Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Мавзу. Ўсимликларнинг турлари(дарахт, бута, гул ва ут) хакида тушунча бериш


Download 85.21 Kb.
bet14/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
tarjimaga

Мавзу. Ўсимликларнинг турлари(дарахт, бута, гул ва ут) хакида тушунча бериш


Мақсад: Болаларнинг табиат тўғрисидаги билимларини аниклаб, атрофимизда ўсадиган дарахтлар, буталар, ўтлар ва гуллар қаерда, қандай ўсишлари хакидаги тасаввурларини кенгайтариш.
Изох: машгулотни бахор фаслининг иккинчи ярми ёки ёз ойининг бошларида очик хавода утказилса максадга мувофик булади.
Зарур жиҳозлар: Гуллар, буталар, дарахтлар муляжлари, гербарий.
Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болалар билан гуруҳ май-дончасига саёҳат уюштиради. Йўл-йўлакай болалар билан табиатни парвариш қилиш, дарахтларга, гулларга, буталарга, май-саларга нисбатан ғамхўрлик қилиш лозимлигини уқтириб бо-ради. Болалар ўсимликларнинг ҳар бир фаслда ўзгача кўринишга эга бўлишини аниқлаб, сабабини ўрганишади.
Тарбиячи: Болажонлар, боғчамиз боғида қандай ўсимликлар ўсади?
Дарахтлар (олма, ўрик, шафтоли, ёнғоқ, бодом)...
Буталар (наъматак, анор)...
Гуллар (атиргул, гулсапсар, гултожихўроз, намозшом-гул, чиннигул) ...
Ўтлар, сабзавотлар, буғдой...
— Тўғри, болажонлар, ҳамма ўсимликларнинг номини билар экансизлар. Лекин боғчамиз боғига кирганимизда, биринчи навбатда, бизга гуллар кўринади. Уларнинг яшнаб очилиб туришидан кайфиятимиз кўтарилади.
Гуллардан жуда чиройли ҳидлар таралиб, баҳри-дилимиз очилади.
Гулларга асаларилар қўниб, уларнинг ширасидан асал олади.
Гулларнинг устига чиройли капалаклар қўниб юради.
Баъзи гулларнинг ширасидан атир, шампунлар тайёрланади.
Тарбиячи: Гулларга қандай муносабатда бўлишимиз керак — шуни ҳам биласизларми?
Уларни ҳимоя қилишимиз керак, парвариш қилиб, тагини юмшатиб, сув куйиб туришимиз керак.

қиш, қаҳратон тунлари,


Уй иситар пояси.
Ёз, саратон тунлари,
Баҳра берар сояси. (Дарахт)

Тарбиячи болалар билан мевали, манзарали дарахтлар ва буталар хақида суҳбат уюштириб буталарнинг вакили бўлган наъматакнинг фойдали хислатларини санаб ўтади.


Дарахтларнинг япроқлари, гуллари, меваларига қараб, уларни мевали ёки манзарали дарахтлар турига мансуб эканлигини биламиз. Баъзи дарахтлар бизларга мева берса, баъзи дарахтлар эса чиройли манзаралар касб этиб, баҳри-дилимизни очади.
Дарахтлар ҳам барча ўсимликлар каби чангланган ифлос ҳавони ютиб, ўзларидан кислородга бойитилган тоза ҳаво ишлаб чиқаради.
Дарахтларимизнинг меваларини бизлар қишин-ёзин ейишимиз (олма, анор, хурмо, нок, бодом, ёнғоқ), оналаримиз дарахт меваларидан ширин мураббо ва шарбатлар тайёрлашлари. Атрофимиздаги ўсимликларнинг яхши ўсиши учун, бизларга кўпроқ мева етказиб бериши, чиройли манзаралар хосил килиш учун нима етарли бўлиши керак?
қуёш нурлари, ёғингарчилик, сув, иссиқ ҳаво, серунум тупроқ.
Тарбиячи болалар билан ўсимликларнинг ўсишида табиат унсурларини аҳамияти борасида қисқача суҳбат уюштиради.
Болалар сизлар усимликлар хакида топишмоклар биласизларми?Болалар бирин-кетин топишмоклар айтадилар:
Ўзи ширин туклигина, мазаси бор тотлигина. (Шафтоли.)
Эрта баҳорда кулди, совуқ тушгач тўкилди. (Барг.)
Бахор: Мен — баҳорман. келтираман атрофга гул-лолалар, Синдирмангиз, ўтинаман дарахтларни болалар.
Тарбиячи болалар билан уларнинг билимини аниқлаш, хулосалаш мақсадида тест савол-жавобларини ўтказади:

  1. қишин-ёзин кўм-кўк либосда?
    А) тол В) арча С) бодом

  2. қайси дарахт мева қилмайди?
    А) шафтоли В) терак С) олма

  3. Мевали дарахтларни топинг

А) арча, терак В) нок, олма С) чинор, қайрағоч

  1. Бу гулларнинг қайси бири сувда ўсади?
    А) атиргул В) нилуфар С) гулсапсар

  2. Баҳорда биринчи бўлиб очиладиган гулни аниқланг.
    А) лолақизғалдоқ В) чучмома С) бойчечак

  3. қайси дарахт биринчи бўлиб гуллайди?
    А) ўрик В) бодом С) гилос.




Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling