Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Download 85.21 Kb.
bet12/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
tarjimaga

Мавзу: Хашоратларни кузатиш.
Мақсад: Болаларни йил давомида олган билимларни мустаҳкамлаш, хашоратларнинг фойдаси ва зарари ҳақида маълумот бериш. Ўйинлар орқали фикрлашга, тасаввур қилишга, ҳамда Конститутциянинг 50-моддасида берилган табиатни авайлаб асрашга, муҳофаза қилишга ўргатиш қонун-қоидаларига риоя қилиш
Кутилаётган натижа: Табиат ҳақидаги тасаввурлари ортади, жонли табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабат шаклланади.
Зарур жихозлар: Тарқатма материал, хашоратлар тасвирланган карточкалар, гул япроқларини йиғиш жиҳози.
Машғулотнинг бориши: Тасаввур бўйича психологик ўйин.
Тарбиячи: Болалар тасаввур қилиб кўринг, сизлар билан гулзорга сайр қилгани келдик.
Тарбиячи: Болалар гулзорда нималар бўлади?
Болалар: Гулзорда гуллар, капалак, асалари, ниначи, хон қизи, тилла қўнғиз.
Трабиячи: Тўғри, гуллар кўп жойда хашоратлар кўп бўлади. Тасаввур қилиб кўринг, гулзорда гуллар очилган. Сиз қандай гулларни биласиз?
Болалар: Атиргулни, асалгулни.
Тарбиячи: Келинг ҳозир биргалашиб гулларни ҳидлаб кўрамиз. (гулларни тасаввур бўйича хидлаб кўришади)
Тарбиячи: Гулларни ҳиди қандай экан?
Болалар: Ёқимли, ширин, хушбўй, ажойиб.
Тарбиячи: Сиз гулзорда яна нималарни овозини эшитасиз? Диққат билан қулоқ солинг.
Болалар: қушларни овозини, шамолни эсишини.
Тарбиячи: Сиз тасаввурингизда ҳозир қайси хошоратларни кўряпсиз?
Болалар: Мен капалакни, ниначини, асаларини, тилло қўнғизни, хон қизини.
Тарбиячи: Болалар мен сизга топишмоқ айтаман, сиз жавобини топишга ҳаракат қилинг.
Боғда ғинг-ғинг учади
Гул шарбатни ичади.
(Асалари)
қаноти бор қони йўқ
Тухум қўяр сони йўқ.
(Капалак)
Боши хумдай
Бели қилдай
(Чумоли)
Тарбиячи: Мана бу стол устида расмли кубиклар турибди, сиз менга уларни яхлитлаб берасиз. Бунинг учун икки гуруҳга бўлиниб оласиз. Топшириқни бажариб бўлганларидан сўнг улардан яхлитлаган хашоратни ташқи кўринишларини айтиб беришни айтади.
Болалар шоирлар ҳам хашаротлар ҳақида жуда чиройли шеърлар ёзишган экан деб Бирма бир шеърларни ўқиб беради
1.Гув-гув учар болари, 2. Ҳой капалак, капалак,
Дув-дув учар болари. қанотларинг ипакдек.
Гулдан-гулга қўнишиб, Мунча шушиб учасан,
Шарбат ичар болари. Тўхта сўзлайин андак
3. Тилла қўнғиз, 4. Чумоли дўстларини,
Дейди ғиз-ғиз. Чақирди чой ичгани.
қўйвор мени, Мазза қилиб ичдилар,
Ишим тиғиз. Гулзор бўйлаб кездилар.

5. Ниначи ҳой ниначи,


Ноғорага ўйначи.
Гулзоримга бир қўниб,
Гулга ўхшаб ўйначи.

Тарбиячи: Болалар , шоирлар хашоратлар ҳақида ажойиб шеърлар ёзган экан-а. Энди сизга яна топшириқ, мана бу столда хашоратларни расми тасвирланган карточкалар бор. Сиз менга зарарли ва фойдали хашоратларни ажратиб беришингиз керак.


Болалар: Топшириқни бажаришади.
Тарбиячи: Стол атрофига келиб болалардан фойдали хашоратларни фойдали фойдасиз томонларини, зарарсиз ва зарарли томонларини айтиб беради.
Тарбиячи: Капалак нима учун фойдали? Капалак ранг-баранг, чиройли, гулларни уруғлантиради. Асалари асал йиғади. Ниначи чивинларни ейди.
Хон қизи гулларни ширасини ейди.
Тарбиячи: Фойдали хашоратларни билиб олдик. Энди зарарлилари тўғрисида гаплашамиз. қани болалар айтингларчи пашша нега зарарли?
Болалар: У касалликлар тарқатади, чақади.
Тарбиячи: Тилла қўнғиз нима учун зарарли?
Болалар: У дарахтларни пўстини кемириб ташлайди.
Тарбиячи: Жудаям тўғри, сиз хашоратлар ҳақида яхши билиб оласиз.
“Рангини топ” ўйини.
Тарбиячи: Болажонлар сиз капалакка айланиб қолишни истайсизми?
Болалар: Ҳа.
Тарбиячи: Унда ҳозир ҳаммамиз бошимизга ободокларни тақамиз. Унда рангли капалаклар тасвирланган. Сиз гулзордаги гулларга бошингиздаги капалак қандай рангда бўлса, сиз шу рангдаги гулга келиб қунишингиз керак, яъни сиз рангингизни топишингиз керак. Ўйин мусиқа садоси остида ўтади, болалар гуллар атрофида капалакни тасвирлаб учишади, мусиқа тугаши билан капалаклар гулларга қўнишади.
Психологик ўйин.
Тарбиячи: Болажонлар тасаввур қилинг капалаклар учиб юришиб бизнинг бурнимизга қўнишди. Келинг уларни бир качеля қиламиз.
Болалар: Бурниларини жийиришади
Тарбиячм: Энди капалаклар қошимизга қўнишибди. Болалар: қошларини юқорига кўтариб туришади.
Тарбиячи: Капалаклар лабларимизга қўнишди.
Болалар: лабларини олдинга чўзишади.
Тарбиячи: Капалакларимиз мазза қилиб качеля бўлишиб, яна гулзорга учиб кетдилар. Болалар ташқарига чиқишади ва машғулот якунланади.


Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling