Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Эртага ўлдиргани бораман. 55-қисм


Download 0.59 Mb.
bet58/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 55-қисм


23,5 бурчак остидаFebruary 21,
- Сенга нима (сўкиниш сўзи)? Сенга ўхшаганларга ҳисоб беришга мажбур эмасман, (сўкиниш сўзи) У столга суяниб, Алҳажига ўқрайиб қаради. Алҳажи ҳам ўрнидан туриб, уни итариб юборди. Нотаниш бола йиқилиб тушди, у ўрнидан турганида қўлида ҳанжар билан намоён бўлди. Ҳанжарни Алҳажига ўқталганча югураётганида биз ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, урушишга чоғландик. Униcэф ҳодими «Бас қилларинг!» деганча қичқирди, лекин ҳеч ким унга қулоқ солмади. Мен гранатамни қўлимга олиб, учини бармоқларим орасига қистириб олдим.
- Бу сўнгги овқатланишингиз бўлишини хоҳлайсизми, ёки яхшиликча саволларимизга жавоб бериб қўясизларми? – қўрқитдим янги келганларни.
- Биз Коно туманиданмиз, — ҳанжар ушлаб олган бола саволимга жавоб берди.
- Оҳ, қанақа ажойиб ўлка! – Алҳажи гапга аралашди. Мен эса ҳали-ҳамон граната ушлаб олгандим.
- Сизлар армия тарафидан жанг қилдингизми ёки қўзғолинчилар томонидан турибми? – шубҳаланиб сўрадим.
- Кўзингга қўзғолончи бўлиб кўриняпманми, — қўрслик билан жавоб берди бояги бола – Мен армия шарафини ҳимоя қилдим. Қўзғолончилар қишлоғимнинг кулини кўкка совурди, ота-онамни ўлдирди. Кўринишингдан, сен қўзғолончилар билан ош-қатиққа ўхшайсан.
- Демак, биз бир тарафдан туриб урушда иштирок этган эканмиз, — деди Алҳажи,
Ҳаммамиз ўтирдик. Бироқ бир-биримизга қараб ўқрайишимиз ҳеч тугамасди. Бир томоннинг шарафини ҳимоя қилганимизни билганимиздан сўнг бироз енгил тортдик ҳамда қайси базада хизмат қилганимизни суриштира бошладик. Ҳеч ким бир-бирининг базаси, қисми ёки жамоаси тўғрисида эшитмаган экан. Мен улардан бир неча дақиқа олдин келганимизни тушунтирдим. Улар бизга бир нечта болалар орасидан танлаб олинганларини ҳамда капитани уларга бир-икки нотаниш киши ортидан кетишлари кераклигини уқтирганини айтиб берди. Ҳеч билимиз нега капитанларимиз бизни қўйиб юборганининг аниқ сабабини билмасдик. Биз анча қўли келишиб қолган аскарлар эдик, жон-дилимиз билан уруш якунлангунгача жангу-жадалларда жавлон уришга тайёр эдик. Бир бола ажнабийлар бизни олиб кетиш учун капитанларимизга пул беришгани ҳақида айтиб қолди. Бу ҳақида ҳеч ким ҳеч нима дея олмади. Суҳбатлашиб турганимизда ҳам қўлимда граната бор эди. Мулоқот чоғида бизни бу ерга олиб келган одамга қараб-қараб қўйдим. У қалтираганча столнинг энг бурчагида ўтирар эди. У жуда кўп уф тортарди:
- Нега бошлиқларимиз бизларни ажнабийларга бериб юборди? – дедим у одамга гранатани кўрсатганча. У худди мен ҳозир гранатани отиб юборадигандек, бошини стол тагига тиқди. Менга жавоб беришдан қочаётгани кундек равшан эди.
- У ҳеч нарсани билмаса керак, кел яхшиси бошқа болалардан сўраймиз, — Алҳажига ҳанжар ўқталган бола маслаҳат берди. Билишимча, унинг исми Мамбу экан. У билан кейинчалик қалин дўстлашиб кетдик. Биз бояги одамни стол тагида қолдириб, даҳлиз томон йўл олдик. Зинадан тушар эканмиз, залда бемалол суҳбатлашиб ўтирган ҳамда бизга эътибор бермаган уч нафар қўриқчига кўзимиз тушди. Қолган икки ажнабий аллақачон жуфтакни ростлаган экан. Даҳлизда жимгина ўтирган болаларнинг ёнига бордик.
- Болалар, нега бошлиқларингиз сизларни бу одамларга бериб юборганини билмайсизми? – Алҳажи мулойимлик билан сўради. Жим турган болалар ўрнидан турди ҳамда жаҳлдор юзи билан Алҳажига ўқрайиб, жимгина қараб турди.
- Кармисиз? – Алҳажи давом этди ва менга қараб деди: — Улар ҳеч нарса билмас экан
- Бировнинг биз ҳақимизда ташвишланишига кунимиз қолмаган, — синиқ овозда деди бир бола. – Шунчаки истамаймиз жавоб беришни.
- Биз сиз ўйлаётган одамлар эмасмиз, — деди Мамбу жаҳл билан болаларга яқин келганча. – Биз оддий фуқаро эмасмиз. Агар кимдир бу ерда оддий фуқаро бўлса, ўша сен бўласан. Мана, фуқаро кийимини кийиб олгансан. Қайси ҳарбий оддий фуқаролардек кийинади? Ёки сизларни бу ерга олиб келган «оддий фуқаролар» шунақа кийинишга мажбур қилдими? Сизлар, аёлсифат аскар экансиз, чамаси.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling