Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet66/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси 

Эртага ўлдиргани бораман.63-қисм


23,5 бурчак остидаMarch 16,
Бир куни туш пайтида ҳамма ходимлар даҳлизимизга мактаб учун зарур бўлган барча жиҳозларни ўрнатиб кетишди, Мамбу эса уларни сотиб юбориш ҳақидаги таклифни ўртага ташлади.
- Уларни кимга сотамиз, ўзи шундоқ ҳам ҳамма биздан қўрқиб юрибди, - гапга аралашди болалардан бири.
- Биз ўзимиз билан ишлашни хоҳлаган савдогар топамиз, - Мамбу ҳаммани ишонтирди. Биз ўқув қуролларини пластмасса идишларга жойладик, олти киши бўлиб энг яқин бозор томон йўл олдик. У ерда эса бир олибсотарга дуч келдик. Олибсотар бизни кўриб хурсанд бўлиб кетди ҳамда биз билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёрлигини билдирди.
- Уларни ўғирлаган бўлсангиз ҳам, ҳижолат бўлманг. Битта нарсани билинг: менда пул бор, сизларда маҳсулот. Биз бизнес қиляпмиз, - деди олибсотар Мамбуга бир даста пул тутқазар экан.
Мамбу юзида табассум билан қўлидаги пулни санашга киришиб кетди. У пулларни бизга ҳидлатиш мақсадида бурнимиз тарафга олиб келиб силкитди.
- Бу яхшигина пул, - деди у бизга қараб.
Тушликка ўз вақтида улгуриш мақсадида марказ томон ошиқдик. Овқатни еб бўлишимиз биланоқ Мамбу болаларга улуш тақсимлаб чиқди. Хона ким пулни нимага ишлатиши тўғрисидаги шовқинли гап-сўзларга тўлиб кетди. Ўқув жиҳозларини сотиб юбориш уларни ёқишдан кўра фойдалироқ иш эканлигини билиб қолдик.
Баъзи болалар пулига кола ирис ва шунга ўхшаш махсулотлар сотиб олди. Мамбу, Aлҳажи ва мен бу пулларга Фритаун бўйлаб саёҳат қилишни маъқул кўрдик. Ўша пайтда биз фақатгина шаҳар марказигача жамоат транспортида етволиш мумкинлигини билардик.
Ўша куни эрталаб нонушта қилиб бўлганимиздан сўнг бир вақтда овқатланиш хонасини тарк этдик. Мен номига тиббий текширувдан ўтиш учун кичик шифохонага бордим, Мамбу овқат ўғирлаш илинжида ошхонага яширинча деразадан ошиб кирди. Aлҳажи эса хожатхонага кириб кетганди. Биз кетаётганимиз тўғрисида ҳеч кимса билишини истамадик, Aгар эълон қилсак, ҳамма ортимиздан эргашиши аниқ эди. Учаламиз темирйўл бекати олдида тўхтадик, бир чизиқда сафландик ҳамда автобус кута бошладик.
- Шаҳарда бўлганмисан? – Aлҳажи сўради.
- Йўқ.
- Ўзи мен мактабга қатнаш мақсадида Фритаунга келганман. Бироқ шундан сўнг уруш бошланди.
- Мен у ерларни жуда гўзал деб эшитганман, -деди Aлҳажи.
Тез орада барча гўзалликка ўзингиз гувоҳ бўласиз. Aвтобус келди, - Мамбу пичирлади.
Шўх мусиқа автобус салонида яйраб тутрибди. Баъзилар эса аёл кишига ярашмайдиган овозда тўнғиллади . Ўриндиқлар устида ўтирсам, ҳайдалушдан, номим қора бўлишидан қўрқаман. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling