Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 17-қисм Мамлакатимизда шундай вазият ҳукмрон эдики, ўлим инсонни дахшатли қўрқувдан қутултирарди. Йўл бўйи кесилган бошларга, бетон блоклар билан эзғиланган таналарга кўзим тушди. Баъзи дарёларда қон шунчалик кўп эдики, қуйқа кўплиги туфайли оқим секинлашиб кетганди. Ҳар сафар бундай манзараларга гувоҳ бўлганимда шуларнинг ўрнида бўлишимни тасаввур қилиб, қадамимни тезлатардим. Вақти-вақти билан кўрганларим ҳақида ўйламаслик учун кўзларимни юмиб турар, аммо онгим ўзимга бўйсунмасди, кўз олдимда даҳшатли тасвирлар намоён бўлаверарди. Қўрқувдан танам титраб, бошим айланишни бошлади. Шамол эсмасада, дарахтлардаги барглар титраётгандек туюларди. Сафарнинг учинчи кунида олис ўрмон томон йўл олдим. Атрофимда улкан дарахтлар қад ростлаган, дарахт шоҳлари осмонга қараб кетганди. Ҳаёл билан бўлиб чакалакзорга тушиб қолганимни сезмай қолибман. Шом яқинлашиб келаётгани сабабли дарҳол тунаш учун жой топишим керак эди. Ниҳоят унчалик баланд бўлмаган дарахт топиб, устига чиқиб олдим. Осмон билан ер ўртасида тунни ўтказдим. Эртаси куни эрталаб юриш қийинчилик туғдирса ҳам, дарахтда ухлаганим сабабли белим оғриётган бўлса ҳам, ўрмондан кетишга қарор қилдим. Йўлимда давом этаётганимда бир булоққа дуч келдим. Бироз дам олиш учун булоқ бошига чўккаладим ва бирдан мени кимдир кузатаётганини пайқаб қолдим. Улкан қора илон менга тикилиб турибди. Мен қарашим билан илон буталар орасига кириб кетди. Турли ҳайвонлар ҳужум қилган тақдирда ўзимни ҳимоя қилишимга ёрдам берадиган таёқни топишим кераклигини англаб етдим. Ўрнимдан туришга мадорим йўқ эди. Даҳшатли фикрлардан бироз чалғиш учун ўтирдим. Бироқ, ҳайвонлар ҳужум қиладигандек туюлаверди. Йўлда ётган бир таёқни олиб, унга суянганча йўлимда давом этдим. То кечгача ўрмон бўйлаб юрдим, кун охирида эса кеча ўзим тунаган дарахт ёнига келиб қолганими сездим. Адашиб қолганимни пайқаб, ўзимни сўка бошладим. Ўрмондан чиқиб олиш учун анча вақт керак эди. Олдинда битта йўл қолганди — вақтинчалик бошпанамни ухлаш учун имкон қадар қулайроқ жойга айлантириш. Шу мақсадда новдаларни бир-бирига боғлаб, қуруқ баргларни устидан сочдим. «Тўшак» нисбатан юмшоқлашди. Ётган жойимда эрталаб туриб отланиш учун бир нечта йўналишлар чизиб чиқдим, бу ўрмондан қандай чиқиб кетиш ҳақида бош қотирдим. Аммо мияга ҳеч қандай фикр келмади. Ҳар қандай фикр фожиали якун топиши мумкин эди. Охир-оқибат бу ерда вақтинча қолиш ҳавфсизроқ деган хулосага келдим. Ёлғизликда, кимсасиз ўрмонда нисбатан хавфсизроқ бўламан деб ўйлардим. Булоқ ёнида бир нечта дарахтлар мавжуд бўлиб менга таниш бўлмаган мевалар дарахтларда эгасини кутиб ётарди. Ҳар куни эрталаб қушлар зиёфат қилиш учун бу ерга келишарди. Мен ҳам ўзимни синаб кўришга қарор қилдим. Барибир бисотимда бошқа овқат йўқ эди. Бу меваларни еб Барака топаман деб ҳам кафолат бера олмасдим. Бир нечта ҳавф мени пойлаб турганди — номаълум мевани татиб кўриб, заҳарланиш ёки очликдан ўлиш. Таваккал қилишга қарор қилдим. Мева қушларга таъсир қилмаяпти, демак менга ҳам таъсир қилмайди. Ахийри, кўринишидан лимонга ўхшайдиган, териси қизил-сариқ рангли мевалардан териб олдим. Ушбу мева манго, апельсин ва бошқа тропик меваларга ўхшаб хушбўй ҳид таратар экан. Унинг таъми ҳиди каби бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда ейишга яроқли эди. Бир эмас, икки эмас, ўн иккита мевани паққос тушириб, кетидан сув ичиб, бу ишларнинг охири нима бўлиши ҳақида ўйлаб, дарахт остида ўтирдим. Жуниор билан Кабатига борганимизда бобом ҳамроҳлигида қишлоқ яқинида жойлашган кофе плантациялари бўйлаб юрганимиз ёдимга тушди. Бобом бизга уруғи ва меваси тиббиётда ишлатиладиган доривор ўсимликлар ва дарахтларни кўрсатганди. Ҳар бир ташрифимиздан кейин бобом мияни жонлантириш ва хотирани яхшилаш учун махсус дори бериб юборарди. Араб тилида алламбалолар битилган идиш устидаги ёзув бобом томонидан ўчирилганидан сўнг биз уни ўзимиз билан олиб кетардик. Бу меваларни асосан имтиҳондан ўтаётганимизда истеъмол қилардик. Албатта, бу ўз самарасини бермасдан қолмасди! Пастки синфларда ўқиб юрганимда эгалланган билимлар ҳали ҳамон хотирамда қолганди. «Эликсир»нинг таъсири ошиб кетганидан матннинг нуқта-вергулигача эслаб қолган вақтларим бўлган. Улар онгимда муҳрланиб қолганга ўхшарди. Болалигим мўъжизаларга бой ўтган деб бемалол айта оламан. Шунингдек, кундалик ҳаётимдаги барча воқеалар мухрлаб қўйилган ажойиб фотографик жамланмага қараб туриб ҳам, ўтмиш ҳақида ўй суришим мумкин. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling