Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Эртага ўлдиргани бораман. 56-қисм
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман. 56-қисм23,5 бурчак остидаFebruary 22, - Биз озодлик учун курашганмиз. Армиядагиларни эса душман деб ҳисоблаймиз. Армиядагилар яқинларимизни ўлдиришди, қишлоғимизни вайрон қилишди. Имконият туғилиши биланоқ, армиядаги такасалтангларни битта қўймасдан қириб ташлайман. Йигит кўйлагини ечиб ташлади ҳамда Мамбу билан урушишга шайланди. - Улар исёнчилар вакили экан, — Мамбу қичқирди. У ҳанжарини олиш учун югуриб кетаётганида, йигит унинг юзига мушт туширди. Мамбу йиқилиб тушди, амал-тақал қилиб ўрнидан турганида бурнидан қон оқаётган эди. Қўзғолончи болалар ханжар ўқталганча биз томонга бостириб келишди. Яна «уруш» бошланди. Эҳтимолм шўрлик ажнабийлар бизни урушдан халос қилиш қўзғолончиларга нисбатан нафратимизни камайтиради деб ўйлашган бўлсалар керак. Менимча, муҳитнинг ўзгариши бирданига бизни одобли болага айлантириб қўймаслигига уларнинг кўзи етмаган. Биз ўша пайтда ҳам дахшатли эдик, қонсираган эдик. Бу воқеа улар учун бир умрлик дарс бўлиб қолди. Болалар биз томон келаётганида гранатани улар томон отиб юбордим, бироқ ҳа деганда у портлайвермади. Шу боисдан ҳамма яширинишга муваффақ бўлди. Баъзиларимизда ханжар бўлса, бошқаларда ҳеч вақо йўқ эди. Қуролланмаган бир бола менга хужум қилиб, елкамга осилиб олган, бўйнимдан бўғиб олганидан сўнг эса ханжаримни ишлата олмай қолдим. Шу сабаб бўйнимни қўйиб юборгунга қадар бор кучим билан уни тирсакладим. Ўгирилганимда у қорнини ушлаганча эгилиб қолди. Шахд билан оёғига ханжар урдим. Ханжар ичкарига кириб кетди, мен эса куч билан уни пастга тортдим. У шилқ этиб йиқилди, мен эса унинг юзига ура бошладим. Душманимнинг тирикликдаги сўнгги қонини оқизаётганимда ортимда кимдир турганини сездим ва ханжарни суғуриб олдим. У мени ўлдирмоққа шайлангани кундек равшан эди. Бахтимга Алҳажи унинг ортидан етиб келиб, пичоқ санчди. Ҳаракатланишдан тўхтагунгача урушишда давом этдик.Душманларимиз хушидан кетяптими, ўляптими, билмас эдик. Бундан ташвишланмас ҳам эдик. Ҳеч ким жанг вақтида қичқирмади ҳам, йиғламади ҳам. Бир неча йил давомида бунақа ишларни қилавериб кўзимиз қотиб кетган, шунингдек дори таъсирида эдик. Жанг бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб уч нафар қўриқчи ва бизни бу ерга олиб келган икки нафар маҳаллий фуқаро воқеа жойига етиб келишди ва: - Бас қилинглар, бўлди қилинглар, — деганча болаларни ажратишга тушиб кетишди. Улар яраланганларни чеккага олиб чиқишди. Бу яхши ғоя эмасди. Биз қўриқчиларни ҳам уриб кетдик, уларни ерга ётқизиб, қуролларини олиб қўйдик. Бирининг қуролини биз олган бўлсак, яна бирининг қуроли қўзғолончи болаларга насиб қилди. Учинчиси эса қўлга тушмасдан туриб жуфтакни ростлашга улгурди. Қарама-қарши томондаги қуролни қўлга киритган бола автоматнинг у ер-бу ерини кўздан кечиргунгача, Мамбу уни шарт отиб ташлади. Бола қўлидаги қуролини тушириб юборганча ерга қулади. Бошқа болалар қуролни олишга уринди, бироқ Мамбу ножўя қадам ташлаганларнинг ҳаммасини отаверди. Бир нечта бола ўлди, яна бир нечтаси ярадор бўлди. Қўзғолончи болалар бардошли экан-ми, ўқ еганлардан биттаси эмаклаб бориб, биз томондаги икки нафар болани отиб ташлади. Биз тарафдан яраланганлардан бири йиқилишидан олдин қўзғолончи болага пичоқ санчишга улгурди. Буниси ҳам қуролни ташлаб юбориб, ерга шилқ этиб йиқилди. Жанг майдонига ёрдамчи кучлар етиб келди. Бу пайтга келиб йигирма дақиқача жанг қилишга муваффақ бўлгандик. Шу боис ҳам бир-биримизни, ҳам бизни тинчитишга уринаётган қўриқчиларни аямасдан солавердик. Улар ўқ узишга, куч ишлатишга мажбур бўлишди. Олти нафар киши ҳалож бўлди: иккитаси биз тарафдан, тўрттаси эса душман тарафдан. Жуда кўп аскарлар ярадор бўлишди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling