Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet42/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 42-қисм


Алҳажи билан сув олиб келиш учун дарё бўйига бораётганимизда қўшин етакчисининг буйруқлари қулоғимизга чалинди. Ортга қайтаётганимизда эса етакчи аскарлар билан биргаликда чигалёзди машғулотларини энди якунлаганди. Бунинг ўрнига Лейтенант Жабати ўз одамларини атрофига тўплаб, қўлларини белига қўйиб олганди. Овқатланиш учун руҳсат берилишидан олдин бир неча соат давомида лейтенант қўл остидагиларга кўрсатма берди. Лейтенант қўл остидагиларга кўрсатма бераётган бир вақтда, жимгина ўз ишимизни қилаётган, бироқ улар нима тўғрида гаплашаётганини билишни чин дилдан хоҳлаётган эдик. Бироқ уларни эшитиш учун яқинроқ боришимиз ҳамда аскарлар билан бир сафда туришимиз талаб этиларди. Кун бўйи ўзимизча лейтенант уларга нима дегани тўғрисида турли таҳминлар ўйлаб юрдик.
Тунда аскарлар қурол-яроғларини йиғиштириб олишди, баъзилари эса ҳавога бир-икки ўқ отиб завқлангандек бўлишди. Шундан сўнг баъзи аскарлар сигарет ва марихуана чекишга, баъзилари эса қимор ўйнаш ва хангома қилиб ўтиришга чоғланишди. Қолган-қутган аскарлар эса улкан палатка остида кинолар оламига ғарқ бўлишди.
Лейтенант Жабати уйининг айвонида китоб ўқиб ўтирган эди. Қўл остидагилар ўзлари кўраётган фильмдаги қуролларнинг катталиги ва такомиллашганидан ҳайратга тушиб, хуштак чалиб юбораётган бўлсада, лейтенант ҳеч пинагини бузмасди. Ҳаммаёқ сув қуйгандек жимжит бўлиб қолганидан сўнггина лейтенант бошини кўтарди. Мен унга қараб турганимни сезиб қолганидан сўнг ўз ёнига чорлади, ёнида ўтиришимни илтимос қилди. Бошидан соч топилиши мушкул бўлган бу нусханинг бўйи анча новча эди. Катта-катта кўзлари ёноқларини тўлдириб турар, ташқаридан қараган одам оғзида нимадир бор деган ҳаёлга бориши ҳеч гап эмасди. У кўп гапирмайдиган инсон бўлиб туюлса ҳам, қўл остидагилар қўрқиши ва хурмат қилиши учун ўзидан зўраки камгап ясаб олганини сезиш қийин эмасди. Юзлари шу қадар қоронғулигидан лейтенантнинг кўзига тик қараш учун катта жасорат талаб этиларди.
- Еб-ичишдан қийналмаяпсанми, — тўсатдан сўраб қолди лейтенант.
- Йўқ, ҳаммаси жойида, — дедим у ўқиётган китобга назар ташлаганча.
- Бу Шекспирнинг асари, — сўз қотди қизиқишимни пайқаган лейтенант китоб муқовасини кўрсатганча. – «Юлий Сезар». Бу асар ҳақида эшитганмисан?
- Ҳа, «Юлий Сезар»ни мактабда ўқиганман, — жавоб қайтардим.
- Бирор нима эсингда қолганми?
- «Қўрқоқлар бир неча маротаба ўлишади…” Мен поэмани айтар эканман, лейтенант ҳам менга жўр бўлиб турди. Поэма ниҳиясига етганидан сўнг жиддийлик яна лейтенантнинг юзига қайтди. У кутилмаганда мени худди йўқдек тасаввур қилиб, тағин китобига шўнғиб кетди. Унинг мутолаа жараёни диққат билан кузатдим: гоҳ-гоҳида, гўёки асардаги воқеаларга монанд тарзда, унинг пешонасидаги томирлар тиришиб кетар, гоҳида эса юзига табассум югурарди. Ёруғлик ўз ўрнини зулматга бўшатиб бериши билан лейтенантдан узоқлашдим.
Етти ёшлигимда жамиятимиздаги ёши катталар учун мўлжалланган Шекспир пьесаларидаги монологларни ёддан айтиб бериш мақсадида шаҳардаги ҳиёбонга ташриф буюрардим. Ҳар ҳафта сўнгида ёши катта эркаклар жамият учун аҳамиятли воқеа-ҳодисаларни муҳокама қилиш учун йиғилишарди. Узун ёғоч ўриндиқларда ястаниб ўтирган эркаклар учрашув охирида мени Шекспир поэмаларини ёддан айтиб беришга ундашарди. Мен ҳаяжонланмай бошлаб олишим учун отам йиғилганларнинг эътиборини бир жойга қаратиш мақсадида қаттиқ йўталиб қўярди. У рўпарамда қўлларини мушт қилиб ўтирар, юзида эса доимо табассум зоҳир бўларди. Ширин хотираларни энтикиб эслаганимдан сўнг ўриндиққа жойлашиб олиб «Юлий Сезар»ни айтишни бошладим.»
«Дўстларим, Римликлар, фуқароларим,
Менга қулоғингизни бериб туринглар»
Кўпинча «Макбет» ва «Юлий Сезар»дан парчаларни ёддан айтардим, бу икки асар аксарият ёши катталарга хуш ёқарди. Бу каби шеърият дурдоналарин ўқиш менга доимо завқ бағишлар, доимо жон деб айтиб беришга тайёр турардим. Бу шеърларни айтгач ўзимни инглиз тилида бемалол гаплаша оладигандек ҳис қилардим.
Аскарлар ярим кечаси қаёққадир кетаётган пайтда ухламаётган эдим. Уларнинг қадам товушларининг акс садоси кун бўйи қулоғим остида жаранглаб юрди. Қишлоқни ҳимоя қилиш учун тўрт нафаргина аскар қолган, улар кун бўйи ўз постларидан нари кетишмасди. Тун эшик қоқиб келаётган бир вақтда комендантлик соати жорий этилгани эълон қилинди, осмонга бир неча маротаба ўқ узилди, шунингдек, ҳаммадан «ер остига тушиш» сўралди. Ўша кеча Муса ҳикоя айтиб бермади. Ўша кеча Мориба бошқа болалар билан тўп ўйнамади. Яққол эшитилиб турган ўқ овозларини тинглаганча деворга суяниб ўтиришдан бошқасига ярамадик. Булутлар орасида сузиб юрган ой тун ниҳоясидан бошлаб хўроз қичқиргунгача хонамизни ёритиб турди.
Ўша тонг қуёш чиқмасдан бурун қишлоққа аскарлар қайтиб келишди. Фақат уларнинг сони жуда кам эди… Уларнинг яхшилаб тозаланган пойабзаллари лойга ботган, худди шу нарса уларга тасалли берганидек, аскарлар бир-биридан масофа сақлаб, қуролларига маҳкам ёпишиб олганди. Ошхонанинг бетон полига ўтириб олган бир аскар қўллари билан бошини ушлаб, ерга эгилиб, танасини силкитди. Сўнгра тўсатдан ўрнидан туриб, қишлоқ бўйлаб айланиб келди ва тағин ўз ўрнига қайтиб ўтирди. Аскар кун бўйи шу хатти-ҳаракатларни такрор-такрор содир этди. Лейтенант Жабати рация орқали ким биландир гаплашди, бироқ тўсатдан рацияни деворга отиб юборди ҳамда хонанинг у бурчагидан бу бурчагига асабий ҳолатда юра бошлади. Ўша кеча бизга ўхшаган оддий одамлар бир-бирига ҳеч бир сўз демади. Барчамиз аскарларда кузатилаётган аҳмоқона ўзгаришларни жим кузатишни лозим топдик.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling