Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet43/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 43-қисм


Кун пешиндан оғганида йигирматача аскар қишлоққа кириб келди. Лейтенант уларни кўрганида ҳам ҳайратланди, ҳам хурсанд бўлди. Аскарлар қўққисдан келаётган хужумларга тайёргарлик кўраётган экан. Бундан буёғига яширинишнинг хожати йўқ эди – ҳаммамиз уруш бошланишини ич-ичимиздан сезиб турардик. Тез орада аскарлар яна олдга қараб юришди, қишлоқ атрофида ўқ овозлари эшитила бошлади. Қишлоқни қўриқлаётган аскарлар ҳаммани ичкарига киришга даъват қилди. Қушларнинг сайраётганига ҳалақит қилган ўқлар ёмғири кечқурунгача давом этди. Ярим тунда аскарлар ўқларни заҳира қилиб олиш ҳамда бироз нафас ростлаш мақсадида қишлоққа қайтиб келишди. Яраланган аскарлар деярли ўлар ҳолатда чироқ ёруғида олиб келтирилди. Аскарлар ўлик сафдошларини ортга қайтаришни уддалай олишмади. Асирга тушганлар бир чизиққа тизилди ҳамда бошларидан отиб ташланди.
Бу воқеалар бир неча кун мобайнида давом этди, фронт чизиғига кетган бир неча аскардан атиги бир нечаси ортга қайтишга муяссар бўлди. Ортга қайтганлари ҳам чарчаган ҳолатда қайтишар, ярим кечада кўзига ғира-шира кўринган фуқароларни ҳам адашиб отиб қўйишарди. Лейтенант қўл остидаги одамларга ҳаммани ҳиёбонда йиғишни буйруқ берди.
- Ўрмон ичкарисида ҳаммамизнинг ҳаётимизга нуқта қўйишга чоғланиб турган кимсалар ўрнашиб олишган. Биз улар билан қўлимиздан келганча курашдик, бироқ улар сон жиҳатдан анча кўп. Улар бутун қишлоқни ўраб олишган.
Лейтенант қўли билан ҳавога айлана чизганча сўзида давом этди:
- Улар қишлоқни эгаллаб олмагунгача тинчимайди. Улар овқатимиз ва ўқ-дори заҳираларимизга эга чиқишмоқчи.
У бироз танаффус қилиб, секинлик билан давом этди:
- Баъзиларингиз улар ота-онангиз ҳамда яқинларрингизни ўлдиргани учун шу ерда турибсиз, баъзиларингиз эса бу ер хавсиз ҳисоблангани учун қишлоқни макон қилгансиз. Ҳа бу ер илгаригидек хавфсиз эмас. Шунинг учун қишлоқ мудофааси йўлида кучли бўлишимиз ҳамда душманга қарши бир ёқадан бош чиқариб курашишимиз зарур. Агар ёрдам беришни ёки душманга қарши курашишни истамасангиз, биз сизни мажбурламаймиз. Аммо шундай қилсангиз биз сизни қишлоққа дахлдор эмас деб ҳисоблаймиз ҳамда бу ерда қола олмайсиз. Марҳамат қилиб қишлоқдан туёғингизни шиқиллатинг, чунки бизга фақатгина курашадиган, ҳеч бўлмаса таом ёки ўқ-дори тайёрлашда ёрдам берадиган сафдошлар керак. Ошхона ишларини юритадиган аёллар етарли, шу боис исёнчиларга қарши курашадиган юрагида ўти бор эркаклар ва болаларга эҳтиёж сезамиз. Оила аъзоларингиз учун қасос оладиган ва бошқа болалардаги ота-онасини йўқотиб қўйиш қўрқувини бартараф қиладиган вақт етиб келди.
Лейтенант чуқур нафас олди:
- Эртага эрталаб ҳаммангиз шу ерда сафланинг, биз имкониятига қараб барчага ишларни тақсимлаймиз.
У ҳиёбонни шотирлари ҳамроҳлигида тарк этди.
Бир муддат ҳаммамиз жим қолдик. Сўнг комендантлик соати бошланганидан сўнг эса севимли «ётоқхона»миз сари йўл олдик. Ичкарида Жума, Алҳажи, Канеи, Мориба, Муса ва мен биргаликда бизни кутиб тураётган воқеаларни паст овозда муҳокама қилдик.
- Қўзғолончилар бизни душман, айғоқчи ёки урушга қарши деб ҳисоблагани учун ўлдириши аниқ. Бу худди сержант айтган нарса, — деди Алҳажи бизга нималарнидир тушунтирмоқчи бўлиб.
Қолган йигитлар ҳам ётган жойларидан суҳбатни тинглаш мақсадида туришганида Алҳажи сўзида давом этди:
- Ҳозирча шу ерда қола турганимиз маъқул. Олдимизда ўзга танлов мавжуд эмас. Қишлоқни ташлаб кетиш бизни ўлим сари етаклаши мумкин.
- Диққат қилинг. Ҳамма зудлик билан ҳиёбонда тўплансин. Бу лейтенантнинг буйруғи, — бир аскар овоз кучайтиргич ёрдамида шошилинч эълонни ўқиб эшиттирди.
У сўзини якунламаси туриб ҳиёбон одамга тўлиб кетди. Барча келажакдаги хавфсизлигини аниқлаб олиш мақсадида нима гаплар гапиришини сабрсизлик билан кутар эди. Эълон ўқиб эшиттирилишидан олдин, ошхонадаги дераза яқинида дўстларим билан ўтиргандим. Уларнинг юзи рангсиз бўлиб, уларда ҳеч қанақа ҳиссиёт намоён эмасди, аммо уларнинг ғам чекаётганини кўзлари айтиб турарди. Мен нонуштамни тановул қилишга уриндим, бироқ қўрқув иштаҳамни бўғиб қўйди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling