Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази
Мавзу: Ўсимликларнинг ривожланишида сув, хаво, куёш ва тупрокнинг ахамияти
Download 85.21 Kb.
|
tarjimaga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутилаётган натижа
- Зарур жихозлар
Мавзу: Ўсимликларнинг ривожланишида сув, хаво, куёш ва тупрокнинг ахамияти
Мақсад: Болаларнинг табиат ҳақидаги билимларини аниқлаб, ўсимликлар ривожланишида сув, қуёш, ҳаво ва тупроқнинг аҳамияти хакидаги тасаввурларини кенгайтириш. Кутилаётган натижа: Табиат хакидаги тасаввурлари ортади. Табиатга нисбатан мухаббат шаклланади. Жонсиз табиат: сув, хаво, куёш ва тупрокнинг тирик организмлар учун накадар зарурлигини билиб олади. Уларни ардоклаш кераклигини тушунади. Зарур жихозлар: Табиат манзаралари тасвирланган суратлар. Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болалар билан гуруҳ майдончасига саёҳат уюштиради ва бу ерда ўсиб турган ўсимликлар, уларнинг ўсиши учун табиат унсурлари — сув, ҳаво, қуёш ва тупроқнинг аҳамиятини кўргазмали намойиш қилади. Ўсимликлар табиий ҳолда тупрокда ва ҳатто сувларда ўсишини тушунтиради. Ўсимликларнинг қаерларда ўсишлари (денгиз, дарё, кўл, канал, ботқокликлар), уларнинг йиллар давомида қайси ҳаёт тарзига мослашганлиги катта аҳамиятга эга. Тарбиячи болаларга табиатдаги барча ҳодисаларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ҳақида тушунча беради. Масалан, инсон сингари ўсимликлар ҳам ўсиши, озиқланиши, тоза ҳаводан нафас олиши лозим. Фарқи шундаки, инсон фақат тоза ҳаводан нафас олса, ўсимликлар ифлос ҳавони ютиб, кислород билан бойитилган тоза ҳаво ишлаб чиқаради. Уларнинг яхши ўсиб, унишлари учун нималар билан озиқланиши кераклиги ҳақида болалар билимини аниқлайди (тупроқ, маҳаллий ўғит, сув, қуёш). Ўсимлик ўсиши учун, биринчи навбатда, тупрокдан озиқпанади, ёруғликка чиқа бошлайди, ёруғликдан, сув, ҳаво ва қуёшдан ўзига энергия ва иссиқлик олади ва ривожланади. Шу сабабли ҳам • деҳқонларимиз, боғбонларимиз ўзлари эккан ўсимликлар ва ниҳолларнинг тагини юмшатиб, мунтазам равишда сув бериб, ўсишларига ёрдам беришади. Тарбиячи болалар билан боғча ҳовлисида ўсаётган дарахтлар, майсалар ва гулларни кузатади. Тупроқда мавжуд тошчаларни тўдалашиб, териб олади ва тошлоқда дарахтлар ва ўсимликлар ўсиши қийинлигини болаларга тушунтиради. Ўсимликлар ўсишида сувнинг аҳамиятини тушунтиришда шеърлар ва топишмоқлардан фойдаланади. Шундан сунг тарбиячи топишмоклар айтади: Сувсиз — ҳаёт бўлмас, меҳнатсиз — роҳат. Дарахт бир ерда кўкарар. Ўйиб олдим, ўрни йўқ. (Сув.) Тилла сандиқ очилди, ичидан зар сочилди. (Куёш.) Тилла баркаш ярақлайди, бахт улашиб чарақлайди. (қуёш.) Зар гилам — зар-зар гилам, кўтарай десам оғир гилам. (Ер.) Тарбиячи: Болажонлар, хақиқатан ҳам: ер хазина — сув эса гавҳар. Фасллар узгариши билан ўсимликлар дунёсида ҳам ўзгаришлар бўлади. Баҳорда дарахтлар, гуллаб, майсалар гуркираб яшнаса, ёзда ўз мевасини инсонларга улашади, куз келиши билан барглар, гуллар, майсалар сарғайиб тўкила бошлайди, қиш фаслида эса хонаки гуллардан ташқари бирон-бир ўсимлик ўсмайди. Буларнинг ҳаммаси қуёшнинг нур сочиши, тупроқнинг иссиқлиги, ҳавонинг нам ёки қуруқлиги, ёғингарчиликнинг кўплиги ёки озлиги билан бевосита боғлиқ. Келди бахор, гул бахор, Эриб битди оппок кор. Сувлар окар жилдираб, Юлдуз бокар милдираб. Чумолилар яйрашар, Шух булбуллар сайрашар Тарбиячи яна бир бор болаларга атроф-муҳитдаги ўсимликлар дунёсининг ривожланиши учун қуёш, сув, ер, ҳаво-нинг аҳамиятини таъкидлайди. Улар билан биргаликда гулларни, дарахтларни парвариш қилади. Машғулот якунида «қуёш ва ёмғир» ҳаракатли ўйини ўйналади. Download 85.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling