Хона ўсимлиги алоэ билан таништириш
Мақсад: Хона ўсимликлари ҳақида тасаввурларини кенгайтириш. Алоэни бошқа ўсимликлардан фарқлаш ва танишни ўргатиш. Уни парвариш қилиш хусусиятлари билан таништириш.
Ўсимликнинг белгиларини билдирувчи сўзларни актив луғатга киритиш. Хона ўсимликларига қизиқиш уйғотиш, эҳтиёткорона муносабат тарбиялаш.
Кутилаётган натижалар:
Хона ўсимликлари ҳақидаги тасаввурлари ортади;
Хона ўсимликлари ҳақида тушунча хосил бўлади;
Уларни парваришлашга қизиқади;
Ўсимликларга эҳтиёткорона муносабат шаклланади
Интерфаол усуллар:
Савол-жавоб
Тушунтириш
Амалий иш
Зарур жиҳозлар: Алоэ ўсимлиги. Уни парвариш қилиш учун зарур жиҳозлар
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар қаранглар табиат бурчагимизда қандай ўзгаришлар бўлибди. Олдин бўлмаган янги ўсимликни топингчи?
Унинг номи нималигини биронтангиз биласизми?(Агар болалар билмаса унинг номини ўзи айтади)
Алоэнинг табиат бурчагидаги бошқа ўсимликлардан фарқини(баргларининг шакли, ранги, катта-кичиклиги бир хилми, баргларининг чети қандайлигини) топишни топширади.
Нимаси бир хил?
Ўхшаш қисмлари қайсилар?
Ўсимликларнинг яхши ўсиши учун нима керак бўлади?
Бир сўз билан уларни қандай аташ мумкин?
Машғулот охирида болалар «биз табиат бурчагидаги ўсимликларни қандай қилиб тоза сақлаймиз?» - болаларга мурожат қилади. Алоэ баргларини артишни кўсатиб(нам мўйқалам билан), болаларга шу ҳаракатни такрорлашни таклиф қилади.
Мавзу. Хонаки гуллардан - хитой атиргули билан таништириш
Машғулот мақсади: Болаларнинг табиат тўғрисидаги билим-ларини аниклаб, хитой атиргули ҳақида унинг тузилиши ва парваришга муҳтожлигини болалар онгига сингдириш.
Машғулот жиҳозлари: Гултувақцаги хитой атиргули, гул су-ратлари, рангли қоғоз қирқимлари.
Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларни гуруҳ табиат бурчагига бошлаб боради, у ердаги гулларни биргаликда пар-вариш қилишади ва хитой атиргули ҳақида суҳбат уюштиради. Болаларнинг кактус, фитус, алоэ, герань ва аспарагус, бего-ния каби гулларни танишларини аниклайди.
Уйларимизнинг, боғчамиздаги гуруҳларимизнинг, кўчаларимизнинг, боғларимизнинг кўркига кўрк қўшадиган гуллар сафида хитой атиргули ҳам бор. Хитой атиргулининг бошқа гуллардан фарқи дарахт каби ўсишида, унинг бақувват шохлари, новдалари, барглари ва тўқ қизил рангдаги жуда чиройли гуллари борлигидадир. Хитой атиргули қайси дарахтга ўхшайди?
Тўғри, хитой атиргулининг танаси ва барглари ҳам тут дарах-тига ўхшайди. Фарқи — гулида. (Тутнинг гули қуртга ўхшайди.) Хитой гулининг икки тури бор. Фарқини очиладиган гулидан аниқ-лаш мумкин: Биринчисининг гули қават-қават бўлиб очилади ва кўп кун туради, иккинчисининг гули бир қават очилиб, бир-икки кун туради. Барги туг баргига нисбатан бир оз юпқароқ бўлади. Хитой атиргули уйларда қаламчалар ёрдамда кўпайтирилади.
Табиат бурчагидаги гулларни парвариш қилишни тугатиб, болалар столларга ўтиради ва олдиндан қирқиб, тайёрлаб қўйил-ган рангли қоғозлар қирқимларини оқ қоғозга елимлаб, хитой атиргулини аппликация қиладилар.
Тарбиячи уларнинг маҳоратларини баҳолаб, рағбатланти-риб, машғулотни тугатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |