Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet30/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 31-қисм


Муса Алҳажига юзланди:
- Ҳа, бу лекин бу эртак эмас.
У бироз тин олиб, гапида давом этди:
- Отам Малайзияликлар билан бирга ишлаганида уларнинг кучук гўшти ейишини бизга айтиб берганди. Шунинг учун Алҳажи кучукни ўлдирганида, бироз бўлса ҳа қорнимиз тўйган бўларди. Шунингдек, отамни кўрганимда кучук гўштининг таъми қандай бўлишини айтиб бермоқчи эдим. Менимча унинг жаҳли чиқмасди, чунки менда ит гўштини ейиш учун арзирли сабаб мавжудлигини тушунса керак.
Ҳаммамиз оиламиз ҳақида ўйлаб жим қолдик. Муса ҳаммамиз ўйлашга юрак бетламай турган хотираларимизни жунбушга келтириб ташлади.
Ҳужум уюштирилганда Муса отаси билан Маттру Ёнгдаги уйида эди. Онаси эса тушлик дастурхони учун балиқ сотиб олиш мақсадида бозорга йўл олганди. Муса ва отаси ҳужум уюштирилиши билан бозор томон шошиб, отасини топишди, аммо шаҳардан жуфтакни ростлаётганларида онаси бироз орқада қолиб кетди. Биринчи йўлларидан чиққан қишлоққа етиб келишганидан сўнг бироз нафас ростлаб олиш мақсадида тўхтаганларида онаси йўқолиб қолганини сезиб қолишди. Отаси йиғлаб юборди ҳамда ўзи онасини қидириш учун кетишини, Мусани эса шу ерда қолишини тайинлади. Муса эса отасига ҳамроҳ бўлиш истагида эканини айтди. «Йўқ, улим, шу ерда қол, мен эса онангни ўзим билан олиб келаман». Отаси кетиши билан қишлоқ ҳам ҳужумга учради, Муса эса қочиб кетди. Ўшандан бери у қочиб юрибди.
Қўзғолончилар ҳужум қилганида Алҳажи дарё бўйида сайр қилиб юрганди. Уйига ҳаллослаб югурган Алҳажининг қаршисидан бўм-бўш кулба чиқди. Ота-онаси, иккита акасию, синглисининг исмини чақириб йиғлаган Алҳажининг ҳолатини тасаввур қилиб олаверинг…
Канеи ота-онаси билан биргаликда қочиб кетишга муваффақ бўлди, аммо тартибсизликлар вақтида икки синглиси ва уч укасини йўқотиб қўйишди. Канеи ва ота-онаси худди бошқалар каби Ёнг дарёсини оёқ кийимда кечиб ўтишди. Оёқ кийимнинг ярми сувга бўкканида, исёнчилар одамларга қарата ўқ уза бошлади, ҳамманинг юрагида қўрқув оралади, баъзилар сувга қоқилиб тушишди. Канеи ҳам бор маҳоратини ишга солиб нариги қирғоққа ўтиб олди. Қирғоққа чиқиб олгач сувда яраланиб ётган одамларни, қўрқув ва иложсизликдан бақираётганларни кўриб юрак бағри эзилиб қолди. Исёнчилар ўлаётган одамларни кўриб завқланарди. Канеи туни билан қирғоққа чиқа олмай қичқираётган одамларни кўз олдига келтириб йиғлаб чиқди. Бироздан сўнг унга ота-онаси ўлиб қолганини айтишди. Шундай бўлса ҳам, оиласини топиш умиди Канеини бир неча ой давомида тарк этмади.
Жума ва Мориба бир-бирига қўшни бўлиб яшашарди. Ҳужум вақтида исёнчилар уларнинг уйларини вайронага айлантиришди. Иккаласи ҳам хужум бошланиши билан савдогарлик қиладиган ота-оналаринини топиш мақсадида пристань тарафга югуришди, аммо уларни ҳеч қаердан топа олишмади. Тушкунликка тушмаган икки дўст ота-онаси яширинган дея таҳмин қилинган ўрмон томон шошилишди, аммо бу ерда ҳам ота-оналардан дарак йўқ эди.
Саидунинг оиласи ҳужум вақтида шаҳарни тарк этишга улгуришмади. Ота-онаси, ўн тўққиз, ўн етти, ўн беш ёшли опалари, шунингдек Саиду тунни диван тагида яшириниб ўтказишди. Тонгда исёнчилар уйга келишди, ота-онаси ва опаларини топиб олишди. Исёнчилар ҳовлига келганида Саиду бўлажак саёҳатлари учун гуруч олиб келиш мақсадида болохонага чиқиб кетганди. Саиду болохонада ўтирганида зўрланаётган опаларининг ноласини, ота-онасининг дод-фарёдларини алам билан тинглади. Отаси исёнчиларга бас қилишларини сўраб бақирди, исёнчилардан бири эса автомати билан отасининг бошига уриб овозини ўчиришди. Саидунинг онаси ўксиб-ўксиб йиғлади, шармандалик қурбонига айланишлари учун дунёга келтирганидан хўрлиги келиб, қизларидан кечирим сўради. Исёнчилар опа-сингилларни бадном қилиб бўлганидан сўнг, қўлига илашган буюмларни бир жойга тўплади, Саидунинг ота-онасига нарсаларни кўтартиришди. Қизларни эса ўзи билан олиб кетишди.
«Бугунги кунда ҳам ота-онам ва опаларим ҳис қилган оғриқни кўтариб келмоқдаман. Исёнчилар кетганидан сўнг мен ҳовлига ошиб ўтдим, бир жойда тура олмадим. Кўз ёшларим дарё бўлиб оқди. Хўрлигим келди. Томирларим танамни чирмаб олиб, бўғиб қўйгандек ҳис қилдим ўзимни. Ўша кунни унута олмаётганим учун-ми, ҳар куни ўша кунги ҳиссиётларни бошдан кечирмоқдаман. Опаларимни ҳимоя қила олмаганим учун ҳалигача ич-этимни кемираман.”

Бу ҳикояни эшитиб тишларим ғичирлаб кетди. Ўшандагина Саиду нега доимо ҳомуш юрганини тушуниб етдим.


- Юришда давом этишимиз керак, — хомуш оҳангда гапирди Канеи шимининг чангини қоққанча.
Туни билан юриб чиқишга аҳд қилдик. Тунни таом ва ухлайдиган жой қидириб ўтказдик. Тунда ой биз билан ҳамроҳ бўлди. Қуюқ булутлар ортидан мўралаётган ой қоронғу ўрмон сўқмоқларида йўлимизни ёритиб турди. Тун ўз ўрнини аста-секин тонгга бўшатиб бериши билан атрофни ёруғлик забт эта бошлади. Баъзи тунларда осмонда бирорта ҳам юлдуз бўлмас, ҳаммаси қаергадир ғойиб бўлар, юлдузлар орзуларимиз каби қоронғулик қаърига сингиб кетарди. Бу юлдузлар остида турли эртаклар эшитишга ўрганиб қолгандим, аммо энди юлдузлари тарк этган осмон бизга эртак айтаётгандек туюларди. Ой ҳам нима бўлаётганини кўришдан безигандек булутлар ортига беркиниб олганди.
Кун давомида қуёш бир текисда чиқавермади. Бир қараса осмонни қора булутлар ўраб олар, бир қараса қуёшнинг заррин нурлари кўзни қамаштирарди. Мусаффо осмонни қоплаган булутлар пала-партиш, бир-бирининг ўрнини эгаллаб сузиб юрарди… 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling