7-машғулот
Табиатда сувнинг айланиши (сув билан тажрибалар)
Мақсад: «табиатда сувнинг айланиши» тушунчаси билан таништириш, «акватория». Табиат ходисаларининг сабаб оқибатларини белгилашга ўргатиш. Экологиянинг бузилишига таъсир қилаётган сунъий сабаблар ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш. Сув хавзалари(булоқ, дарё, денгиз, кўл ва ҳ.к.), уларнинг инсон хаёти ва жонли табиатга таъсири ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш. Болаларда глобус ёки харитадаги шартли белгилар рангларига кўра жойларни фарқлаш тўғрисидаги билимларини ривожлантириш. Табиат ресурслари сифатида сувга нисбатан эҳтиёткорликни тарбиялаш. Табиатда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилишларини мустаҳкамлаш.
Зарур жиҳозлар: расмли хат; расм-схема, жонли, жонсиз табиат расмлари, глобус; табиатда сувнинг айланиши макети; тупроқли(ифлос) сув, варонкали банкалар(4 тадан); марля, фильтр учун пахта; «табиатда ўзини тутиш қоидалари» белгилари.
Ташкилий қисм.
Тарбиячи гурухга расмли хатни олиб киради.
Тарбиячи: Биз болалар, ғаройиб расми билан хат олдик. Келинг ўқиб кўрамиз.
«Адирда тоза, тиниқ дарё оқар эди. Дарёнинг қирғоғига ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи корхона қурдилар. Кичкинтойларни хурсанд қилиб янги ўйинчоқлар пайдо бўла бошлади. Корхона эса дарёдан тоза сув олиб ифлос сувни чиқара бошлади. Дарёда сув жуда кўп эди, корхона сувни кўп ишлатгани учун энди сув камайди. Дарёдаги балиқ касал бўлиб қолди. қушлар ва ҳайвонлар эса ундан сув ичмай қўйдилар. Дарё халокатга учрамоқда! Ёрдам беринг! Томчивой». Томчивой ва барча тирик жонзотга тоза, тиниқ дарёни қайтаришга ёрдам берамиз! Фақат, келинг аввал кимга ва нима учун сув кераклигини эслаб олайлик!
2. «Сув кимга керак?» дидактик ўйини
Болалар расм схема ёнига келадилар. Жонли ва жонсиз табиатдан сув зарур бўлганларини танлаб оламиз. Танланган расмларни расм-схемага ёпиштирамиз ва сув унга нима учун кераклигини тушунтирадилар.
Глобус билан ишлаш
Тарбиячи. Сиз нима деб ўйлайсиз, Ерда сув кўпми? Глобусда ерда сув ва қуруқлик қанча жойни эгаллаганлиги яққол кўриниб турибди. қуруқлик қанақа ранг билан белгиланган? Сув-чи?(яшил, жигарранг ва сариқ билан қуруқлик белгиланган, мовий рангда эса- сув.
Тарбиячи; Ерда нима кўп, сув-ми ёки қуруқлик эканлигини айтиш мумкинми?(Ерда қуруқликдан кўра сув кўпроқ)
Do'stlaringiz bilan baham: |