Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet51/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдигани бораман 51-қисм


14-боб.
Бошимдаги сурункали оғриқлар кундалик фаолиятим фақатгина аскарликдан иборат бўлиб қолгани туфайли-ми, аста-секин йўқолиб борди. Кундуз кунлари қишлоқдаги майдонда тўп кетидан қувиш ўрнига, марихуана чекиб, столда сочилиб ётган порох билан аралаштирилган жигарранг кокаинни чуқур тортиб ҳамда аллақачон асирига айланганим – оқ капсуладан истеъмол қилиб, қўриқлаш постида атрофни кузатиб ўтирардим. Улар ғайратимга ғайрат қўшарди. Бир вақтнинг ўзида мисли кўрилмаган ғайрат ҳамда карахтликни танамда ҳис қилганим боис қишлоқ бўйлаб ҳеч қанақа мақсадсиз санғиб юрардим. Ушбу дориларни бир неча кун давомида қабул қилганимдан сўнг шу даражада карахт аҳволга тушдимки, бир ҳафта давомида кўзимга уйқу келмади. Генератор ёки автомобиль аккумулятори шарофати билан тунларни кино кўриб ўтказардик. Уларнинг аксарияти Рембонинг жангари ҳақида эди: «Биринчи қон», «Рембо-2», «Тезкор хужумчи гуруҳ». Ҳаммамиз Рембога ўхшашни истар, унинг жанг теҳникасини ўзлаштиришни жуда-жуда хоҳлардик.
Овқатимиз, доримиз, ўқ-доримиз ҳамда фильм кўришимизни таъминлайдиган газимиз тугаб қолганидан сўнг ўрмонларда, шаҳарларда ҳамда қишлоқлардаги исёнчилар лагерларига бостириб кирдик. Ёлланган ишчиларни асир олиш ҳамда нимадир топиш илинжида оддий фуқаролар яшайдиган қишлоқларга ҳам хужум қилдик.
- Айғоқчиларимиз яхши хабар келтиришди. Исёнчиларни битта қолдирмай қириш ва аслида ўзимизга тегишли бўлган нарсаларни қайтариб олиш учун беш дақиқадан сўнг йўлга чиқамиз, — лейтенант ҳаммага эълон қилди. Унинг юзида ишонч ҳукмрон эди. Фикрини якунлаганидан сўнг юзидаги табассум қаергадир ғойиб бўлди. Исёнчилардан фарқланиш мақсадида бошимизга яшил мато боғлаб олдик, бизга ўхшаган ўсмир болалар сафнинг олдинги қаторини тўлдиришди. Ҳеч қанақа харита керак бўлмади. Ҳеч қанақа савол берилмади. Шунчаки бизга нима қилиш борасида кўрсатма олгунимизга қадар сўқмоқ бўйлаб кетишимиз кераклиги айтилди. Бир неча соат мобайнида тўхтамасдан олдинга интилдик, фақатгина яхшилаб тузланган гўшт ҳамда қуритилган балиқ еб олиш, шунингдек кокаин ва капсула қабул қилиш мақсадида бироз танаффус олдик. Ушбу дориларнинг комбинацияси ғайратимизга ғайрат, шиддатимизга шиддат қўшди. Одам ўлдиришимдан азият чекмай қўйдим, ўлдириш сув ичиш каби оддий юмушга айланиб қолди. Биринчи одам ўлдиришим ортидан чеккан афсусларим қаергадир ғойиб бўлганди. Таомланиб олиб, дориларни қабул қилиб бўлганимиздан сўнг бир оз мизғиб олиш илинжидаги катталарни ҳимоя қилишга мажбур бўлдик. Алҳажи билан постни бўлишдик, зериккандан магазинни автоматдан олиш ва қайта жойлаштириш жараёнини тезлаштириш борасида фикр алмашиб ўтирдик.
- Гоҳида худди Рембога ўхшаб бутун бошли қишлоқни бир ўзим енгиб қўйгим келади, — деди Алҳажи ўз олдига қўйган янги мақсадига ўзи ҳам кулиб.
- «Тезкор хужумчи гуруҳ» киносидагидек базукаларга эга чиқишни хоҳлайман. Жуда ажойиб иш бўлардида, — дедим ва иккимиз ҳам кулиб юбордик.
Исёнчилар лагерига етиб келишдан олдин сўқмоқ йўлдан четга чиқиб, ўрмон томон ичкариладик. Лагерь кўзга кўринадиган даражада яқин келганида уни ўраб олдик ҳамда лейтенантнинг буйруғини кута бошладик. Исёнчилар ҳар ерда ҳозиру, нозир эди: баъзи қисми деворга суянганча мудраб ўтирар, биз тенги болалар ҳимоя постларида марихуанани эрмак қилиб ётарди. Босқинлар пайтида исёнчиларга кўзим тушса ғазабдан ёрилиб кетай дердим, чунки мен оиламни йўқотиб қўйган қишлоқ ҳаробаларида қарта ўйнаб ўтирган исёнчиларга жуда ҳам ўхшарди. Лейтенант буйруқ бериши билан қўлимдан келганича бир нечта исёнчини ер тишлатишга муваффақ бўлдим, бироқ бундан кўнглим таскин топмади. Отишмадан сўнг исёнчиларнинг лагерига кирганимиздан сўнг яраланган душманларни отиб ўлдириб чиқдик. Сўнг уйларни тинтув қилиб, газ балонларини бир жойга тўпладик, гуруш, қуритилган балиқ, туз ҳамда бошқа маҳсулотларни ҳам ўзимиз билан олиб чиқдик. Кулбалари ва уйларида яширинган тинч ахоли вакилларини бир жойга тўплаб, ўлжаларимизни базага олиб боришга мажбур қилдик.
Шу каби босқинларнинг бирида узоқ давом этган отишма ва ҳар икки томондан бир нечта одам ҳалок бўлганидан сўнг бир нечта қўзғолончиларни асирга олишга муваффақ бўлдик.
- Бу ўқ-дориларни қаердан олгансиз? – Корпорал ўта бесўнақай соқол қўйиб олган асирларнинг биридан сўради. Асир Корпоралнинг юзига тупурди, бунга жавобан Корпорал дарҳол унинг бошидан отиб ташлади. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling