Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Эртага ўлдиргани бораман. 59-қисм


Download 0.59 Mb.
bet62/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси


Эртага ўлдиргани бораман. 59-қисм


23,5 бурчак остидаFebruary 28,
- Ташқарида қолдириб кетилган матрасларни қуришини кутишингиз керак, - деди қўрслик билан Поппай.
- Қаланғи-қасанғиларни бизга шунақа оҳангда гапиришига йўл қўйиб қўйдикми? – деди кимдир. Ҳаммамиз бир овоздан бақирганча, Поппайнинг попугини пасайтириб қўйишга қасд қилдик. Қасир-қусур теккан мушт ва тепкилардан Поппайнинг аҳволи танг бўлди. Бир бола унинг оёғига тепганида, бечора йиқилиб тушди. У ғужанак бўлганча қўллари билан бошини ушлаб олган, биз эса шавқацизларча уни тепкилаб, полда қип-қизил қонга белантириб ҳамда ҳушсиз ҳолда қолдирдик. Ўзимиз яшайдиган шийпон томон ҳаяжондан бақир-чақир қилиб бордик. Ниҳоят, жим бўлиб қолдик. Нега жанг майдонини тарк этганимиз ҳақида ўйлайвериб жаҳлларим чиқиб кетди. Кўпроқ зўравонлик қилишни хоҳлардим.
Марказдаги ҳолатни назорат қиладиган қўриқчи Поппайни шифохонага олиб борди. Орадан бир неча кун ўтиб тушлик вақтида оқсоқланган, бироқ юзини табассум тарк этмаган Поппай кўриниш берди.
- Сизларда ҳеч қанақа айб йўқ, -деди у овқатланадиган хона бўйлаб юриб. Бу бизнинг жаҳлимизни чиқарди. Чунки биз “оддий ахоли” ўзларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган аскарларни кўриб, иштонини хўллаб қўйишини истардик. Ходимларнинг аксарияти шунақа эди. Биз уларга озор берсак ҳам, улар кулиб тураверарди. Уларнинг кулгисини кўриб бизнинг нафратимиз янада ошарди.
Қўлларим назорат қилиб бўлмас даражада қалтиради, бошим бир пайтлар парвариш қилмаганим учун қасос олгандек, мисли кўрилмаган даражада ёмон оғрирди. Гўё темирчи болғаси билан бошимга ураётгандек эди. Бошимга урилган болғанинг зарбини ҳам, товушини ҳам танамда ҳис қилдим. Бу овоз мени жинни қилди, бўшашиб қолдим. Қўрққанимдан ўзимни уёқ-буёққа урдим, талмовсираганча ётоғим ва шийпоннинг бошига зир югура бошладим. Ҳар ким ўзининг ёғига ўзи қовурилаётгани сабабли биров бировга эътибор бермасди. Масалан Aлҳажи бўғимларидан қон оқиб, суяклари кўрина бошлангунга қадар муштлари билан устунни маҳкам чангаллаб олганди. Уни кейинчалик кичик касалхонага олиб боришди ва ўзини жароҳатлашдан тўхташи учун бир неча кун мобайнида ухлатиб қўйишди
Бир куни синфхонадаги деразаларни синдиришни хоҳлаб қолдик. Бу қарорга нега келганимизни эслай олмайман. Ҳаммага ўхшаб деразани тош билан синдириш ўрнига, билагим биланойнани уриб синдирдим. Қўлим ичига ойнанинг шиша бўлаклари етти авлоди билан жойлашиб олгунга қадар бир неча ойнани синдиришга муваффақ бўлдим. Бирданига бошим айланиб, қўлимдан қон оқа бошлади. Касалхонага боришимга тўғри келди. Менинг ниятим биринчи тиббий ёрдам қутисини ўғирлаб, ўзимни ўзим даволашим эди. Бироқ ҳамшира ҳаммасини чиппакка чиқарди. У рўпарасига ўтиришимни тайинлаб, терим ичкарисига кириб қолган шиша синиқларини биттама-битта суғуриб ола бошлади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling