Мавзу: Навбатчиларнинг иши ҳақида суҳбат
Мақсад: Табиат бурчагидаги ўсимликларни парваришлаш усуллари(ўсимликларни қандай суғориш, уларни озода САқлаш, тупроқни юмшатиш) ҳақидаги билимларини Аниқлаш. Болаларни ўсимликларни чангини артиш усулини танлашда унинг ташқи кўриниши хусусиятларини ҳисобга олишни ўргатиш. Болаларга ўсимликни суғориш-зарур-зарур эмаслигини, уни кўрибушлаб Аниқлай билишни Машқ қилдириш, табиат бурчагидаги қушлар, балиқларни парвариш қилиш йўллари ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Табиат бурчагидаги навбвтчининг вазифаси(навбатчилар хар куни хона ўсимликларини кўриб чиқиб, зарур бўлса, сув қуядилар, чангини артадилар, сув сочадилар, ҳайвонларни боқадилар, катакларни тозалашда қатнашадилар, донхўрак ва сувдонларни тозалайдилар) ҳақидаги билимларни шакллантириш. Ҳайвонларни парвариш қилиш истагини тарбиялаш.
Кутилаётган натижа: Табиат бурчагидаги ўсимликларни парваришлаш усулларини билиб оладилар. Ўсимлик ва ҳайвонларга нисбатан қизиқиш ортади. Ўсимликларни чангини артиш усуллаорини билиб оладилар.Табиат бурчагидаги навбатчи вазифасини бажаришга ҳаракат қиладилар
Интерфаол усуллар: сухбат, тажриба, савол-жавоб,
Зарур жихозлар: турли сиғимдаги бир нечта банкалар, аптеканинг кичик банкача(пузирек)лари, чуқур тарелка, кичкина қошиқ.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, бизнинг табиат бурчагимизда қандай ўсимликлар ўсади?
Ўсимликларимиз нима учун яхши ўсаяпти-ҳаммаси кўм-кўк, топ-тоза. Айрим ўсимликларимиз эса гуллабди.
Ўсимликлар яхши ўсиши учун уларни қандай парвариш қиламиз?
Ўсимликларни қандай суғориш кераклигини кўрсатинг ва айтиб Беринг?
қайси ўсимликлар тез-тез суғоришни талаб қилади-ю, қайсилари талаб қилмаслигини кўрсатинг ва сабабини айтинг.
13. Мавзу. Мевали ва манзарали дарахтларни таққослаш
Мақсад: Болаларга дарахтларнинг фарқини ўргатиш. Мевали ва манзарали дарахтларнинг табиатда, одамлар ҳаётида тутган ўрнини болаларга тушунтириш. Болаларда миллий ва умуминсоний қадриятлардан бири бўлган табиатга ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |