Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 25-қисм Балиқчиларининг аксарияти кўйлакчан кийинган бўлсалар ҳам, уларнинг бошлиғи жуда башанг: эгнига анъанавий пахтадан тайёрланган халат, тўқ жигарранг мураккаб нақш тасвири туширилган шим, оёғига эса жигарранг чарм сандал кийиб олганди. Унинг қўлида қайиқлар, қушлар ва турли хил ҳайвонлар, шернинг боши тасвири ўйилган таёқ бор эди. Бошлиқ бизга бир оз диққат билан тикилиб турди. Унинг нигоҳи менга қаратилганида табассумга ўхшаш нарсани ифода этмоқчи бўлдим. Аммо у сақич каби чайналган кола баргларини ғазаб билан тупуриб, бизга қараб ўшқирди: - Сизлар кичик шайтонларга айландингиз. Аммо адашиб бошқа қишлоққа келиб қўйдингиз У қўллари ўрнига таёғи билан бизга ишора қилди: — Сизга ўхшаган шайтонлар учун сафар якунланди. Биз сизни океанга ғарқ қиламиз. Океан тубидан сиз каби шайтонлар ҳам тирик чиқа олишмайди. - Уларни ечинтиринг, — буйруқ берди бошлиқ бизни ушлаган одамларга. Мен қўрқувдан дағдағ титраб кетган бўлсам ҳам йиғлай олмадим. Мен каби қўрқувни бошидан кечираётган Алҳажи ҳам нимадир демоқчи бўлди, бироқ бундан бошлиқнинг ғазабига ғазаб қўшилди, ўтирган жойидан таёқни ерга уриб, қичқирди: - Мен шайтоннинг гапларини эшитишни заррача хоҳламайман! Бизга бошпана берган балиқчи ва унинг онаси оломон ичида эди. Ҳар сафар бошлиқ бизни шайтон деб чақириб, овозини баландлатганида, аёл қўрққандан ўғлининг қўлидан ушлаб оларди. Кийимларимни ечишаётганларида чўнтагимдан бир нечта кассета тушиб кетди. Шотирлари кассеталарни териб олиб, бошлиққа олиб боришди. Бошлиқ муқовадаги реперларнинг юзларини синчковлик билан ўрганиб чиқди. “ Naughty by Nature “ гуруҳининг фотосурати уни ҳайрон қолдирди: учта кучли, қошлари буришган, жанговар қиёфали йигитлар уюм тошлар орасида турибди, орқада чироқ устуни бор. Бошлиқ магнитофон олиб келишларини буюрди. Одамлар орасидан бир киши чиқиб бу ёзувлар ўспиринларга фақат икки йўл билан етиб бориши мумкинлигини айтди: ёки биз уларни ўғирлаганмиз, ёки биз ёлланма аскарлармиз. Бошлиқ биринчи вариант ҳақида ўйлаб қолган бўлса керак, чунки у иккинчи вариант айтилаётганда ўзини эътиборсиз тутганди. Иккинчи вариант ростдан аҳмоқона эди. — Шуларга бир қаранг, шу болалар ёлланма аскар бўла оладими? Бошлиқ тағин касетталарни текшира бошлади. Унинг бизни «бола» деб чақиргани ҳамда «шайтон» деб аташни тўхтатгани бизга бироз таскин берди. Яланғоч ҳолатда қумга ўтириш жуда ноқулай эди. Нималар содир бўлаётгани ҳақида ўйлаб ақлдан озаёздим. Даҳшат юзимда акс этмаслиги учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Якуний ҳукмни кутавериб – бизни қатл этишлари ёки авф этишлари ҳақида ўйлаб — барча юз мускулларим асабий таранглашди. Бироздан сўнг магнитофон олиб келинди, кассетани қўйишиб, «плай» ёзувли тугмани босиб қўйишди. OPP how can I explain it I’ll take you frame by frame it To have y’all jumpin’ shall we singin’ it O is for Other P is for People scratchin’ temple… Бу қўшиқни барча диққат билан, бошларини чайқаб тинглади. Одамлар бу қандай мусиқа эканлигини тушунишга ҳаракат қилишди. Баъзилар узоқроқда, кулба деворларига суяниб турди, бошқалар эса ерга ёки супага ўтириб олганди. Эркаклар енгил шимларининг пастки қисмини, аёллар эса шарфларини тўғирлашга тушиб кетишди. Қўллари чўнтагидан ёки бурнидан жой олган болалар ҳам бизга тикилиб қолишди... - Ўрнингдан туриб уни олиб кел, — деб буюрди ёрдамчисига. Бошлиқнинг олдида турар эканман кассетани қаердан олганим ва нега бу мусиқани тинглаётганим сўроққа тутилди. Мен ҳар доимгидек, бу қўшиқ жанри «реп» деб номланишини тушунтиришимга тўғри келди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling