Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


-машғулот Мавзу: Манзарали дарахтлардан арча ва қарағай шохларини кузатиш


Download 85.21 Kb.
bet6/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
tarjimaga

6-машғулот
Мавзу: Манзарали дарахтлардан арча ва қарағай шохларини кузатиш


Мақсад: Болаларнинг арча билан қарағайни фарқлай олиши ҳақидаги билимларини такомиллаштириш. қарағай ва арча қишда ҳам кўкариб турадиган дарахт эканлиги ҳақидаги билимларини аниқлаш. қарағай ва арча нинабаргли дарахт. Болаларда уларни солиштириб, фарқли ва ўхшаш белгиларини топиш, солиштириш натижаларини аниқ сўз билан ифодалай билиш малакаларини ривожлантириш.
Кутилаётган натижа: Табиатга нисбатан қизиқишлари ортади. Арча ва қарағайни бир биридан фарқлайдилар. Уларнинг фойдали томонларини билиб оладилар
Зарур жихозлар: Арча ва қарағай шохлари(хар икки болага биттадан) ва меваси арча ва қарағайнинг сурати. рангли қаламлар ва қоғоз.
Машғулотнинг бориши: Доскага арча ва қарағай дарахтларининг сурати осилади. Болалар булар нималар. Тўғри болалар мана бу дарахт арча. Арчани кўрсатиб шохлари бутун танаси бўйлаб, энг учидан ергача ўсиб пастга эгилганлиги, қарағайни кўрсатиб шохлари эса тананинг юқорисигача жойлашиб, юқорига қараб ўсади. қарағайнинг пўстлоғи очроқ, арчаники эса тўқроқ бўлади. Арча ва қарағай дарахтларининг хар иккисида хам шохлари ниначалар билан қопланган. қарағайнинг ниначалари узунроқ, арчаники калтароқ, қарағайнинг ниначалари жуфт-жуфт бўлиб, арчаники эса биттадан ўсади. Арчанинг қарағай ва арча хамиша қишда хам кўкариб туради. қарағай ва арча нинабаргли дарахт.
Тарбиячи: Болалар, менга арчанинг шохларини кўрсатинглар. Болалар сизлар бу арча эканлигини қаердан билдинглар? Болаларнинг жавоблари мустаҳкамланиб борилади. Худди шундай қарағайнинг шохлари хам кўриб чиқилади.
Сўнгра болалар диққатини арча ва қарағай ниначаларининг қандай жойлашганлигига қаратилиб, уларни солиштириш таклиф қилинади. Арча ва қарағай ниначаларини суғуриб олиб иккаласини ёнма-ён қўйиб солиштириб кўрадилар. Уларнинг катта кичиклиги рангидаги фарқларни, қайси бири юмшоқ эканлигини аниқлаш топшириғи берилади.
Тарбиячи: Болалар арча ва қарағайнинг умумий томонлари нималар экан?
Уларни қандай аташ мумкин?
Бу дарахтлар қанақа дарахтлар?
Улар нима учун шундай аталади?
Болалар бу дарахтлар қишда барглари(нинача)ни тўкадилар-ми?
қишда қандай холда қоладилар?
Арча тўғрисида қандай топишмоқ биласизлар?
қишин-ёзин бир-хил кийимда. (Арча.)
Арчалар қаерларда ўсади?
Мутахассисларнинг ёзишича, арчаларнинг новдалари ва мевалари сабинол, кедрол ва альдегит эфир мойларига бой. Тоғдаги арчалар «Ҳаёт суви»дан ичиб туради, деган қарашлар ҳам мавжуд. Шунинг учун улар минг йил яшайди, кейин эса ўзидан ўт чиқиб, ёниб кетади. Арчанинг ҳаёт сувидан ичган одам ҳам минг йил яшайди, дейишади.
Яна болажонлар унинг ҳиди шундай хушбўйки, тоғ арчаларини тандир сомсаларда, тандир кабобларда, хуллас уни истеъмол қилишда фойдаси жуда катта.
Тарбиячи болалар билан арча хусусида савол-жавоб қилиб бўлгач, болажонлар келинглар энди ҳаммамиз биргаликда арча дарахтининг расмини чизамиз.
Машғулот якунида фаол иштирок этган болалар алохида рағбатлантирилади.



Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling