Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet41/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман. 41-қисм
Елега кириб келган пайтимизда барча хавф-хатардан ҳалос бўлдик деб ўйлагандим. Қишлоқда одамларнинг эркин суҳбатлашиши, бемалол ҳангома қилиши ишончимни янада мустаҳкамлади. Ёши катталар, ўрта ёшли эркаклар ва аскарлар об-ҳаво, экин-тикин, ов каби мавзуларда гаплашишар, уруш ҳақидаги гапларни ҳеч ким тилига олмасди. Бошида одамлар нега ўзини бу тариқа тутаётганини англаб етмадик. Бироқ аста-секинлик билан инсонлар юзидаги табассум бизни оғир кунлар ўтиб кетганига ишонтирди. Қишлоқдаги ягона кайфиятни хира қиладиган ҳодиса етим қолган болаларнинг юзига назар ташлаш эди. Етти ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болалар орасидан камида ўттиз нафар етим болаларнинг борлиги таъбимизни хира қилди. Улардан бири мен эдим. Янада алам қиларлиси, бизнинг болалигимизни ўғирланганидан ҳеч кимнинг виждони қийналмас эди.
Бошқа болалар билан биргаликда қурилиши тугалланмаган бетон уйда тунайдиган бўлдик. Улкан яшил брезент палатка бошпана вазифасини ўтади. Бетон пол устида кичик одеялни икки киши бўлишиб тунни ўтказдик. Худди биз тунаган жой билан бир хил холатдаги қўшни уйда ҳарбийлар гарнизон ўрнатишиб, оддий халқдан алоҳида тунайдиган бўлишди. Улар туни билан турли-туман фильмлар кўришар, баланд овозда мусиқа қўйишар, бўлар-бўлмасга кулиб, марихуана чекиб чиқишарди. Марихуана ҳиди бутун қишлоққа тарқаладиган бўлди. Шунча кайф-сафодан кейин ҳам уларнинг кун бўйи аҳоли ичида юрганига қойил қолмасдан иложимиз йўқ эди. Биз ошхона ишларига қарашиб юрдик. Канеи ва мен сув таширдик, гоҳида идиш-товоқларни ҳам ювит турардик. Қолган дўстларимиз бақлажон, пиёз, картошка каби экинларни чопиқ қилиш, тагини юмшатиш ишларига жалб қилинди. Кун бўйи иш билан банд бўлишим, шунингдек идишларни тўплаб, дарё бўйига бориб ювиб келишим менга жуда ёқиб тушди. Фақат шу билангина чидаб бўлмас бош оғриқлару, миямга ўрнашиб қолган турли ёмон ҳаёллардан бироз чалғишим мумкин эди. Бироқ пешинга бормасдан кунлик ишларим якунланар, кечки овқат тайёрланиб, одамлар истеъмол қилишини кутиб турарди. Ҳамма одамлар уйларининг айвонида ўтириб олиб, атрофни томоша қилиб ўтирарди. Ота-оналар болаларининг сочини силаб ўтирар, қизлар ашула айтиб, ўйинга тушишар, баъзи ёш аскарлар болалар билан биргаликда футбол ўйнашарди. Уларнинг ўйин кулгилари, қувончдан сакрашлари дарё бўйига бемалол эшитиларди. Бу қишлоқ ҳаёти учун қўрқув сўзи том маънода бегона эди.
Футбол ўйини менга кончилар шаҳри ҳисобланган Могвемога янги кўчиб келганимизда ўтказилган футбол мусобақасини ёдга солиб юборди. Айниқса, Жуниор, мен ва акамнинг бир нечта дўстларидан ташкил топган жамоанинг ғалаба қозонганини ҳеч қачон унутмасам керак. Ота-онамнинг ҳар иккиси ушбу ўйинни кузатишган, учрашув якунланганидан сўнг онам чин дилдан қарсак чалганди. Ўшанда онамнинг юзидан ғурурланаётганини яққол сезиш мумкин эди. Отам ёнимга келди, ўнг қўлимни ушлаб, тепага кўтарди ва мени чампион деб эълон қилди. Сўнгра бошимдан силаб қўйди. Жуниор билан ҳам шу воқеа содир бўлди. Онам бизга сув келтириб берди, сув ичаётганимизда меҳр билан бизга тикилди. Ҳаяжон натижасида юрагим тез уриб, баданимдан тинмай тер оқа бошлади. Пешонамдан оқиб лабимгача тушган аччиқ тернинг таъмидан «баҳраманд» бўлдим. Оилам билан ёнма-ён турар эканман, худди осмонда парвоз қилаётган қушдек ўзимни баҳтиёр ҳис қилдим. Бу дақиқаларни узоқ давом этишини истардим. Фақатгина ғалаба қозонганимизни нишонлаётганимиз эмас,балки ўша оқшом ота-онамнинг юзидаги табассум ҳам мени шу қадар қувонтиргандики, вужудимдаги ички хурсандчилик ҳиссиётлари уйғонганини ҳамда ичимда сузиб юрган некбин туйғуларнинг жўшиб кетганини ҳис қилдим.
Ўйин-кулги бўлаётган тарафдан келаётган шовқинлардан узоқлашиб, уйнинг орқасига ўтдим, бош оғриғим тинчланмагунча очиқ майдонга термулиб ўтирдим. Бошимдан кечираётганларимни ҳеч ким билан бўлишгим келмасди. «Сержант шифокор» (қишлоқдагилар шунақа чақиришади) эрталаб ҳаммамизни йиғиб, саломатлигимизни текширганида менда ҳеч қанақа касаллик аломатлари кузатилмади. «Сержант доктор» иситма, шамоллаш ва бошқа касалликлар ҳақида гапирди, бироқ бош оғриғи ҳамда қўрқинчли тушлар кўриш борасида лом-мим демади.
Ярим тунда Алҳажи, Жума, Мориба ва Канеи очиқ деразадан этни жунжиктирувчи шабада кириб келмагунгача бетон полда копток ўйнашди. Қишлоқ болалари орасида аста-секин машхур бўлиб бораётган Мусо турфа хил ҳикоялар айтиб бермасдан ухлашга ётмасди. Хонанинг бир бурчагида тишимни ғичирлатганча ётиб олдим, бошим оғриётганини дўстларим билишини асло хоҳламасдим. Бир неча кун олдин гувоҳи бўлган ;ов-лов ёнаётган оловнинг овози, аёллар ва болаларнинг чинқиришлари қулоғимга чалина бошлади. Кимдир миямнинг тагидан қўнғироқ чалаётгандек туюлар, бунга чидай олмасдан паст овозда йиғлашни бошладим. Бош оғриғи бироз тўхтаганидан сўнг қисқа вақт давомида мизғиб олишга муваффақ бўлдим, бироқ қўрқинчли туш уйқумнинг белига тепди. Тушимда бошимдан ўқ еб, бошимдан лахта-лахта қон оқиб, ерга қулабман. Одамлар атрофимни ўраб олибди. Қаердандир ит пайдо бўлиб қолиб, пала-партиш мендан оқаётган қонларни ялашга киришибди. Қоним оғзини ширин қилган ит тишларини ғичирлата бошлабди. Уни ҳайдаб юборишга уринар, лекин буни уддалай олмабман. Чўчиб уйғониб кетдим. Терлаб кетганим сабаб беҳузур бўлганимданми, ёки бошқа сабабга кўра, ўша кеча мижжа қоқмай чиқдим.
Эрталаб турганимда қишлоқдаги муҳит кечагидек эмасди. Нега бирданига бундай бўлиб қолгани менга қоронғу, лекин нимадир содир бўлгани аниқ эди. Қишлоқ майдонида йиғилган барча аскарлар форма кийиб олишган, қуролларини кўтариб, ўқ дори ва белбоғини таққанча бир сафга тизилишганди. Милтиқ найзаси шимининг чеккасига осилган, дубулғаларини эса қўлтиғига қистириб олишганди.
«Диққат!». «Эркин!».
«Диққат!». «Эркин!».

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling