Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet29/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 30-қисм


- Имом бироз кечикиб келди,- ҳикоясини давом эттирди бувим.
- Унинг ёнига лева (гуруч хамири) ва кола ёнғоқлари қўшиб тайёрланган таом, шунингдек сувқовоқда сув тортилди. Имом боғ марказидаги стулга ўрнашди, шошмасдан оппоқ кийимининг енгларини шимариб, олдига қўйилган таомни бир неча бўлакка бўлди. Ҳар бир бўлак устига кола ёнғоғини қўйиб чиққанидан кейин Қуръондан бир нечта сура тиловат қилди ҳамда ерга сув сепиб, аждодларнинг руҳлари шод бўлишини сўради.
Имом онамга ишора қилиб, болани (яъни мени) кўрсатишини сўради. Шу кунгача мени уйдан ҳовлига олиб чиқишмаганди. Онам имом олдида тиз чўкиб, мени юқорига кўтарди. Имом эса пешонамга сув сепиб, ибодат қилди, сўнгра ҳаммага янги туғилган чақалоқнинг исмини эълон қилди.
- Келинг, уни Ишмаэл деб атаймиз!
Ҳамма бир овозда чапак чалишни, аёллар орасидан баъзилари эса қўшиқ куйлашни ва рақсга тушишни бошлаб юборди. Онам мени отамга топширди, отам эса ҳамма кўриши учун мени баландга кўтарди. Одатга кўра, чақалоқ қўлма-қўл болиши — меҳмонларнинг ҳар бири уни ушлаб туриши керак эди. Ўша пайтдан бошлаб жамият фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишга мажбур бўлган фуқарога айландим.
Улкан товоқларда озиқ-овқат олиб келишди. Қариялар овқатни қамашни бошлаб юборишни, ҳар бири бир товоқни паққос туширадиган бўлди. Кейин эркакларга, сўнг эса болаларга, шундан кейингина аёллар ва қизларга навбат келди. Кейин ҳамма қўшиқ куйлаб, рақсга тушди. Ўйин-кулги пайтида мени рақсга тушмаётган кекса аёллар қўлига топшириб қўйишди. Улар мени қучоқлаб, «кичик эр» деб аташди, ўз гапларига ўзлари кулишди. Улар менга қабила ҳаёти ҳақидаги ҳикояларни айтиб беришди. Ҳар сафар жилмайганимда, кампирлар қувонч аралаш бош ирғашди:
«Мана, у эртак тинглашни хуш кўрар экан! Тўғри жойга келиб қолдинг.”
Менга бу воқеани бир неча бора айтиб берган бувимнинг қувноқ чеҳраси кўз олдимга келганида ўз-ўзидан лабларимга табассум югурди. Дўстларим узоқ вақт ухлашди, ҳуррак ҳам отиб қўйишди. Тонг отишидан олдин майин шабада эсди, кўзларим бир-бирига ёпишиб қола бошлади.
Эрталаб уйғонганимизда дудланган гўшт йўқолиб қолганига гувоҳ бўлдик. Ўғирликни бир-биримиздан кўриб, жанжаллашиб ҳам олдик. Канеи Мусодан шубҳа қилди. Мусо бундан ғазабланиб, алжирай кетди. Мен уларни ажратишга тайёрланаётганимда тўсатдан Саиду айвон бурчагида ётган йиртиқ қопни кўрсатди:
- Гўштни ит еб кетганга ўхшайди?
Сумканинг ғажилгани яққол кўриниб турарди.
- Ҳеч биримиз айбдор эмасмиз. Қаранглар, сумканинг оғзи ҳали ҳам боғланган турибди, — Саиду тугунни кўрсатди. — Ким бўлишидан қатъи назар, ўғри узоққа кетмагани аниқ.
Саидау таёқ олиб, буталар орасини текширишга кетди.

- Кўряпсизми, мен эмас эдим, — Мусо ғазаб билан Кейнини итариб юборди ва Саиду ортидан эргашди.


- Бу қандайдир жонивор бўлса керак, — гапга қўшилди Мориба ердаги изларни ўрганиб.
Баъзилар ҳовли атрофини, кимлардир дарё бўйини қидиришди – ғалати оёқ излари бор эди. Биз қидирувни тўхтатиш тўғрисида ўйлаб турганимизда Саидунинг озиқ-овқат омбори орқасидан келган қичқириғи хушимизни учирди.
— Ярамас ўғрини топдим. Мана у!
Ўғри кимлигини билиш учун ҳаммамиз у айган томонга югурдик. Ҳаллослаб етиб борганимизда ёнимиздан қолган-қутган суякларни чайнаётган ит чиқиб қолди. Бизни кўрган ит ириллади, озуқа қолдиқларини биздан ҳимоя қилмоқчи бўлиб, ориқ оёқлари остига яширмоқчи бўлди.

- Ёмон ит! Бу бизнинг гўштимиз! — қичқирди Алхажи. Сўнг Саидунинг қўлидаги таёқни тортиб олиб, итни қувишга тушди. Ит эса тишлаб турган гўштини ташлаб юборишни ҳаёлига ҳам келтирмасдан буталар орасига ғойиб бўлди. Саиду бошини чайқаганчга сув идишини олди ҳамда бир сўз демасдан ортга қараб йруди. Биз ҳам жимгина унинг ортидан эргашдик. Алхажи ҳали ҳам таёғини қўйиб юбормаганди.


Кун бўйи босиб ўтган йўлимиздан бизни очликдан қутқариши мумкин бўлган меваларни қидирдик. Йўлда деярли гаплашмадик, лекин кечқурун дам олишга тўхтаганимизда қизиқ суҳбат бошланди.
— Ўша итни ўлдиришим керак эди! — деди Алхажи секин бошини ерга қўйиб.
— Нима учун? — сўрадим ундан.
- Нима учун? Бу бизга нима берарди? – гапга аралашди Мориба.
- Мен уни ўлдирмоқчи эдим, чунки у бисотимиздаги ягона овқатни еб қўйди, — деб Алхажи қаҳр билан.
- Балки биз уни еб, қорнимизни тўйғазишимиз мумкин эди, — деди Мусо паст овозда.
- Бундай деб ўйламайман. Унинг гўшти мазасиз бўлиб, тўғри пиширишнинг иложи йўқ эди, — дедим ва ёнимда ётган Мусога ўгирилдим.
— Бу қадар жирканч кимсага айланманг! Мен бундай кечки овқатни тановул қилишдан ҳазар қиламан! — деб хитоб қилди Жума.
- Майли, — Мусо ўрнидан турди.
- Энди у бизга қандайдир эртак айтиб беради, — хўрсинди Алхажи... 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling