Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман.61-қисм23,5 бурчак остидаMarch 10, Ўша пайтга келиб биз энди урушдан қочмасдан яшай бошладик. Чунки урушнинг марказига тушиб қолгандик. Кунимиз ён-атрофдаги қишлоқларни изғиб, у ерлардан егулик, ўқ-дори, бензин ва бошқа керакли нарсаларни излаш билан ўта бошлади. Топганларимиз тўғрисида корпоралга хабар берардик, сўнг эса биз жосуслик қилган қишлоққа бутун бошли қисм ҳужум қилар, тирик қолишимиз учун қишлоқдаги ҳаммани ўлдирарди. Жосуслик экспедицияларидан бирида бир қишлоққа келиб қолдик. Қишлоқни уч кун ичида ўрганиб чиқамиз деб ўйлагандим, бироқ биринчи куннинг ўзидаёқ пишаётган пальманинг хушбўй иси димоғимизга урила бошлади. Ёз ўзининг сўнгги жаримали қуёшини бизга тортиқ қилаётган, бир сўз билан айтганда, гўзал кун эди. Сўқмоқдан юришни тўхтатиб, буталар орасига киришни бошладик. Ниҳоят, кўзимизга похолли томлар кўрина бошлади, шундан сўнг қишлоққа яқин қолгунгача атрофда нима бўлаётганини кузатиш мақсадида эмаклаб бордик. Ҳар-ҳар замонда у ёқ-бу ёққа назар ташлаб қўядиган тепса-тебранмас қўриқчиларни айтмаса, ён атрофда ҳеч ким йўқ эди. Ҳар бир уйнинг ташқарисида устма-уст қўйилган бўғчалар тахтланган эди. Афтидан, исёнчилар қишлоқни тарк этишаётган эди. Агар қолган шерикларимиз ўрин олган базага қайтиб, ёрдам кучлари билан ортга қайтганимизда, уларнинг овқат заҳирасидан қуруқ қолган бўлардик. Шу сабабли ҳам ҳужум қилишга қарор қилдик. Ҳамма жанговар ҳолга келиши борасида буйруқ бердим. Қишлоқнинг ҳамма томони кўринадиган стратегик жойдан ўрин олдик. Алҳажи ва мен қолган учта болага эмаклаб бориб ҳужумни бошлаганимизда ўз ўринларини эгаллаб олишлари учун бир муддат вақт бердик. Иккимиз асосий йўналиш бўйлаб ортга қайтдик ҳамда икки томонга қараб эмаклаб кетдик. Бизда икки нафар автомат ҳамда беш нафар граната мавжуд эди. Борган сари яқинлашиб бордик, Алҳажи қўлини елкамга қўйганида мен ҳужумнинг бошланғич нуқтасига қараб қуролимни қаратиб тургандим. У қулоғимга ўт очишдан олдин киноқаҳрамон Рембо юришини тақлид қилмоқчилигини айтди. Мен бир сўз демасим туриб Алҳажи юзига тупроқ ишқалади, тупроқнинг яхшилаб ёпишиши учун сўлагидан фойдаланди, рюкзагидан бироз сув чиқариб, лой ҳолатига келтирди. Қуролини белига бойлади ва найзасини чиқарди. Ҳанжари билан бир бармоғини бироз тилди, Найзани бўйидан баланд қилиб кўтариб олди. Қишлоқни зулматга етаклашимиздан олдин сўнгги маротаба атрофни ёритаётган пешин қуёши остида аста-секин эмаклай бошлади. Алҳажи кўринмай қолганидан сўнг қуролимни кўпчилик қуролланган шахслар ўтирган томонга ўқталдим. Бир неча дақиқадан сўнг дўстимнинг эмаклаб, уйлар орасида судралиб юрганига кўзим тушди. У кўриниб қолмаслиги учун деворлар орқасида анча вақт туриб қолаётган эди. Алҳажи қуролини тиззасига қўйиб олиб, қуёш нурларидан баҳраманд бўлиб ўтирган қоровулнинг орқасидан секин эмаклаб ўтди. Қўли билан унинг оғзини маҳкам беркитди, найзаси билан бўйнини кесиб ташлади. Қолган қўриқчилар билан ҳам худди шу ҳолат такрорланди. Бироқ у бир ўринда хатога йўл қўйди: усталик билан нариги дунёга гумдон қилинган қўриқчиларнинг жасадларини яшириш ҳақида ўйламади. Унинг хатти-ҳаракатларидан завқланаётганимда тўсатдан бир қўриқчи ўз постига келиб, шерикларининг жасадларига кўзи тушди ҳамда қолганларни хабардор қилиш мақсадида қишлоқ томон чопқиллаб кетди. Мен бу ишнинг юз беришига жим қараб тура олмасдим, шу сабабли ҳеч иккиланмасдан у тарафга қараб ўқ уза бошладим. Икки ўртада отишма бошланди. Алҳажи қаерда эканлигини билмасдим, шунга қарамасдан отишни канда қилмадим. Бироз ўтиб у мен томонга эмаклаб келди. Мен уни отиб қўяй дегандим, бироқ рембосифат юзидан таниб қолдим. Кўзимизга кўринган ҳаммани ўрнини бошладик. Бирорта ўқимиз беҳуда кетмади. Биз ўқ отиш санъатини анча яхши ўзлаштиргандик, бундан ташқари ўлчамимиз бизга катта устунлик берар, энг кичик буталар орасида яшириниб олиб, ўқ келаётган томонда изғиб юрган одамларни отиш анча осон эди. Қишлоқда тўла назорат ўтказганимиздан сўнг пулемётда қолган ўқларни ҳавога отиб кўнгилхушлик қилдик. Қишлоққа ғолибона кириб бордик, уйлар ва кулбалардан чиққан зот борки, ҳаммасини отиб ўлдирдик. Охир-оқибат юкларни кўтарадиган одам қолмаганини пайқаб қолдик. Биз ҳаммани ўлдириб бўлгандик. Шу боис Канеи ва Морибани базага, ёрдам кучларини бошлаб келишга юбордик. Улар қуруқ кетмаслик учун нариги дунёда сайр қилиб юрган қўриқчиларнинг ўқ заҳираларини олишга чоғланганларида баъзи қўриқчилар қуролларини қучоқлаб олишганди. Уч киши қишлоқда қиолдик. Жасадлар, овқатлар, ўқ-дорилар ва дорилар солинган қутилар орасида ўтиришнинг ўрнига яқин атрофдаги буталар орасида ўтирганча қишлоқни муҳофаза қилишни бошладик. Шунингдек қишлоққа бориб, егулик ҳамда дори олиб келиш борасида навбатни йўлга қўйдик. Буталар орасида ўтириб, ёрдам келишини кута бошладик. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling