Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Экология бўйича мактабгача ёшдаги болалар билан ўйналадиган ўйинлар


Download 85.21 Kb.
bet22/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
tarjimaga

Экология бўйича мактабгача ёшдаги болалар билан ўйналадиган ўйинлар
"Сеҳрли қуёш"
Ўйин катта гурух болалари билан ўйнашга мослаштирилган
Мақсад: Болаларнинг атроф оламдаги воқеа ходисаларнинг турли туманлиги тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлаш. Гурух бўлиб ўйнаш қобилиятларини такомиллаштириш
Зарур жиҳозлар: 10 та ўйин йўлкачалари(қуёшнинг нурлари) катта доирага йўналтирилган. Хар бир йўлакча 5 тадан турли рангдаги секторларга бўлинган. Яшил(фауна ва флора), кўк(сув), жигар ранг(ер), сиёҳ ранг(табиат ходисалари), қизил(фазо).
Мавзули саволлар ёзилган рангли карточкалар, мусиқий, рақс ва шеър ёдлаш танаффуслари тасвирланган карточкалар. Гурухлар эмблемалари
Ўйин қоидалари:
- Ўйинда 2 та гурух иштирок этади.Ҳар бир гурухда 5 тадан бола
- қуръа ташлаш йўли билан қайси гурух ўйинни бошлаши аниқлаб олинади
- Иштирокчилар ўйин йўлакчаларининг биринчи секторига туриб оладилар
- Бошловчи иштирокчиларга секторнинг мавзусига таъллуқли саволлар беради
- Саволга тўғри жавоб берган иштирокчилар кейинги секторга ўтади. Жавоб нотўғри бўлса жойида қолади
- Ўйин давомида бошловчи иштирокчиларга ижодий топшириқлар(қўшиқ айтиш, шеър ёдлаш, рақсга тушиш) бериши мумкин. Топшириқларни бажаришда кузатувчилар ва ота-оналар ҳам ёрдам беришлари мумкин
- Ўйинда иштирокчилари биринчи бўлиб катта доирага етиб келган гурух ғолиб бўлади
Ўйин саволлари
Яшил(фауна ва флора)
Апелсиндан апелсин шарбати тайёрланади, помидордан-чи?(Томат)
Уч та балиқ турини санаб бер(Лаққа, илон балиқ, чўртан)
Асаларининг уяси қайси геометрик шаклга ўхшайди(Олтибурчак)
Лимон, апелсин ва мандаринни бир сўз билан изоҳла(Цитрус)
қайси ўсимликнинг толаларидан пахта тайёрланади?(/ўза)
Дарахтдан паст ўтдан баланд ўсимлик(бута)
Манзарали дарахтлар ўсадиган жой(Ўрмон)
Одамнинг исмига ўхшаш қушнинг номи(Майна)
Фақат мевали дарахтлар ўсадиган жой(Боғ)
Осмонда учадиган энг катта қуш(Бургут)
Кўк(сув)
Сувда ҳаракатланиш учун инсонлар қандай мосламалардан фойдаланадилар?(Сол, қайиқ, катер, кема)
Ҳамма томондан сув билан ўралган қуруқлик қандай аталади?(Орол)
Тоғда-баландлик, денгизда ..(чуқурлик)
Денгиз каттами, океанми?(Океан)
Дарё қачон ўзанидан чиқади?(Баҳорда)
"Рангли" денгизларни санаб бер?(қора, Оқ, қизил, Сариқ)
Глобусда дарё, денгиз, океанлар қандай рангда тасвирланган?(Кўк)
Ҳаво очиқ вақтда даларда кечқурун осмонда кўринадиган юлдузлар тўплами(сомон йўли)
Харитада ўрмонлар қандай рангда тасвирланган?(Яшил)
Денгиз ёки дарё бўйи нима деб айтилади?(қирғоқ)

Жигар ранг(ер)


Нимадан идиш ясаш мумкин?(Лойдан)


Тупроқда ҳаво борми? Буни қандай исботлаш мумкин?(Тупроқ солинган идишга сув солинса-идишнинг юқорисига ҳаво пуфакчалари чиқади)
Нима баландроқ: тепаликми ёки тоғ?(тоғ)
қуруқ қум ёки тошлардан иборат, ўсимликлари деярли йўқ жой қандай аталади?(Чўл)
Ер шарининг модели нима деб аталади?(Глобус)
Нима сувни яхши ўтказади: лойми ёки қум?(қум)
Лойдан тошларни қандай ажратиш мумкин?(Лойга сув қуйиш ва уни аралаштириш керак. Лой аралашади тошлар эса тагига тушиб қолади)
Нима учун айрим тоғларнинг учларида йил бўйи қор билан қопланган бўлади?(Жуда атта баландликда совуқ ва ёғган қор эримайди)
Баланд тоғларга кўтариладиган инсонлар қандай аталади? (альпинистлар)
Торф, кўмир, нефть, газни бир сўз билан қандай аташ мумкин?(қазилма бойликлар)

қизил(фазо)


Коинотни ўрганувчи олимлар қандай аталади?(Астрономлар)


Нима катта: қуёшми ёки Ой?(қуёш)
қуёш-сайёрами ёки юлдуз?(Юлдуз)
Сайёра ва юлдузларни ўрганишда олимларга қандай жихоз ёрдам беради?(Телескоп)
Биз яшаётган сайёра қандай аталади?(Ер)
қайси сайёра хар доим гардиш билан изохланади?(Сатурн)
Космосга нимада училади?(Ракета)
қуёш ер атрофида айланадими ёки ер қуёшнинг атрофидами?(Ер қуёшнинг атрофида)
Ер қуёшнинг атрофида айланганлиги оқибатида ерда нима содир бўлади?(Йил фаслларнинг алмашиниши)
Баҳор фаслидан кейин қайси фасл келади?(Ёз)
Бир йилда неча ой бор?(12 ой)

Сиёҳ ранг(табиат ходисалари)


Хаво хароратини ўлчайдиган асбоб қандай номланади? (Термометр)
Агар қалдирғочлар паст учса об-ҳаво қанақа бўлади?(Ёмғир ёғади)
Осмондан тушаётган муз парчалари қандай айтилади?(Дўл)
қор қор парчалари кўринишида ёғади, ёмғир-чи?(Томчилар)
Ёмғир, дўл, қорни бир сўз билан изоҳланг.(Ёғингарчилик)
Йилнинг қайси фаслида кўпгина дарахтлар гуллайди? (Баҳорда)
Фақат қишда уй томларида бўладиган муз парчалари(Сумалак)
қаттиқ шамол билан қор ёғиши(қор бўрони)
қорнинг ёпишқоқ ёки қуруқ бўлишининг сабаби нимада?(Ҳаво хароратида)
Ёмғирдан кейин нима чиқади?(Камалак)
Якуний қисм: Катта доирага биринчи етиб келган гурух ғолиб хисобланади ва ўйин якунида рағбатлантирилади.



Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling