Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Download 85.21 Kb.
bet16/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
tarjimaga

Кутилаётган натижа: сув хакидаги тасаввурлари ортади. Сувнинг нақадар зарурлигини, унинг хаёт манбаи эканлигини билиб оладилар. Сувни ардоклаш кераклигини тушунади.
Интерфаол усуллар: сухбат, твжриба, савол-жавоб,
Зарур жихозлар: турли сиғимдаги бир нечта банкалар, аптеканинг кичик банкача(пузирек)лари, чуқур тарелка, кичкина қошиқ.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, сиз сувни жуда яхши биласиз-а. Келинглар унга янаям яхшироқ қарайлик-бу ғаройиб нарсанинг хусусиятлари билан яқинроқдан танишайлик.
Сув жўмрагини озгина очиб кўрамиз. Ундан секингина шаффоф томчи «мўралайди», астагина «катталашиб», «чўзилиб» кап томади, унинг орқасидан яна битта худди шундай. Агар биз қўлларимизни ювсамиз сув қўлларимизга шаффоф томчи бўлиб йиғилиб қолади. Агар унга қуруқ сочиқ тегизсамиз у йўқолиб қолади ёки яшириниб олади, ҳа сочиққа яшириниб олади. Кейин қаерга кетади? Болалар мана энг оддий сувнинг бизга берган топишмоғи.
Жўмракдан сув тушмоқда совун қўлдан тушиб кетади. Кир ювиш кукуни хар томонга учиб кетади. Булар турли нарсалар. Хар бирининг ўз хусусиятлари бор.
Агар биз диққатлироқ ва сабрлироқ бўлсак, унинг жуда кўп хусусиятларини билиб олишимиз мумкин. Бу хусусиятлар инсонларнинг тажриба ўтказиши учун жуда зарур.
Бугун тажриба учун турли сиғимдаги бир нечта банкалар, аптеканинг кичик банкача(пузирек)лари, чуқур тарелка, кичкина қошиқ.
Тажриба:
1. Энг инкичка(тор) банкани олинг ва уни сув билан тўлдиринг.
2. Шу сувни энг кенг банкага қуйинг.
Сувнинг шакли ўзгардими?
Аптека банкачасига қошиқ билан тўлдириб сув қуйинг.
Сиз нимани кўраяпсиз?
Энди айтинг: сувни хар хил шаклдаги идишга қуйганимизда у билан нима бўлаяпти?
Хулоса: сув ўзи қуйилган идишга қараб ўз шаклини ўзгартирмоқда. Сув-суюқлик.
Тўғри жавобни топинг
Агар сувли стаканни туртиб юборсак, сув.. (уйилиб қолади, тўкилиб кетади)
Агар қумли челакни туртиб юборсак, қум..(уйилиб қолади, тўкилиб кетади)
Демак, бу икки нарса хар хил. Сув-суюқлик, қум эса сочилувчан. У ёмғир ёғиб уни ювиб кетмагунча, ёки шамол учириб кетмагунча ўзининг тўкилган холатини сақлаб туради.
Сувнинг ранги йўқ. Бундай нарсаларга унинг ранги йўқ, яъни рангсиз дейилади.
Тажриба:
Болалар, келинг сувнинг рангсиз эканлигига ишонч ҳосил қилайлик. Иккита бир хил стакан тайёрланг. Бирига сув, иккинчисига сут солинг. Маркер билан бирорта расм чизинг.
Тажрибани бошланг. Чизган расмингиз устига стакандаги сувни қўйинг. Стаканнинг тепасида расмингизни томоша қилинг.
Энди эса худди ўша ерга сут солинган стаканни қуйинг.
Нимани сездингиз?
Хулоса:Сувдан расм кўринди, сутдан эса кўринмади. Бундан бошқа шаффоф нарсалар борми? Яна битта тажриба ўтказинг.

Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling