Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet54/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

15-боб.
Биз босиб олган ва қароргоҳимизга айланган қишлоқлар ҳамда биз тунаб қолган ўрмонлар менинг уйимга айланди. Гуруҳимиз оила аъзоларим, қуролим таъминловчим ва ҳимоячим, ягона қоидам эса ўлиш ёки ўлдириш эди. Фикрларим доираси бундан ортиғига бардош бермасди. Икки йилдан бери жанг қилиб келганим учунми, ўлдириш мен учун оддий ҳолатга айланиб қолганди. Заррача ачиниш ва афсусланиш ҳисси қолмаганди. Ўзим билмаган ҳолда болалигимни ўтказиб юбордим. Юрагим ҳам ҳеч кимга айтмасдан музлаб қолди. Осмонда ой ёки қуёш борлигига қараб кеча-кундузнинг фарқига борардим, бироқ у-бу ким, «бугун пайшанбами, якшанбами» деб сўраса, жавоб бера олмай қолардим.
Умуман олганда ҳаётим ёмон эмасди.1996 йил январь ойининг охирги ҳафталарида ҳаммаси ўзгара бошлади. Ўша пайтда ўн беш ёшга тўлгандим.
Бир куни эрталаб отрядимнинг йигирма нафар аъзоси билан биргаликда ўқ-дори олиб келиш мақсадида жануб томон бир кун пиёда юриладиган Бауя шаҳри томон йўл олдим. Дўстларим Алҳажи ва Канеи менга ҳамроҳ бўлишди. Ўша ерда қолиб кетган дўстимиз Жумани кўришни шунақанги истардикки... Уруш тўғрисидаги ҳикояларини, нечта одамни ўлдирганини ўз оғзи билан айтиб беришини шунақанги хоҳлардикки… Биз шунингдек лейтенантни кўришга ҳам жуда хоҳладик. У ерда бироз вақт топиб лейтенант билан Шекспир тўғрисида гаплашишга умид қилдим.
Чангли йўлнинг ён томонидан икки қатор бўлиб юриб, қонсираган кўзларимиз билан зич буталар томон назар ташладик. Қоқ пешинда Бауя шаҳрига етиб келдик, ҳамкасбларимиз бизга ўқ узиб қўйишининг олдини олиш мақсадида дарахтлар орасида бекиниб турдик. Дарахтга суяниб ўтирганча йўлни кузатиб бордик. Командир олдинга қараб юриб кетди, бироз вақт ўтиб ёнимизга қайтди ва шаҳарга киришимиз мумкинлигини айтди. Автоматимни тепага кўтариб, елкамга қўйдим, Канеи ва Алҳажининг ёнига бориб улар ҳамроҳлигида қадам ташладим. Шаҳардаги бетон бинолар бошқа қишлоқларда кўрган бинолардан анча каттароқ эди, ҳар қадамда нотаниш чеҳраларни учратадиган бўлдик. Жумани қидириш ишлари билан машғул бўлдик, аскарлардан уни сўраб-суриштирдик. Ниҳоят уни бетондан қурилган уйнинг айвонига осилган беланчакка ўтирган ҳолатда топдик. Унинг ёнида автоматик пулемёт бор эди, ўзи эса гўёки эсидан оғиб қолганга ўхшарди. Секин-аста у томон юрдик, бироқ у оёқ товушларимизни эшитиб, биз томонга қаради ва қўқриб кетди. Унинг юзига қараб туриб, анча қариб кетганининг гувоҳи бўлдим, гапираётганда бошини чайқаш одати ҳам уни тарк этганди. Унга қараб қўлимизни силкитдик, унинг қуролини кўздан кечирдик.
- Шу кунларда жуда оғир қуроллар кўтариб юрганингни кўряпман, — Алҳажи у билан ҳазиллашди.
- Ҳа, «АК» русумидаги автоматлар мен учун ўтмишга айланди, — жавоб қайтарди у. Ҳаммамиз кулиб юбордик.
Биз унинг олдига яна қайтишимизни ваъда бериб, ўқ-дори ва озиқ-овқат юклаш учун ортга қайтдик. Ўқ дориларни жойлаганимиздан сўнг командир лейтенант бизни тунни шу ерда ўтказишимизни, кечки овқат тайёрланиши ҳақида ўйиб ўтди. Қорним унчалик оч эмасди, шу боис Канеи ва Алҳажи у-бу нарса еб олиш учун кетганида ҳам, мен ёлғиз ўзим Жуманинг олдига кетдим. У гапга тушиб олишидан олдин бир неча дақиқа ҳар икки томонда ҳам сукунат янгради.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling