Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Тарбиячи: Глобусдаги мовий рангли масофа «акватория»


Download 85.21 Kb.
bet8/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
tarjimaga

Тарбиячи: Глобусдаги мовий рангли масофа «акватория» дейилади. У сув хавзаларидан иборат. қандай сув ҳавзаларини биласиз? Глобусда энг кўп масофани қайси сув ҳавзалари эгаллайди?(дарё, кўл, ариқ, денгиз, океан. Энг кўп қисмини океан ва денгизлар, камроқ қисмини дарё, кўл, ариқ эгаллайди)
Тарбиячи: Денгиз ва океанлардаги сувлар билан дарё ва кўллардаги сувларнинг фарқи нимада? Инсон қандай сувни кўпроқ ишлатади?(Чучук сувни инсон кўп миқдорда ишлатади)
Тарбиячи: Чучук сувни инсон жуда кўп миқдорда ишлатади, унинг захиралари ерда доимо тўлиб туради. Бу қандай содир бўлишини билишни истайсиз-ми?

  1. Табиатда сувнинг айланиши

Тарбиячи: Тасаввур қилинг, сиз сув хавзасига келдингиз. Жуда кўп томчи дугоначалар ўйнаб, маза қилмоқдалар. қуёш жуда қаттиқ қиздирмоқда. Томчи дугоначалар эса биттадан бўлиб хавога учиб кетадилар. Улар жуда баландларга учиб кетадилар. Ердан жуда баландда хаво совий бошлайди. Томчилар яна бирлашадилар. Шундай булутлар хосил бўлади. Шамол уларни ерга хайдайди. Булутлар ранги тўқлашиб, оғир бўлиб қолади. Улардан ёмғир хосил бўлади. Ёмғир-сувнинг кичик томчиси. Улар ерга тушиб, ўсимликлар ва хайвонларни суғорадилар ва ерни намлайдилар. Ер остида томчилар ер ости жилғаларини хосил қиладилар. Жилғалар сув хавзаларига қуйиладилар.
Ер юзида сув захиралари ана шундай йўл билан тўлиб боради. Бу жараён табиатда сувнинг айланиши деб айтилади, «айлана» сўзидан, сув айлана бўйлаб харакат қилади. Ердан осмонга, осмондан эса ерга. Ким томчининг харакатларини айтиб бера олади? У қадай аталади?
5. «Томчилар айлана бўйлаб харакат қилмоқдалар» харакатли ўйин
Тарбиячи: Келинглар, биз хам томчиларга айланиб, уларнинг саёҳатларини ўйнаймиз.

Ёмғир ёғаётган мусиқа садолари янграйди


Мен булут она бўламан, сиз эса томчи болалар бўласиз. Сизинг саёҳатга чиқиш вақтингиз бўлди
Мусиқа садолари остида «томчилар» сакрайдилар, югурадилар ва
ўйнайдилар. Она булут харакатларни кўрсатиб туради.
Томчилар ерга учиб кетдилар... Биттадан сакраш улар учун зерикарли туюлди. Улар хаммаси йиғилиб кичкина қувноқ ирмоқча бўлиб оқиб кетдилар.
«томчи»-болалар қўлларини ушлашиб ирмоқча хосил қиладилар.
Ирмоқчалар учрашиб, катта дарё бўлдилар.
Ирмоқчалар бирлашиб кетма кетликда занжир бўлиб оладилар.
Томчилар катта дарёда оқмоқдалар. Дарё оқиб-оқиб океанга қуйилди.
Болалар доира хосил қилиб, айлана бўйлаб характланадилар.
Томчилар океанда сузиб-сузиб, она булутнинг уйга тез қайтишлари тўғрисида огоҳлантирганини эслаб қолдилар. қуёш қаттиқ қиздирди. Томчилар енгил бўлиб қолдилар ва юқорига учдилар. қуёш нурлари остида томчилар парланиб топ-тоза ва қувноқ бўлиб она булут ёнига қайтдилар.
Болалар оёқчаларига ўтириб олиб, қўлларини юқорига кўтариладилар.

Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling