Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Download 85.21 Kb.
bet23/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
tarjimaga

Ажойиботлар олами(Поле чудес)
Мақсад: Хотира ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш. Билим доирасини кенгайтириш. Сўз бойлигини(финал, супер ўйин, банкрот, сараловчи тур) фаоллаштириш. Хамкасбларига нисбатан ҳайрихохлик, шерик ва қарши томонга нисбатан хурмат хиссини тарбиялаш.
Зарур жиҳозлар: Ўйин учун секторларга бўлинган айлана. Секторларда 1 тадан 5 тагача юлдузчалар, 0 рақами, С ҳарфи
("Совға"), Б ҳарфи("Банкрот")Доска-ўйин ҳисоби кўрсатиб борилади. Ҳайвонлар(уй ва ёввойи) ва уларнинг болалари тасвирланган карточкалар. Сюжетли суратлар. Совғалар номи ёзилган карточкалар. Рағбатлантирувчи совғалар: табиат материалларидан тайёрланган эсдалик совғалари. Совғалар: табиат тўғрисида китоблар, ўйинчоқлар, ширинликлар.
Тайёргарлик ишлари: Табиат материалларидан эсдалик совғалари тайёрлаш.
Ўйиннинг бориши: Хозир биз "Ажойиботлар олами" ўйинини ўйнаймиз. У 3 турда ўйналади. Ҳар бир турда 3 тадан ўйинчи иштирок этади. Нечта иштирокчи танлашимиз керак бўлади?(Тўққизта) Сараловчи турни бошлаймиз. Топишмоқларни топишга ҳаракат қилинг. Агар топишмоқнинг жавобини билсангиз қўлингизни кўтаринг. Ким топишмоқнинг жавобини биринчи бўлиб тўғри топган бўлса, у ўйин қатнашчисига айланади.
Сараловчи босқич:
Ким мўйлаби билан туғилади?(Мушук)
Қишда ухлайди, ёзда арининг инини тўзғитади(Айиқ)
Кичкинагина оёқчали, мушукдан қўрқади(Сичқон)
Тикмайди, тўқимайди лекин одамларни кийинтиради (қўй,қўзилар)
Уй шипида, бурчакда осиқ элак қўл билан ясалмаган(Ўргимчак тўри)
Бели хипча қора от тоғга чиқса, толмайди, тошқин бўлса ботмайди. (Чумоли)
У қора қарға эмас, хўкиз эмас лекин шохдор, олтита оёғи бор, оёқлари туёқсиз(қўнғиз)
Ойнали қирғоқчада балиқчилар кўринмас(Аквариум)
Мана ўйин қатнашчиларини ҳам аниқлаб олдик.
Ўйин қоидалари:
- Саволларга жавоб бераётган иштирокчиларга жавобларни айтиб бериш ман этилади
- Агар иштирокчи тўғри жавоб берган бўлса, айланани яна айлантиради. Кетма-кет 3 та саволга жавоб берса, совға олади, айланани кейинги иштирокчи айлантиради
- Иштирокчининг жавоби нотўғри бўлса ундан кейинги иштирокчи айланани айлантиради. Агар айлананинг кўрсатгичи "Совға" секторини кўрсатса, иштирокчи совғани олишни ёки ўйинни давом эттиришни танлаши лозим.
- Агар кўрсаткич айлананинг "банкрот" секторини кўрсатса, иштирокчининг аввалги тўплаган баллари нолга тушади. Ўйинни кейинги ўйинчи давом эттиради.
- Кўрсаткич айлананинг "0" секторини кўрсатса, ўйинни кейинги иштирокчи давом эттиради
- Ҳар бир ўйинчи ўзи мустақил юлдузчаларни санаши ва табло(доска)га ёзиб қўйиши керак бўлади.
- Хар бир тур ғолиби тўплаган баллари билан белгиланади
Биринчи тур
Ўйин айланаси олдида учта иштирокчи бўлади. Улар навбат билан айланани айлантирадилар ва саволларга жавоб берадилар
Камида учта нинали хайвонларнинг номини айтиб бер(типратикан, дикобраз, сув типратикани)
қишда уйқуга кетадиган ҳайвонларнинг номини айт(Айиқ, типратикан,бўрсиқ)
Циркда томоша кўрсатадиган шер ёввойи ҳайвонми ёки уй ҳайвоними?(ёввойи)
Паррандалардан сувда суза оладиганларини номини айт(Ўрдак, ғоз)
Ўлкамизда қишловчи қушларнинг расми тасвирланган карточкани кўрсат. Уларнинг номини айт(Мусича, чумчуқ, қизилиштон)
Уча олмайдиган қушларнинг номини айтиб бер(Пингвин, туяқуш)
Терак дарахти бошқа дарахтлардан нимаси билан фарқ қилади(Танасининг ранги ва баргининг тузилиши)
Илдизмевали сабзавотларнинг номини айтиб бер(сабзи, шолғом, турп, редиска, картошка)
Баҳорда биринчи бўлиб гуллайдиган мевали дарахтнинг номини айтинг(бодом)
Олдин барг чиқариб кейин гуллайдиган мевали дарахт(олма)
Хар бир тур якунида ўйинда тўплаган баллари хисобланиб ушбу тур ғолиби эълон қилинади ва якунловчи турда иштирок этилиши огохлантирилади. қолган иштирокчилар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланадилар.
Иккинчи тур
Доскада уй ва ёввойи ҳайвонлар, уларнинг болалари тасвирланган сюжетли карточкалар(суратлар) қўйилади
Ёввойи ҳайвонларни кўрсат ва номини айт.
Уй ҳайвонларини кўрсат ва номини айт.
Ўрдак, товуқ ва ғозларнинг болалари қандай аталади? (ўрдакчалар, жўжа, ғозчалар) Уларнинг тасвирини кўрсат.
қарға, чумчуқ ва мусичанинг болалари қандай аталади?(қарғанинг полапони, чумчуқнинг полапони, мусичанинг полапони)
Карточкаларда кўрсатилган ёввойи ҳайвонларнинг болаларини топиб жойлаштир ва номларини айтиб бер(Олмахон-олмахонча, бўри-бўри боласи, айиқ-айиқча)
Карточкаларда кўрсатилган уй ҳайвонларининг болаларини топиб жойлаштир ва номларини айтиб бер(Сигир-бузоқ, ит-кучукча, қўй-қўзичоқ)
Суратлар орасидан инсонларнинг табиат билан тўғри муносабат тасвирланганини топиб бер(Болалар дарахтга қуш инини жойлаштираётгани, тўпланган чиқиндиларни йиғиш)
Суратлар орасидан инсонларнинг табиат билан нотўғри муносабат тасвирланганини топиб бер(Болалар дарахтлар ёнида олов ёқмоқда, қизчақўлида қушнинг полопонини кўтариб юрибди)
Суратлар орасидан ўрмонда яшовчи ҳайвонларни топиб уларнинг номларини айтиб бер
Учинчи тур
қуён қишга қандай тайёрланади?(қуённинг юнгчалари тўкилиб, уларнинг ранги ўзгаради)
Суратлар ичидан учиб келиб кетувчи қушларни топиб, уларинг номларини айтиб бер(қалдирғоч, турна, ёввойи ўрдаклар)
қушларни нима билан озиқлантириш мумкин?(Донлар, писта ва уруғлар билан)
қайси уй ҳайвонининг туёғи бор?(От,сигир, эчки, қўй)
қуёндан ташқари яна қайси ҳайвоннинг қулоқлари узун дейишимиз мумкин?(Эшак)
қисқичбақа қаерда қишлайди?(Дарё ва кўлларнинг тубида қумлар орасида)
Ўзбекистонда биринчи бўлиб қайси дарахт гуллайди?(Бодом)
қайси мевали дарахт олдин барг чиқариб кейин гуллайди?(Олма)
Дарахтдан паст ўтдан баланд ўсимликлар оиласи қандай аталади?(Бута ўсимликлари)
Якунловчи тур иштирокчилари аниқлангандан сўнг ўйин томошабинлар билан ўтказилади.
Мени ҳамма босиб кетади, лекин мен борган сари яхши бўлавераман. Бу нима?(Сўқмоқ йўл)
Нега халқ тилида зағизғон(ола қарға)ни ўғри дейилади?(чунки у ялтироқ нарсаларни уясига олиб кетади)
Ёмғир ёғаётганда қарға қайси дарахтга қўнади?(Хўл дарахтга)
қора мушук қачон уйга осонликча кириб олади?(Эшик очиқ бўлганда)
Туяқуш ўзини қушман деб айта оладими?(Йўқ, чунки у гапира олмайди)
Ўрдак нимадан сузади?(қирғоқдан)
Фаол қатнашган томошабинлар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланадилар
Якунловчи ўйин
Бошловчи: Уч тур ғолибларини ўйин айланаси олдига таклиф қилинади.
Иштирокчилар навбат билан доирани айлантирадилар ва берилган саволларга жавоб берадилар ва топшириқларни бажарадилар
Халқ томонидан айтилган об-ҳавони олдиндан билдирувчи белгиларни айтиб бер.(Кучук айлана бўлиб ётиб олса ҳаво совуқ бўлади, қурбақалар қурилласа ёмғир ёғади)
"Ит-мушук бўлиб яшайдилар" ибораси қандай кишиларга қарата айтилади?(Хар доим бир-бири билан уришиб юрадиган кишиларга)
қайсидир ҳайвон ҳақида таъкидланган мақолни эслаб кўр(Жўжани кузда санаймиз)
Нима учун айрим қушлар қишда иссиқ ўлкаларга учиб кетадилар?(Чунки улар озиқланадиган хашаротлар йўқолиб кетади)
Ўсимликлар ҳақида биронта топишмоқ айтиб бер(олтин қозиқ ер остида, кўк арқони ер устида)
Нима учун йўлбарс йўл-йўл, жирафа эса холдор.(Яшириниш учун. Улар дарахтлар орасида кўринмасликлари учун)
Гулларнинг гулбарглари нима учун ёрқин ва хушбўй хидли бўлади?(Ёрқин гулбарг ва хушбўй хидлар хашаротларни ўзига жалб қилади)
Тўпланган балларга кўра ғолиб белгиланади
Экология мавзусида дидактик сўз ўйинлари "Сўзни тугат!"
Бу қачон бўлади?
қор ёғмоқда..(қишда)
Осмонда камалак..(баҳорда)
Сариқ, қизил барглар дарахтда..(кузда)
қалдирғоч ин қурмоқда..(баҳорда)
Болалар чўмилмоқдалар..(ёзда)
Табиатда нима доира шаклида бўлади?(қуёш, ой, апельсин, олма ва ҳ.к.)
Табиатда нима доира шаклида бўлади?(Мойчечак, лимон, нок, олма ва ҳ.к.)
Учинчиси нима? Тарбиячи иккита предметни номини айтади, учинчисини бола топиши лозим.
Мойчечак, лола,..(ромашка)
қарға, чумчуқ,..(қалдирғоч)
Тол, қайрағоч,..(терак)
қуёш, булут,..(камалак)
Гул, барг,..(илдиз)
Бу нима?
Тарбиячи ўсимлик ёки ҳайвоннинг номини айтади, бола-уларнинг умумий номини айтади.
Чумчуқ,..(қуш)
Айиқ,..(ҳайвон)
Арча,..(дарахт)
Олма,..(мева)
Бир сўз билан изоҳла!
Йўлбарс, тимсоҳ, ит,..(йиртқичлар)
Ит, мушук, сигир,..(уй ҳайвонлари)
Фикус, бегония, кактус,...(хона ўсимликлари)
Ер, сув, ҳаво,...(жонсиз табиат)
Карточкаларда турли хил хайвон, қушлар расми тасвирланган, уларни кўрсатганда номларини эмас, уларнинг овозларига тақлид қилиш таклиф қилинади:
Ит-(вовиллайди)
Мушук-(миёвлайди)
Чумчуқ-(чирқиллайди)
қўнғиз-(ғизиллайди)
Сигир-(мўрайди)
қурбақа-(қуриллайди)
Чўчқа-(хуриллайди)
Хўроз-(ку-ка-ре-ку)
От-(кишнайди)
Балиқ-(овозини асрайди)
Бу кимнинг боласи?
Туянинг боласи..(бия)
Мушукнинг боласи..(мушукча)
Сигирнинг боласи..(бузоқча)
қўйнинг боласи..(қўзичоқ)
Эчкининг боласи..(улоқча)
Ким қаерда яшайди?
Доскада турли хил уйчаларнинг расмлари илинган, пастда хайвонларнинг расмлари "Ҳайвонларга ўз уйларини топиб бер!" топшириғи берилади.
Ким қандай ҳаракатланади?
қушлар..(учади)
Балиқ..(сузади)
қуён..(чопади)
Чумчуқ..(сакрайди)
Инсон..(эмаклайди, сузади, юради, чопади, сакрайди)
Ким нима билан озиқланади?
Хўроз..(дон)
Ит..(суяк)
қуён..(карам)
Сигир..(ўт)
Жўжа..(тухум сариғи)
Мушук..(сут)..
"Табиатни асранг"
Столда қоғоздан ясалган 5 қисмга бўлинган доира ва табиат олами(ўсимликлар, ҳайвонлар, қушлар, балиқлар, инсон) тасвирланган карточкалар.
Тарбиячи ушбу карточкаларни доиранинг секторларига(ҳар бирига биттадан) жойлаштириб чиқишни таклиф қилади. Шундан сўнг, секторларни бироитасини олиб ташлайди ва болаларга табиатнинг мана шу қисми йўқ бўлса бошқа тирик жонзотлар билан нима содир бўлади? деб болалардан сўрайди. Масалан: "агар ўсимликлар бўлмаса қушлар(ҳайвонлар ва ҳ.)билан нима бўлади?". сўнгра у карточкаларни жойларига қайтариб бошқаларини олади. Энг охирида инсонни олиб қўяди.
Тарбиячи: агар инсон табиатдан йўқ бўлса, табиат йўқолмаслиги, лекин жонли табиатнинг бошқа бир бўлакларидан бирортаси бўлмаса дунё, инсон ҳам ўлиши мумкинлиги, табиатдаги барча тирик организм бир-бири билан боғлиқ эканлиги, шунинг учун инсон табиатга нисбатан эҳтиёткорлик билан муомалада бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш.
"Атрофимиздаги олам"
Тарбиячи столи устига "олам" моделини(икки бўлакка бўлинган доира, мовий рангдаги бўлак табиат олами, оқ рангдагиси инсон қўли билан яратилган) ва предметлар тасвирланган расмлар(20 тагача) қўйилган. Болалар расмларни тўғри жойлаштириб чиқишлари лозим. Масалан: гул-мовий томонга, машина-оқ томонга қўйилади. Агар болалар топшириқни осонлик билан бажарсалар "Оламда ҳамма нарса чалкашиб кетди" ўйини ўйналади. Болаларнинг кўзларини юмиш таклиф қилинади. Расмларнинг ўринлари алмаштириб қўйилади. Болалар кўзларини очиб бирин кетин чалкашликларни сўз билан изоҳлаган холда тўғрилайдилар.
Ўйинни биринчи чуқурлаштирилган варианти. Расмнинг мовий томонини(табиат олами) икки гуруҳга(жонли ва жонсиз табиат) ажратилади.
Ўйинни иккинчи чуқурлаштирилган варианти. Расмнинг жонли табиат бўлагини икки гуруҳга(ўсимлик ва ҳайвонот) ажратилади.
Ўйинни учинчи чуқурлаштирилган варианти. Расмнинг ўсимликлар дунёси бўлагини биологик бўлакларга(дарахтлар, буталар, ўтлар) ажратилади.
"Нима эди, нима бўлади"
Тарбиячи предметнинг номини айтади. Болалар унинг олдинги, хозирги ва бундан кейинги хусусиятларини санаб берадилар. Масалан: олма
Хозир - ширин, сувли, қизил ва ҳ..
Олдин - яшил, нордон, аччиқ ва ҳ..
Бўлади - қуруқ, буришган, қуртлаган ва ҳ...
"Нуқтаи назар"
Болалар берилган вазиятлар асосида роль ижро этадилар
Масалан: "Бола қушнинг уясини кўриб қолди. Унинг ҳаракати?"
"Пашша ўргимчак тўрига тушиб қолди. У нимани ҳис қилади? Ўргимчак-чи?" Кейин ўгимчак билан пашша ролларини алмашадилар.
Болалар иккита итнинг ролини ўйнайдилар. Бири катта ўзини уйчаси олдида суяк ғажияпти, иккинчиси кичкинагина, унинг уйчаси йўқ, қорни ҳам оч.
Изоҳ:
Бу ўйин орқали бола вазиятни хар хил нуқтаи-назар билан қарайди, уни яхши ва ёмон томонларини таҳлил қилади. Гулни узиб вазага чиройли қилиб солиб қўйиш инсон учун ёқимли. Бола ўзини шу гулнинг ўрнига қўйиб кўрса, у ўйлайди, гулни беҳудага узиш керак эмас эканлигини тушунади.
"Сен қандай сабзавот(мева) единг?"
Болага кўзини юмиш таклиф қилинади. Тарбиячи олдиндан тарелкага кесиб тайёрлаб қўйилган сабзавот ва мевалардан биронтасини боланинг оғзига солади. Бола уни нима билан меҳмон қилишганини топиши керак.
Ўйинни биринчи чуқурлаштирилган варианти. Фақат нима еганини эмас у хом ёки пиширилган эканлиги ҳақида ҳам айтиш тавсия қилинади.
Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling