, йўл-йўлакай бир-биримизга чил бериб, бир биримизни чакалакзор ичига итариб юбориб, ҳазил-ҳузул қилиб кетдик. Қишлоққа боришимиз билан биздан AК-47 дан фойдалана олиш-олмаслигимиз тўғрисида сўрашди. Aвтоматимизни ўққа тўлдириб беришиб, ўқдори олиб юриладиган сумка тақдим этишди. Икки қути ўқ-дори тарқатилди. Корпорал имкониятимиз етганича ўқ-дори олишни маслаҳат берганди. - Ўзингизни қийнаб кўп кўтариб олманг. Ортиқча юк тезроқ югуришингизга ҳалақит бермасин. Сумкага ўқ-дори жойлар эканман атрофимдаги аксар аскарлар ҳам шу ишни қилаётганига гувоҳ бўлдим. Қўлларим қалтирашни, юрагим эса тез уришни бошлади. Aлҳажидан бошқа ҳамма бола ўйин-кулги қилиб ўтирар, бугунги машғулот кучли бўлиши ҳақида ўйлаётгани кундек равшан эди. Бироқ ич-ичимдан бугун машғулотга кетмаётганимиз аён эди. Aлҳажи она ўз боласини ушлаб тургандек автоматини бино деворига тираб турганини кўриб, таъсирланиб ктдим. Чамаси, у ҳам мен ўйлаётган нарса ҳақида ўйларди. - Оёқларингизни кўтаринг, аскарлар, - Корпорал буйруқ берди. Сўнг кийиниб олиш учун бир муддат бизни тарк этди. Бирозда сўнг ҳарбий кийимда, қўлида қурол, ўқ-дорилар солинган сумка билан қаршимизда намоён бўлди. У ҳам Г-3 қуролидан кўтариб олган, дубулғасини эса қўллари орасига қўйиб олганди. Текшириб олишлари учун сафга тизилишимизга тўғри келди. Барча болалар ҳарбийча шорти ҳамда яшил футболка кийиб олганди. Корпорал бизга яшил рўмол тарқатд ва деди: - Худди шу рангдаги рўмол ҳамда менинг каскамдака каска киймаган одам зотини кўрсангиз, отиб ташлайверинг. Охирги икки сўзда нафрат аломатлари мавжуд эди. Aна энди тайёргарликка бормаётганимиз яққол аён бўлди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling