Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet22/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 23-қисм


Одатдагидек юриш ҳали ҳам қийинчилик туғдиргани боис ташқарида юра олмасдик, шунга қарамай кулба бўйлаб юриб, қанақадир ўйинлар ўйнаб, вақт ўтказишга ҳаракат қилдик. Канеи ажойиб футболчи эканлиги билан мақтанди. Мусо унга чиғаноқ ирғитиб юборди. Канеи бошида пасни «гол»га айлантирмоқчи бўлди, аммо тўсатдан учиб келаётган чиғаноқ ўзига зарар етказиб қўйишидан қўрқиб, ўзини четга тортди. Бироқ ёмғирдан қочиб дўлга тутилган Канеининг оёғи беркиниб ётган тошга урилиб кетди, ўзи эса ерда вой-войлаганча ётаверди.
- Ўзинг ғирт қўрқоқсан, яна қандай футболчиман деб айтишга уялмайсан? — Мусо кулиб юборди. Унга қўшилиб биз ҳам қаҳқаҳа отдик.
Мусо тўладан келган, бақувват, думалоқ юзли ва қулоғи жуда миттигина бўлган бола эди. Унинг порлаб турган қора кўзларидан олов эканлигини англаш қийин эмасди. У бизни нимагадир ишонтиришни чин дилдан хоҳласа, бунга албатта муваффақ бўларди.
Канеи эса ҳар доим ўзини хотиржам тутиб турадиган, юзи чўзинчоқ, озғингина йигит эди. У калта ва тим қора сочларига жуда эҳтиёткорлик билан муомала қилар, ҳар куни эрталаб ёки куннинг бошқа пайтларида сочларини ювиб, эҳтиёткорлик билан силлиқларди.
Алҳажи уни доимо «Учрашувга кетяпсанми?” дея мазах қиларди. Канеи жуда паст овозда гапирса ҳам, виқор билан гапирарди. Умуман олганда орамиздаги энг ақллиси айнан у бўлиб, уни қийин вазиятлардан чиқиб кетиш йўлини топадиган, юзага келган муаммоларни оқилона ҳал қила оладиган ҳалоскоримиз деб ҳисоблардик .
Алҳажи гапирганида турли имо-ишоралар қилмаса ухлолмасдан чиқарди. Унинг гапирганда кўкрагига уриб қўядиган одати бор эди. Жума Алҳажининг энг яқин дўсти бўлиб, улар одатда жуда кўп суҳбатлашишар, у Алҳажининг ҳамма айтганларига рози бўлгандай доимо бош ирғаб турарди. Жуманинг Алҳажидан фарқи у гапираётганида қўлини эмас, бошини «ишлатарди». Суҳбат пайтида бошини у ёқдан бу ёққа силкитишини кўрган одамнинг кулгиси келарди.
Саиду ва Мориба ҳам менга ўхшаб овозсиз режимни ёқиб олишганди. Улар кўпинча биздан узоқда, фақат иккаласи алоҳида юришарди. Саиду нафас қисилишидан азоб чекар, унга узоқ вақт юриш қийинчилик туғдирарди. Саидунинг қулоқлари жуда катта бўлиб, ҳаёл суриб келаётган одам Саидуга қараса, диккайиб турган қулоқларни кўриб тагини хўл қилиб қўйиши ҳеч гап эмасди. Мориба ҳар доим дўстининг эшитиш қобилияти зўр эканлигини айтиб, мақтанарди.
Мен ҳам деярли гапирмасдан йўлимда давом этардим.
Канеи, Алҳажи ва Муса мен билан битта мактабда ўқишган бўлишсада, камдан-кам ўтмишдаги воқеаларни эслардик, айниқса оила ва қариндошлар билан боғлиқ мавзулардан астойдил қочардик. Саёҳатимиз билан боғлиқ долзарб масалалардан ташқари деярли ҳеч нарсани муҳокама қилмасдик. Икки марта футбол ва мактаб ҳаёти ҳақида суҳбатлашганимиз ҳисобга кирмайди.
Ниҳоят, тўртинчи кунга келиб жароҳатлар аста-секин тиклана бошлади. Ўша куни кечқурун кулба атрофини ўрганиш учун биринчи марта ташқарига чиқдик. Аниқлшимизча, кулба қишлоқдан атиги ярим миль узоқликда жойлашган экан. Кечқурун ошхоналарнинг мўриси устидаги тутун равшан кўриниб турарди.
Кулбада бир ҳафта давомида қолиб кетдик. Уй эгаси эрталаб ва кечқурун сув ва пиширилган таом олиб келарди. Кўринишидан у йигирма ёшдан сал каттароққа ўхшарди. Ҳар доим кўйлаксиз юрадиган уй эгасининг тишлари жуда оппоқлигига ажабланиб юрдим ҳамда бир куни эрталаб юмшоқ ўтин парчасини чайнаётганини пайқаб қолдим. Унинг нималигини сўраганимда уй эгаси оҳиста кулиб деди:
- Бу муҳим эмас. Шуниси сиз учун ҳам, мен учун ҳам тинчроқ.
Бешинчи куни қутқарувчимиз бизни қирғоқ бўйлаб сайр қилдирди. Йўлда у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилдик. Маълум бўлишича у Серра-Леонеда яшайдиган кўплаб қабилалардан бири ҳисобланган Шербро халқига мансуб экан. Биз унга Маттру Ёнгдан қочганимиз ҳақида айтганимизда, ақл бовар қилмас ишни амалга оширганимизни айтиб ўтди. Уруш ҳодисалари унча-мунча унинг қулоғига чалинган бўлса ҳам, одамлар ўз ватандошларига қарши бундай даҳшатли жиноятларни содир этишга қодир эканлигига заррача ишонмаган экан. Унинг ўзи яқин атрофдаги қишлоқда туғилиб ўсиб, шу ердан ташқарига чиқмаган экан. Савдогарлар буй эрга яшаш учун зарур бўлган барча нарсаларни олиб келишини ҳам билиб олдик: улар кийим-кечак, гуруч ва бошқа маҳсулотларни балиқ ва тузга айирбошлашар, шунинг учун маҳаллий аҳолининг бозорга боришига ҳожат қолмас экан. Уй эгаси яқинда оила қуриши ҳақида катта иштиёқ билан гапирди. Кулбаси нега қишлоқдан узоқда жойлашганлиги ҳақида сўраганимизда бу ердан фақат балиқ овлаш воситаларини сақлаш ва ёмғирли мавсумда балиқларни қуритиш учун фойдаланилишини айтиб ўтди. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling