8-машғулот
Мавзу: қишда иссиқ ўлкаларга учиб кетувчи қушлар ҳақида
суҳбат
Мақсад: Болаларга учиб келиб кетувчи қушлар ҳақида тушунча бериш, уларнинг ташқи кўриниши, ўзига хос хусусиятлари хамда хаёт тарзи Билан таништириш. қушларга нисбатан ғамхўрлик қилиш хиссини тарбиялаш, кузатувчанлик ва қизиқувчанликларини оширишг. Саволларга тўлиқ жавоб бериш, мустақил аппликацияга ўргатиш. Геометрик шакллар номларини муствҳкамлаш. Топишмоқларни тезлик билан топишга ўргатиш, ақЛий қобилиятларини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижа: Болалар учиб келиб кетувчи қушлар ҳақида тасаввурга эга бўладилар. қушларнинг хаёт тарзи Билан танишадилар. Уларга нисбатан мухаббат уйғонади. Уларни ардоклаш кераклигини тушунади.
Зарур жиҳозлар: Иссиқ ўлкаларга учиб кетувчи қушларнинг расмлари(қалдирғоч, турна, лайлак, булбул), гугурт чўплари, ёғочдан ясалган инча, мўйқалам, оқ қоғоз, саъванинг расми ва уйча шаклини ёпиштириш учун тайёрланган рангли қоғозлар
Тайёргарлик ишлари:
1. Тарбиячи Қ.Муҳаммадийнинг «Баҳор» шеърини ўқиб беради
Иссиқ ўлкаларга учиб кетган қушларнинг қайтиши, нима учун уларни учиб келиб-кетувчи қушлар дейилиши тўғрисида тарбиячининг ҳикояси
2. «Иссиқ ўлкаларга учиб кетувчи қушлар» расми, уларнинг хар бири ҳақида сўзлаб бериш ва суҳбатлашиш.
-Болалар _уб лайлак, қалдирғоч, турна, булбулни кўрган?
-Ким булбулни сайрашини эшитган?
Суҳбат давомида болаларни саволларга тўлиқ жавоб беришга ундаш.
3. Қушлар ҳақида топишмоқ_уб
Қалдирғоч, турна, лайлак, булбул)
4. МТМ ховлисидаги дарахтларнинг биронтасига ота-оналар ёрдамида ясалган инчани ўрнатиш
5. Сайр вақтида қушларни кузатиш.
6. Табиат бурчагида болаларнинг мустақил кўришлари учун «Иссиқ ўлкаларга учиб кетувчи қушлар» ҳақидаги расмлар ва рангли китобчаларни ташкил қилиш
7. Баҳорда барча қушлар уй қуришлари ёки мавжуд уяларини таъмирлашлари, сўнгра эса тухумларидан бола очишлари, полопонлари устида қайғуришлари ҳақида тарбиячининг ҳикояси.
Do'stlaringiz bilan baham: |