Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 20-қисм Сафарнинг еттинчи кунида зўрға юриб кетаётган қария йўлимиздан чиқиб қолди. У қишлоқ ўртасида жойлашган уйнинг айвонида ўтирарди. Қорамтир териси ялтираб турса ҳам юзи ажин босганидан бужмайиб кетганди. У ҳар бир сўзни айтишдан олдин, узоқ вақт атрофга ҳадик-ла назар ташлар, гапирганда ҳам жуда секин гапирарди. Уни тинглаб туриб пешонасидаги томирлар бўртиб чиққанига гувоҳ бўлдим. Қарияни сўроққа тутишни бошладик. Чол шошилмасдан ўз фикрини баён этди: - Етти нафар ўспириннинг биз томон келаётганини кўрган одамлар тум-тарақай бўлишди. Мен эса югура олмайман. Шунинг учун ҳам шу ерда ўтирибман. Ҳеч ким мени кўтаришга иштиёқманд бўлмадим, мен ҳам бировга юк бўлмайин деб мени кўтариб олишини сўрамадим. Биз қаердан келаётганимизнию қаерга кетаётганимизни баён қилдик. Чол яна бир оз қолишимизни, у билан суҳбатлашишимизни илтимос қилди. - Оч бўлсангиз керак. Омборда бир нечта картошка бор эди. Мен ва ўзингиз учун бирор таом тайёрлай оласизми? У мулойимлик билан сўрагани учун йўқ дея олмадик. (Қўполлик билан сўраганида ҳам барибир хўп дердик, сабаби қорнимиз оч эди.) Таомланиб бўлганимиздан сўнг, қария бизга сўз қотди: - Болаларим, халқимизнинг дийдаси қаттиқлашди. Одамлар бир-бирига ишонмай қўйди. Бир неча йил олдин келганингизда қишлоқ одамлари сизни илиқ кутиб олишган бўларди. Ишонаманки, айнан қўрқув ва ишончсизлик одамларни қочиб кетишга ундади. Чол таёқ билан ерга ўзига хос харита чизди. - Шу йўналиш бўйлаб Еле томон боришингиз мумкин. Исмингиз нима? Ҳаммамиз ўз исмимизни айтиб чиқдик. - Менинг исмимни билишингизга ҳожат йўқ. Кейинги сафар қишлоққа келганингизда мени шунчаки ташлаб кетилган чол деб изланглар. Чол меҳр тўла кўзларини тикканча яна сўзида давом этди: - Мен бу уруш якунлангунгача тирик бўлмайман. Муҳимроқ ҳодисалар учун хотирангизда жой қолиши учун сизга исмимни айтмайман, агар омон қолишга муваффақ бўлсангиз, мени йўлда учратган бир мўйсафид сифатида эсланг. Шошилинг, болаларим, шошилинг. У таёғи билан яна бир бор йўналишимизни тушунтирди, биз кетганимиздан сўнг харитани оёғи билан ўчириб ташлади, ўнг қўлини бизга силкитиб, бош ирғаб қўйди. Қишлоқ кўздан ғойиб бўлгунга қадар бу софдил кишининг видолашув нигоҳини ҳаёлимдан кетказа олмадим. Кўз ўнгимда бошини эгиб, қўлларини ҳассага тираб турган мўйсафид намоён бўларди. Унинг тез орада ўлишини сезаётгани, аммо бизнинг тақдиримиздан ҳавотир олаётгани яққол билиниб турарди. Мамлакатда етти нафар ўспирин қишлоқларни айланиб юрган эмиш деган миш-миш тарқалиб кетибди. Бизни жангарилар тўдаси деб аташаётган экан. Бизга пичоқ билан қуролланган ва бизни сўйиб ташлашга тайёр бўлган оломон бир неча маротаба ҳужум қилди. Аммо минг азоб билан ҳар сафар ҳужум қилганларни уруш даҳшатларидан қочиб юрган болалар эканлигимизга ишонтиришга муваффақ бўлдик. Ялтираб турган пичоқларга тикилиб, бу ўткир пўлат танамни тешиб ўтса, қандай азобларга гирифтор қилишидан қўрқиб сесканиб кетардим. Бироқ, очлик азобига йўлиқиб, пичоқлансам ҳам майли деб юборган пайтларим ҳам бўлди. Биз тунаб қолган қишлоқларда тун бўйи бир нечта эркаклар бизни кузатиб чиқишар, кийимимларимизни ювиш учун дарёга борганимизда, оналар болаларини қўлтиқлаганча, ваҳима билан қочиб кетишарди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling